Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet77/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда болаларнинг диққат-эътибори, тез-лик реакциясини тарбиялайди. Ўйин тез югуриш ва йўналишни тўғри олишга ўргатади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–қисқа масофага тез югуриш.


ТАЪҚИБЧИЛАР ПОЙГАСИ
Ўйинга тайёрланиш. Диаметри 10-25 метрли айлана чизилади. Ўқувчилар икки командага бўлиниб, майдоннинг қарама-қарши томонида юзма-юз саф тортиб турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан сўнг биринчи ўйинчилар айлана бўйлаб югура бошлайдилар. Улар бир–биридан ўзиб, эстафета таёқчасини кейинги ўйинчига беришга тайёр турадилар. Эстафетани биринчи бўлиб тугатган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйин вариантлари: 1.Ҳар бир қатнашчи айланма йўлни икки-уч мартта ўтиши мумкин. 2.Ҳар бир қатнашчи биттадан айланиб югуриши эстафетани икки-уч марта тўхтатмай такрорлаши мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат, ҳаракат реакцияси тезлиги, интизомни тарбиялайди. Ўйин чаққонлиқ, тезкорлик, куч, чидамлилик сифатини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тез югуриш.


ЧАМБАРАК УСТИДАН САКРАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, параллел икки қаторга сафланадилар. Ўйин қатнашчилари оралиғи 1-1,5 қадамни ташкил қилади. Қаторлар бошида турган ўйинчиларнинг қўлида биттадан гимнастика чамбараги бўлади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин қатор бошида турган ўйинчи чамбаракни юқори кўтариб, ортга қайтиб келиши учун пастга силтаб улоқтиради. Чамбарак ерга тушиши билан орқага думалаб келиб, бунда ҳамма ўйинчилар оёқларини ёнга керган ҳолда юқорига сакраб, чамбаракни орқага ўтказиб юборадилар. Вазифани яхши бажарган команда ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ҳаракат тезлиги, чидамлилик, сакровчанликни тарбиялайди. У ўйин қатнашчиларидан диққат, кузатувчанлик, мўлжалга олиш каби хусусиятларни талаб қилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – югуриш ва икки оёқни ёнга очиб сакраш.


ЖУФТМИ – ТОҚ” ЎЙИНИ

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling