Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОТИШМА” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари. 1.
- ДУРРА” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш.
Методик кўрсатмалар. Нафас олиш юзасидан муаммо юзага келмаслиги учун югураётган ўйинчи қўнғизнинг овоззига ўхшаган товуш чиқариб бориши лозим.
Педагогик аҳамияти. Ўйин биргаликда ҳаракат қилиш, эпчиллик, тезкорлик,чидамлилик сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. “ОТИШМА” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйинда ўқувчилар мўлжалга олиш, кичик тўпларни илиш ва ўзини тўп зарбидан ҳимоя қилиш ҳаракатларини бажарадилар. Ўйин спорт майдончаси ва спорт залида ҳам ўтказилиши мумкин. Ўйин учун 15–16 м оралиқда жарима чизиғи чизилади. Чизиқлар узунлиги ўқувчилар сонига қараб узун ё қисқа бўлиши мумкин. Ўйин тавсифи. Ўқувчилар тенг икки командага бўлинадилар. Ўйинда бошловчи команда аниқланади. Ўқитувчининг сигналидан сўнг қарши команда ўйинчилари томон тўпни шундай отишлари ёки зарбадан сақланиши керак. Тўп теккан ўйинчи сафдан чиқиб кетади. Ўйинчи бир қадам олдинга чиқиб тўпни илиб олиши мумкин. Командалар галма-гал тўп отадилар. Тўпни кўпроқ теккизган команда ўйинда ғолиб чиқади. Ўйин қоидалари. 1. Тўпни ўқитувчи сигналидан олдин отишга рухсат этилмайди. 2. Тўпни чизиқдан отиш шарт. 3. Ўйинчи тўпни илиб ололмаса, унга тўп теккан ҳисобланади. Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда барча ўйинчилар фаоллик кўрсатиши керак. Ўйин ўртоқлари учун курашни, уларни қўллаб- қувватлаш, ўйинда бир ёқадан бош чиқариб ва мақсадга эришиш учун ўр-тоқлари билан биргаликда ҳаракат қилишни тарбиялайди. Ўйин қатъий-лик, топқирлик, жасурлик, реакция тезлиги ва тез ҳаракат қилиш каби хислатларни тарбиялайди. Ўйин тўпни эгаллаш малакасини мустаҳкамлайди ва такомиллаштиради. Бу келажакда тўп билан спорт ўйинларида тўпни отиш ва илиб олиш, тўпни узатиш ва олиб юришни пухта эгаллашга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – отиш, илиш, узаташ, ҳаракатсиз нишонга тўп улоқтириш, шунингдек чап бериб югуриш. “ДУРРА” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш. Ўйинни бошланғич синф ўқувчилари ўйнайдилар. Ўйинчилар давра ҳосил қилиб, чўққайиб ўтирадилар. Бир ўйинчи (бошловчи) дуррани қўлига ўраган ҳолда туради. Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнал бериши билан ўйинчилар бошларини тиззага қўйиб кўзларини юмадилар. Шунда дуррали ўйинчи қўлидаги дурра билан давра чеккасини айланиб юриб, билдирмай бирорта ўйинчининг орқасига қўяди ва юришда давом этади. Ўйинчилар орқаларига қараб, дурра қўйилган ўқувчи уни олади ва бошловчини давра айланиб қувади. Бошловчи давра айланиб қуваётган ўқувчининг жойига ўтириб олиши керак. Агар бошловчи ўтиришга улгурмай, қуваётган ўйинчи дуррани унга теккизса, бошловчи дуррали ўйинчини қувади. У ҳам ўзини жойига ўтариб олишга ҳаракат қилади. Ўтириб олмаса, ўзи бошловчи бўлиб қолади. Ўйин қайтадан бошланади. Ўйиннинг қачон тугаши белгиланмайди. Ўйинни 3- 6 дақиқагача давом эттириш мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling