Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда турган жойидан узунликка сакраш малакасини такомиллаштиришга ёрдам беради. Ўйин диққат, зийраклик, шижоатлилик каби хислатларни ривожлантиради. Ўйин ўз ва ўртоқлари кучига ижодий баҳо бериш имкониятини ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат–турган жойидан узунликка сакрашдир.
СИГНАЛНИ ЭШИТ
Ўйин тавсифи. Синф ўқувчилари колонна бўлиб майдон бўйлаб ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи битта чапак чалса ўқувчилар қўлларини белларига қўядилар, иккита чапак чалганида қўлларини олдинга узатадилар. Янглишган ўқувчилар колонна охирига ўтиб, ўйинда яна қатнаша бошлайдилар. Кейин машқлар ўзгартириб юборилади. Колоннада ўз ўрнини тарк этмаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин югуриш, тезлик, зеҳн ўткирлиги, кузатувчанликни ривожлантиради. Ўйин болаларда сигналга жавобан тез ҳаракат қилиш, жойни топа олиш ҳиссини ўстиради.
“АЙҒОҚЧИ”ЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйин бутазор ёки боғда ўтказилади. Ўйинчилар орасида учта “соқчи” ажратилади ва улар тайинланган жойга бориб турадилар. Қолган ўйинчилар, яъни “айғоқчи”лар “соқчи”лардан 200-500 метр нарига жойлашадилар.
Ўйин тавсифи. Сигнал берилганидан кейин “айғоқчи”лар турли томондан “соқчи”лар олдига яшириниб борадилар. Уларнинг мақсади “соқчи”ларга кўринмасдан уларга яқинроқ бориб олиш. Агар барон ўйинчи кўриниб қолса, “соқчи”лар унинг исмини айтадилар ва у ўйиндан чиқади. Онабоши “соқчи”ларга яқин жойда туради ва ҳамма баҳсли масалаларни ҳал қилади. “Соқчи”ларга кўринмай, уларнинг олдига етиб борган “айғоқчи”лар ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда ижодий ташаббускорлик, зийраклик, ҳаракат тезлиги ва эпчилликни ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–рақибга сездирмасдан етиб бориш.
ЭШИТИБ ТОП
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйин яланглик, дала ёки текис майсазорда ўтказилади. Ўйинчилар ораларида 3 метрдан жой қолдириб бир қаторга сафланадилар ва кўзларини боғлайдилар. Онабоши ўйинчилардан тахминан 100-500 м нарироқда туради.
Ўйин тавсифи. Онабоши сигнал (ҳуштак, қарсак ёки қўнғироқ) беради. Ҳамма сигнал берилган томонга қараб юриб ва онабошига яқинроқ келишга ҳаракат қилади. Иккинчи сигналдан сўнг барча кўз боғичини ечиб, онабошидан қанчалик узоқда эканлигини кўради. Онабошига энг яқин келган ўқувчи ғолиб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |