Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet83/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Ўйинда мерганлик, чаққонлик, мўлжалга олиш, аниқлик билан ҳаракат қилиш ҳислатлари тарбияланади. Ҳар бир ўйинчида таёқ бўлиши керак. Таёқ узунлиги ўқувчининг ёшига қараб белгиланади. Унинг диаметри 3-5 см, узунлиги 80 дан 110- 120 см гача бўлиши мумкин.
Ўйин тавсифи. Ўйинни бошлаш учун ўйинбоши ҳамма таёқларни йиғиб олади ва калласидан ошириб орқасига ташлайди. Кимнинг таёғи энг юқорида (таёқнинг устида) бўлса, шу таёқ эгаси бошловчи, энг тагидаги таёқ эгаси эса 8–10 м масофага бориб таёғини ерга қадайди. Таёқлар ташланганидан сўнг бошловчи аниқланади. Қолганлар ҳам келишилгани каби таёғини ерга қадайдилар. Ўйинбошининг кўрсатмаси билан бошловчи белгиланган жойда туриб таёқни мўлжалга олади ва уни уриб йиқитишга ҳаракат қилади. Агар йиқита олса, навбатдаги ўйинчи уриниб кўради. Ўйин таёқ ерга ағанагунча давом этади. Ким таёқни уриб йиқитса, ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Таёқ ерга тикка қадалиши лозим. 2.Ўйин ўйинбошининг доимий ва қатъий назорати остида бўлиши керак. 3.Таёқ улоқтиришда хавфсизлик чоралари таъминланиши, яьни қолган ўйинчилар улоқтирувчидан 4-5 м узоқда жойлашиши шарт. 4.Фақат ўйинбошининг кўрсатмаси билан таёқ улоқтириш ва йиғиб келиш мумкин. Қадалган таёқ эгаси таёғидан 5-6 м нарида улоқтирувчи ҳаракатларини кузатиб туриши шарт.
Педагогик аҳамияти. Ўйинда чамалаш, мерганлик, мўлжалга олиш, аниқ ҳаракат қилиш малакалари тарбияланади. Ўйинда сезгирлик, тезкорлик, чаққонлик сифатлари ривожлантирилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – аниқ нишонга олиш.


УРИБ ҚОЧДИ” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин ёшларни чаққонликка, тезкорлик, ҳамда оёқ ва қўлларни ўзаро мувофиқ ишлатишга ўргатади. Ўйин учун бир дона кўрпача, 10 м ли арқон тайёрланади. Ўйин гуруҳ ёки командага бўлиниш билан бошланади. Ўйинчиларнинг ҳаммасида рўмол бўлиши лозим.
Ўйин тавсифи. Бир киши майса ёки чимзор ичига ётади ва унинг устига кўрпа ёпилиб, қўлига 10 м ли арқон тутқазилади. Арқоннинг бир учи қўриқчи бўлади. Қўриқчида (ҳакам ёки ўйинбоши вазифасини бажаради) ҳам дурра бўлади. Командалар навбат билан ётган ўйинчини дурра билан уришга ёки оёқ билан тепишга ҳаракат қиладилар. Қўриқчи уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилиб, дурра билан уради ёки оёғи билан тепади. У кимни дурра билан урса ёки оёғи билан тепса, шу ўйинчи ётади. Шунинг учун ўйинчилар ётган ўйинчини уриб қочишлари, тутқич бермасликлари ва белгиланган чегарадан чиқиб кетишлари керак. Команда аъзоларидан бири қўлга тушса, командалар жойларини алмашадилр.
Ўйин қоидалари. 1.Кўрпа остидаги ўйинчи ерга қараб ётади. 2. Қўриқчи ҳам, кўрпа остидаги ўйинчи ҳам арқонни қўйиб юбормасликлари керак. 3.Ерда ётган у ёки бу ёққа силжимайди. 4.Қўриқчи фақат ўзининг чегараси доирасида уриши ва тепиши мумкин. 5.Ўйинчилар кучли зарб билан уриши ва тепишига рухсат берилмайди.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling