Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet88/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин болалар енгил, тезкор ҳаракат қилиш малакаларини тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин сезгирлик, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – чаққон югуришдир.


ОҚ ТЕРАКМИ, КЎК ТЕРАК
Ўйин тавсифи. Барча ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Командалар ўз капитанини сайлайдилар. Ҳар бир команда ўйинчилари бир-бири билан қўл ушлашадилар. Бир команда ўйинчилари бараварига “Оқ теракми, кўк терак, биздан сизга ким керак?” деб сўрайди. Иккинчи команда аъзолари “Сиздан бизга (қарши команда ўйинчилардан бирининг исмини айтиб) керак!” деб жавоб берадилар. Исми айтилган ўйинчи югуриб қарши команда қатнашчилари ҳосил қилган “занжирни” узишга ҳаракат қилади. Занжирни уза олса, шу команда ўйинчиларидан бирини ўз командасига олиб кетади, уза олмаса, ўзи шу командада қолади. Шундан кейин командалар роли алмашиниб, ўйин давом этаверади.
Ўйин қоидалари: 1.“Занжир”ни фақат чақирилган ўйинчи узиши керак. 2.“Занжир”ни уза олмаган ўйинчи, иккинчи марта уринишига рухсат этилмайди. 3.“Занжир” ҳосил қилишда рўмолча, арқон кабилардан фойдаланиш мумкин эмас. 4.Чақирилган ўйинчи “занжир”ни узиб ўтиб кетиш учун қарши команда ўйинчиларининг диққатини чалғитадиган ҳаракатлар қилиши мумкин
Педагогик аҳамияти. Ўйин тез югуриш, диққат, сезгирликни ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйин болаларни аҳил бўлиб ҳаракат қилишга, тезда тўғри йўналиш олишга ўргатади. Ўйинни ўзига хос ҳаракати – тез югуриш ва “занжир”ни узиш.


ДАРРА
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда ҳушёрлик ва тезкорликни тарбиялайди. Диаметри 15-20 метрли доира чизилади. Унинг ичида 2-3 м бўлган яна битта доира чизилади. Қуръа ташлаб, ўйинбоши аниқланади. Доиранинг ўртасида ўйинбоши жойлашади. Унинг қўлида ечилган арқон (ип ёки рўмол). Ўйинчилар катта доира бўйлаб жойлашадилар.
Ўйин тавсифи. Ўйинбоши доиранинг ўртасида тиззасига бошини қўйиб “ухлайди”. Битта ёки бир нечта ўйинчи уни туртиб “уйқудан уйғотади”. У тезда жойидан туриб, дарра билан ўйинчиларни доғлаши керак. Ўйинчилар ўйинбошига доғ қилдирмай, катта доирадан чиқиб кетишлари лозим. Агар ўйинбоши ўйинчини доғласа, уни кичик доирага ўтқазиб қўяди. Энди ўйинчилар доғланган ўйновчини қутқаришга ҳаракат қиладилар. Ўйинбоши эса уни қўриқлайди. Ўйинбоши биронта ўйинчини доғласа, у ҳам биринчи боғланганнинг ёнидан жой олади. Ўйин битта ҳам боғланмаган ўйинчи қолмагунча давом этади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling