Ўйин қоидалари. 1. Ўқитувчи “Тезроқ уйга қочинглар!” деганидан кейингина қочиш мумкин. 2. Ўйинда ҳамма майдонга югуриб чиқиши талаб этилади.
Педагогик аҳамияти. Эпчиллик, чаққонлик, сезгирлик билан ҳаракат қилишга ўргатади. Ўйин куч, чидамлилик, координация қобилиятини ривожлантиришига ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – югуриш.
БАЛИҚЧИ
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйинни майдонча ёки залда ўтказиш мумкин. Ўйинчилардан бири “балиқчи”, қолганлари эса “балиқ” бўладилар. Майдонча ёки залнинг бир бурчагида чизиқ билан жой ажратилиб, у ерда “балиқчи” туради. Бу доирага қарама-қарши томонда, чизиқ билан жой ажратилган жойда “балиқ”лар жойлашадилар.
Ўйин тавсифи. “Балиқ”лар қирғоқ, “балиқчи” “қармоқ” ташлаган тарафга қараб “сузадилар”, “балиқчи” ёнига уч қадам етмай, берида тўхтаб: “балиқчи, балиқчи қани энди бизни тут-чи” дейдилар-да, орқаларига югурадилар, “балиқчи” эса улар кетидан қувлаб, уясига ета олмаган “балиқ”ларни тутиб олади. Ўйин шу тариқа икки-уч марта такрорланганидан сўнг, ўқитувчи қармоққа илинган балиқларни ҳисоблайди. Кейин янги “балиқчи” тайинланади.
Ўйин қоидалари. 1. “Балиқ”лар “қани энди бизни тут-чи”, деганларидан кейингина ортга қочишлари мумкин. 2. “Балиқчи” ҳам шу сўзлар айтилгунча “балиқ”ларни қувлай олмайди. 3. Балиқларни фақат уяларидан ташқарида тутиш мумкин.
Педагогок аҳамияти. Ўйинда болалар биргаликда келишилган ҳолда ўйнашга ўргатилади. Бу ўйинда тез, эпчил ва чаққон ҳаракат қилишни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин болаларни майдончада аниқ мўлжални ола билишга, чидамлиликни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйинни ўзига хос ҳаракати йўналиши ўзгартириб югуриш.
ТЎПНИ САВАТ ЁКИ ҚУТИГА ТУШИРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар биттадан бўлиб уч-тўрт қаторга сафланадилар. Қаторлар сони нечта бўлса, шунча сават (диаметри – 50 см) ёки қути ўрнатилади. Саватлар қатордан уч-тўрт метр наридаги устун ёки дарахтларга ўрнатилади. Қаторлар бошида биринчи бўлиб турганлар оёқлари тагидан чизиқ ўтказилади. Қатор бошидаги турганларга биттадан тўп берилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнал бериши билан қатор бошида турганлар тўпларни улоқтириб саватга туширишга ҳаракат қиладилар. Қатор охиридагилар ерга тушган тўпни олиб, навбатдаги ўйинчиларга топширадилар, тўп ирғитганлар эса тўпни олиб келганлар ўрнига бориб туради. Саватга кўпроқ тўп туширган команда ғолиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |