Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet69/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1. “Извошчи”лар “от”ларни ўқитувчи команда берганидан кейингини ушлаш ҳуқуқига эга, акс ҳолда, “от”лар ушланган ҳисобланмайди.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда тезкорлик ҳаракат реакциясини, тез югуриш каби ҳислатларни ривожлантиради. Ўйинчиларни биргалашиб ҳаракат қилишга ўргатади. Ўйин дадиллик, жасурлик, ўзини тута билиш каби хусусиятларини ҳам ўстиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–тез югуриш.


ҚУРБАҚА БИЛАН ЛАЙЛАК
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин ўтказиладиган майдонча тўрт томондан тўсиб қўйилади ёки тўрт ўқувчи тўртбурчак ҳосил қилиб, устидан сакраб ўтилиши лозим бўлган арқонни ушлаб туради. Тўрт томони тўсиб ёки арқон билан чегаралаб қўйилган майдонча–“ботқоқлик”. Ўйинчилардан бири–“лайлак”, яъни онабоши қилиб тайинланади. Лайлакнинг “уя”си “ботқоқлик”дан бир неча қадам нарироқда жойлашади. Қолган ўйинчилар ботқоқликда турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнал бериши билан “лайлак” арқондан ошиб, “ботқоқлик”ка киради ва “қурбақа”ларни ушлашга киришади. “Қурбақа”лар эса арқон устидан сакраб “лайлак”дан қочадилар. “Лайлак” ушлаган “қурбақа”ни уясига олиб кетади. Қўлга тушган “қурбақа”лар қўйиб юборилади. Улар “ботқоқлик”ка сакраб тушиб, яна ўйинда қатнашадилар. “Лайлак”нинг қўлига бирор марта ҳам тушмаганлар энг чаққон ўйинчи ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1. “Лайлак” бир қувишда “ботқоқлик” ичида фақат бир “қурбақа”ни тутиши мумкин. 2. “Лайлак” “ботқоқлик”ка кирган пайтда арқондан сакраб ўтишга улгурмаган “қурбақа” қўлга тушган ҳисобланади. 3. “Ботқоқлик”даги “қурбақа”лар чап бериб қочишлари, югуришлари, чўққайишлари ва бўш тортилган арқон устидан у ёки бу ёққа сакрашлари мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларнинг эътиборини, тўғри координация ҳаракатини ривожлантиради. Болаларда куч, чаққонлик, чидамлилик, тезкорлик, айниқса сакровчанликни ривожлантиради ва ушбу малакаларни такомиллаштиради. Ўйиннинг асосий ҳаракати сакраш ва баландликка сакраш ҳисобланади.


СИГНАЛГА МУВОФИҚ ҲАРАКАТЛАР

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling