Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet68/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйинда болалар жамоада ташкилий равишда ҳаракат қилишга ўрганадилар. Ўйин болаларда чаққонлик, тез фикрлаш қобилиятини ўстиради, шу билан бирга уларни тез югуришга ўргатади.


ҚАЙТИШДА ТУШИШ
Ўйинга тайёрланиш. Майдончанинг қарама-қарши ён томонидан уч-тўрт қадам нарига биттадан чизиқ ўтказилади. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, ҳар бир команда ўз чизиғи ортида бир қатор бўлиб сафланади.
Ўйин тавсифи. Раҳбар буйруғи билан команда ўйинчилари саф текислигини сақлаган ҳолда олдинга югадилар. Улар қарши команда ўйинчиларига яқинлашиб, орада беш-олти қадам қолганида раҳбар тўсатдан ҳуштак чалади. Ҳуштакка биноан юриб келаётган команда ўйинчилари орқага бурилиб, ўз чизиқлари орқасига қочадилар, қарши команда ўйинчилари эса уларга етиб олиб, қўл теккизиб уларни тутишга ҳаракат қиладилар. Тутилган ўйинчилар жойларида тўхтайдилар ва шундан сўнг раҳбар уларни санаб чиқади. Тутилганлар яна ўз командаларига қайтадилар. Сўнгра ўйин яна давом этади, лекин энди раҳбар ҳуштагига биноан бошқа команда олдинга қараб юради ва “рақиб” ўйинчилари ҳуштакдан кейин уларни қувлашга тушадилар. Ўйин бир неча марта такрорланади. Камроқ ўйинчиси “қўлга тушган” команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Орқага қайтиб югуришда ҳуштакка биноан юриб бораётган ўйинчилар тўхтаб қолишлари ва ўртоқларидан қолиб кетишлари мумкин эмас. 2.Қувлаб борадиган команда ўйинчилари ҳуштакдан аввал ўз чизиғидан ўтиб, югуриб келади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчилардан диққат-эътибор тезкорлик реакцияси ва чаққонлик талаб қилади. Ўйин тез ҳаракатланишни тарбиялайди. Ўйин болалар командаларни ташкил қила олиш, жамоа олдида ўз ҳаракати учун жавобгарлик ҳис қилишни, ўртоқлик ҳиссиётини тарбиялашга ёрдам беради.


ИЗВОШЧИЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйин майдончада ёки залда ўтказилади. Ўйин бўлиб ўтадиган жой чизиқлар ёки бирон буюмлар билан чегаралаб қўйилади. Ўйинчилар тўрт кишилик гуруҳларга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳда бир “извошчи” бўлади. Ҳамма “от”лар майдончанинг бир томонига, яъни “отхона”га тўпланадилар. Извошчилар бошқа томонда турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи “извошчи”ларни “отхона”га юборади. Улар отларни учта– чтадан извош–аравага “қўшадилар” ва кетма-кет бўлиб айлана бўйлаб турадилар. Ўқитувчи “Отлар, марш!” деб команда бериши билан барча уч отли извошчилар бир маромда юриб айлана бошлайдилар. “Извошлар, тарқал!” командаси берилиши билан учлик отлар ҳар томонга, извошчилар эса майдончада аввалдан белгиланган жойга югурадилар. “Извошчилар, отлар қўшилсин!” командасидан кейин извошчилар ўз “от”ларини ушлаш ва “отхона”га олиб келишга ҳаракат қиладилар. Ўз отини биринчи бўлиб тутган “извошчи”лар чаққон “извошчи” ҳисобланади. Энг охирида қўлга тушган “от”лар энг яхши “от” деб топилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling