Ўрта махсус таълим вазирлиги


СПОРТДА ТАНЛАБ ОЛИШ УЧУН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 1.45 Mb.
bet130/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

СПОРТДА ТАНЛАБ ОЛИШ УЧУН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Катта спортда қобилиятли ва истиқболи порлоқ ёшларни спорт мактаби бўлимларига, секцияга ўқувчиларни танлаб олишнинг биринчи босқичида махсус ҳаракатли тест мажмуаларидан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолатдаги ўйин-тестларнинг устунлиги спортчининг шахсий хусусиятлари, айниқса индивидуал, ўзига хос жиҳатлари айнан ўйинда ёрқин ва табиий намоён бўлади. Ўйинни кузатиш муаммо туғдирмайди: Келажакда спорт ихтисослигида ўқувчилар қобилиятини намоён этишини кузатиб бориш мураббийга бирмунча енгил кечади.
Шундай мақсадда ўйин-тестлар танланиб, уларда мураббийни қизиқтирган жиҳатлар тўла-тўкис очилади. Қоида бўйича, бир неча ўйинда (4-6) фарқли ҳаракатлар ёрдамида уларда зарур бўлган сифатни намоён қилиш учун турли талаблар қўйилади. Ёш баскетболчиларни танлаб олишда назорат синовлари билан бир қаторда қуйидагилардан фойдаланилади: масалан; бешта ҳаракатли ўйинлар мажмуаси (“Югурувчилар”, “Овчилар”, “Тўп учун кураш”, “Тезда”). Мураббий ҳар бир ўйинни ўтказишда ёш спортчида баскетбол учун зарур сифат ва шахсий хусусиятлар миқдорини аниқлайди ва қайд қилади (тез фикрлаш, тезкорлик-кучланиш сифатлари, мушак сезгирлигини аниқлаш, мушак зўриқишини дифференциялай олиш, асаб тизими ҳаракатчанлиги ва тезлигини аниқлаш ва ҳ.к.)
Протоколга мураббий ҳар хил кўрсаткичларни ёзиб қўяди (ўйинда ўйинчини неча марта ушлади ва ўзи неча марта ушлади, тўпни неча сонияда олиб қўйди, ўйинчи барча буюмларни қандай йиғиштириб олди, неча сония давомида тўпни эгаллаб турди ва ҳ.к)
Ҳар бир ўйинда ўйин қатнашчилари томонидан эгаллаган ўринлар, олдиндан кўрсатилган натижалар жадвалдаги бўш жойларга қўйилади. Ўйинчилар таснифига нисбатан эгаллаган ўринлар йиғиндиси аниқланади. Бунда ўринлар йиғиндиси энг кам бўлган спортчи энг яхши кўрсаткичга эга бўлади.
Диққат, координация қобилияти, эмоционал реакция кўрсаткичларни аниқлаш учун ўйин-тестлар мавжуд (ҳажми, жадаллиги, ўзгариши). Ўйинда кўпроқ ҳаракатчанлик ва асаб тизими ҳолатини намоён қилади. Ўйинда бошловчи спортчилар хулқини кузатиб, мураббий уларнинг эмоционал реакцияси ҳақида тасаввурга эга бўлади.
Тест ўтказиш натижасида ҳаракат сифати ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган ўйинларни танлаш керак. Уларга, масалан, тезлик ва эпчиллик киради. Умумий чаққонлик даражасини тўп билан исталган ўйинда текшириш қийин эмас. Ҳар бир спорт турида махсус чаққонлик баъзи қўшимча сифатларни ривожлантириш билан боғланади (мувозанат сақлаш, ритм сезиш бўшлиқ, муҳит, шароитга қараб мўлжал ола билиш қобилияти). Назорат машқлари хаддан ташқари мураккаб бўлмаслиги керак, чунки бошловчи келган спортчилар янгича ҳаракатни бажариши у ўйинда тез-тез бажарилмаганлиги туфайли куч тормозланишини келтириб чиқаради ва мураббийни қизиқтирган хислатнинг ривожланиш даражаси ҳақидаги тасаввури ишончли бўлмайди.
Юқорида айтилганлар танлаш босқичларининг дастлабки қисмини ташкил этади. Танлашнинг иккинчи босқичи–дастлабки ўргатиш жараёнида шуғулланувчиларни қобилиятини чуқурроқ тадқиқ этишдан иборат. Мураббий ўйин ёрдамида шуғулланувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг руҳий имкониятлари, қобилияти ва айрим машқларга бўлган қизиқишини билиб олиши мумкин.
Ҳаракатли ўйинлар ва эстафеталар назорат тестлари кўринишида такомиллаштириш жараёнида қўлланиши мумкин. Уларни ўйин ўзига хос шароитига қараб қўллаш ва керакли малакаларни шакллантиришда, маълум сифатларни ривожлантириш даражаси ҳақида уни ўйлаб кўришга имкон беради. Ўйин бундан ҳолатда тезкор маълумотнома воситаси вазифасини бажаради ва бу билан мураббий ишини енгиллаштиради.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling