Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЙЛАНА ИЧИГА КИРИТИШ Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари.
- ҒОЗЛАР-ОҚҚУШЛАР Ўйинга тайёрланиш.
Педагогик аҳамияти. Ўйинчиларни аниқ жой эгаллашга ўргатади. Ўйин аниқ ҳаракат қилиш, тезкорлик, куч, чидамлилик, чаққонлик сифатларини ривожлантиради.
Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати гимнастика таёқчасини тирсаги билан сиқиб ушлаб туриш ва рақибни доирадан суриб чиқариш. АЙЛАНА ИЧИГА КИРИТИШ Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар саккиз кишидан бўлиб, тўрт-беш командага бўлинадилар. Ерга бирининг диаметри 1-1,5 метрли тўртта айлана чизилади. Ҳар бир айлана атрофида тўрт команданинг иккитадан вакили, яъни саккиз ўйинчи бир-бири билан қўл ушлашиб туради. Ҳар бир давра учун биттадан ҳисобчи тайинланади. Ўйин тавсифи. Ўйин раҳбар сигнали билан бошланади. Ўйинчилар айлана бўйлаб, чап ёки ўнг томонга силжиб юриб, қўлларини қўйиб юбормасдан бир-бирларини тортиш, сиқиш билан ёнларидаги ўйинчилар-ни айлана ичига киритишга ёки бир оёғи билан бўлса ҳам қадам қўйди-ришга уринадилар. Айлана ичига қадам қўйган ўйинчи бир очко ютқизади. Айлана атрофида айланиб юриб қўлларини қўйиб юборганлар ҳам биттадан очко ютқазган ҳисобланади. Содир бўлган ҳар бир хатодан кейин ўйин қисқа вақтга тўхтатилади, айланага қадам босган ўйинчиларга ташқарига чиқиш, қўлларини ажратиб юборган ўйинчиларга эса яна қўл ушлашиб олиш имкони берилади. Ўйинчилари бошқа командага ўйинчи-ларига нисбатан камроқ жарима очкоси олган команда ютган ҳисобланади. Ўйин қоидалари. 1. Ўйиндаги ҳар бир танаффусдан сўнг айлана атрофида силжиш йўналиши ўзгартирилади. 2. Ўйинда қўполлик қилиш тақиқланади. Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда куч, эпчиллик, чидамлилик ва тиришқоқликни ривожлантиради, болаларни ҳаракатга киришиб кетиш, бошқа ўйин қатнашчиларини тиришқоқлик билан биргаликда ҳаракат қилишга ва қобилиятини ижобий баҳолашга ўргатади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–қаршилик кўрсатиш ва бошқа курашиш элементларидан иборат. ҒОЗЛАР-ОҚҚУШЛАР Ўйинга тайёрланиш. Майдонча икки қарама-қарши томоннинг бирида “ғозлар” учун, иккинчи томонида “бўри” учун ин ажратилади. Ўйинчилардан бири “бўри” ва қолганлар эса “ғозлар” бўлади. Ўйин тавсифи. Ўқитувчи “Ғозлар – окқушлар!” дейиши билан барча ўйинчилар майдончага югуриб чиқадилар. Ўқитувчи “Ғозлар-оққушлар, уйга қайтинг, бўри тоғ тагида турибди!”-дейди, Ўйинчилар бараварига “Бўри у ерда нима қилаяпти?” деб сўрайдилар. Ўқитувчи “Ғозларнинг патини юлаяпти!” деб жавоб беради. “Қайси ғозларнинг патини юлаяпти?” деб сўрашади ўйинчилар. Ўқитувчи “Оппоқ ғозларнинг. Тезроқ уйга қочинглар!” дейди. Унинг бу сўзларидан сўнг барча ғозлар уйга қараб қочадилар. Бўри эса инидан югуриб чиқиб, уларни қувлай бошлайди. Ўйин икки-уч марта такрорланганидан кейин янги онабоши, яъни “бўри” тайинланади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling