Ўрта махсус таълим вазирлиги


Ўйиннинг педагогик аҳамияти


Download 1.45 Mb.
bet84/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйиннинг педагогик аҳамияти. Ўйин болаларни аҳил бўлиб ҳаракат қилиш, чаққонлик, тезкорлик билан ҳаракат қилишга ўргатади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – аниқ уриш ва югуриш ҳисобланади.


БЕКИНМАЧОҚ” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда кузатувчанлик, сезгирлик ва топқирлик сифатларини тарбиялайди. Бу ўйин учун бутазор ёки уйлар бўлиши керак. Маррада қоладиган ўйинчи шундай аниқланади. Бир тўда болалар бараварига: - Бекинмачоқ ошга пичоқ, ким ойни кўрди? - деб қўлларини баланд кўтарадилар. Охирги бўлиб қўл кўтарган бола маррада қолади.
Ўйин тавсифи. Ўйинни бошлаш навбати аниқлангандан кейин, қолган болалар яширинишга кетадилар. Қолган ўйинчи ерга ётади ёки юзини деворга қилиб туриб:
-Бўлдими? Бўлдими?- деб санай бошлайди. Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, кетдим. Бўлса ҳам бўлди, – бола кўзини очиб, теварак-аторофни синчиклаб кузатади ва болаларни топиш учун чор-атрофни мўлжаллаб қидира бошлайди. Биринчи бўлиб топганнинг исмини айтади:
-Ана, ана, Умиджонни топдим. Ёки беркинган болаларни топса:
-Бекинма, қоч, юзингни оч, тўхта, топдим ва ҳ.к.
Ўйин қоидалари. 1.Етти деб санагунча ўйинчилар яшириниб бўлишлари шарт. 2.Яширинган болани топса, у тутилган ҳисобланиб маррага олиб келинади. 3. Қолган ўйинчилар сездирмай маррага келишлари мумкин. 4.Ўйин ҳамма ўйинчилар йиғилиб бўлгунча давом этиб, сўнгра янги тутувчи аниқланиб, ўйин қайтадан бошланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда сезгирлик, дикқат, кузатувчанлик ва топқирлик ҳислатларини тарбиялайди. Ўйин чаққонлик, куч, тезкорлик, чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – югуришдир.


ҚОРА КЎРДИМ” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда топқирлик, шижоат ва дадилликни тарбиялайди. Диаметри 5-8 м бўлган доира чизилади. Бир дона тугма ёки данак тайёрлаб қўйилади. Ҳакам ёки ўйинбоши сайланади. Ўйинчилардан бири қўл кафтини кўкрак баландлигида пастга қаратиб туради, ўйинчилар кўрсаткич бармоқларини ҳакамнинг кафтига тагидан тегизиб туради. Унинг ишораси билан улар бармоқларини тортиб олишлари, ҳакам эса улардан бирини тутиб олиши даркор, тутилган бола доира ўртасида туради.
Ўйин тавсифи. Доирада турган ўйинчиларнинг қўллари орасида бирон буюм бўлади. Болалар ўйинбошининг рухсати билан буюм (тугма, тош ёки данак)ни орқадан қўлма-қўл узатади ёки биронтасини ўзида қолдиради ва яширади. Ўртадаги ўйинчиларни кузатиб туриб, бирор ўйинчидан гумон қилади. “Қора кўрди” дейди ва болаларнинг бирини кўрсатади. Ҳалиги болада буюм бўлса, кўрсатиши лозим.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling