Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet71/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчилардан эътибор, тезлик реакцияси ва эпчиллик талаб қилади. Ўйин ҳаракатни тезлик бажарилиш шароитида тўпни отишни ва илиб олиш, уриб қайтаришни такомиллаштиради. Ўйинда ўзига хос ҳаракати тўпни отиш ва илиб олиш.


ТЎРТ ТОМОНГА ТЎП ИРҒИТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тўрт командага бўлинадилар. Ҳар бир команда ўзи учун онабоши тайинлаб, квадрат чизиқ орқасида туради. Квадратнинг ўртасида диаметри 2-3 метрли айлана чизилади. Тўрттала онабоши ана шу айлана ичида туради. Онабошиларга биттадан волейбол тўпи ёки тўлдирма тўп берилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнал бериши билан онабошилар қўлларидаги тўпни бир қаторга сафланган командалари бошидаги ўйинчига узатадилар. Бу ўйинчи тўпни илиб, яна қайтариб онабошига ирғитади. Шундан кейин онабоши тўпни ўз командасининг иккинчи ўйинчисига узатади ва ҳ.к. Қатор охиридаги ўйинчи тўпни олиши билан югуриб онабоши жойини эгаллайди. Бунда қатордагилар чап томонга бир қадам сурилади. Ҳамма ўйинчилар навбатма-навбат онабоши бўлиб туришлари лозим. Дастлабки онабоши яна қайтиб доирага келгач, ўйин тугайди. Ўйинни олдин тамомлаган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1. Қаторнинг чап қанотидаги ўйинчи тўпни олиб олганидан кейингина доирага югуради. 2. Қатордаги ўйинчилар чизиқдан ўтмасликлари лозим. 3. Агар онабоши ёки қаторда турган ўйинчи тўпни ушлаб ололмаса, тўп қайтадан узатилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўйин қатнашчиларида эпчиллик, тезкор-лик, чидамлилик, тўпни турли усулларда отиш ва илиб олиш малакаларини такомиллаштиради. Ўйин болаларда диққат, кузатувчанлик, ҳаракат реакцияси тезлиги, ҳаракат координациясини талаб қилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–тўпни турли усулларда узатиш ва илиб олишдир.


САКРОВЧИЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Болалар икки-тўрт командага бўлинадилар ва бир қатордан бўлиб старт чизиғи орқасида турадилар. Старт чизиғидан 1м нарида 20 см оралиқда бир неча чизиқ чизилади. Бу чизиқлар 1,2,3,4 ва ҳ.к. рақамлар билан бегиланади. Айни пайтда шу чизиқлар очколар сонини билдиради, яъни бола қайси чизиққа сакраса, шунча очко олади. Ўйин пайтида уч-тўртта ҳакам сайланади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан сўнг биринчи ўйинчилар старт чизиғидан иложи борича узоқроққа сакрашга ҳаракат қиладилар. Кейин иккинчи ва қолган ўйинчилар сакрайдилар. Ҳакамлар очколар сонини ҳисоблаб чиқиб, ҳар бир команда қанча очко тўплаганини аниқлайдилар ва ютган командани эълон қиладилар.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling