Ўрта махсус таълим вазирлиги


-4-синфларда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар


Download 1.45 Mb.
bet10/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

3-4-синфларда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар
3-4-синфлардаги жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинларга кенг имконият берилади. Улар жисмоний машқлар бўйича барча материалнинг тахминан ярмини ташкил этади.
3-4-синфларда ҳам худди 1-2-синфлардаги каби, назорат дарсидан ташқари, ҳаракатли ўйинлардан фойдаланмай дарс ўтиш мумкин эмас. Улар асосан дарснинг асосий ва тайёргарлик қисмида ўтказилади. 3-4-синфлар учун дарснинг тайёрлов қисмида ҳаракатли ўйинлар ўтказишни тавсия қилинмайди, чунки бу қисм вазифаси кўпроқ саф тайёргарлиги воситалари ёрдамида ҳал этилади. Шунга қарамасдан бу синфларда саф элементлари бўйича материал ҳажми ҳаддан ташқари катта. Бундан ташқари, ўйин гимнастика бўйича дастур материали ўқувчилардан сафланиш билан боғлиқ бўлган кўплаб мураккаб усулларни талаб қилиб, шу сабабли ҳар бир дарсда саф малакаларини тарбиялашга интилиш керак.
3-4-синфларда жисмоний тарбия дарсидаги ҳаракатли ўйинларнинг вазифаси–ўқувчиларнинг гимнастика, енгил атлетика ва кросс тайёргарлигида машғулотларида эгаллаган малакаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш; жисмоний тарбия бўйича дастур материалларини эгаллаш учун зарур бўлган ахлоқий ва жисмоний сифатларни тарбиялаш.
1-2-синфдаги айрим ўйинлар 3-4-синфларда ҳам айниқса 3-синфда ўтказилади, («Бўш ўрин», «Бўри зовур ичида», «Икки яхоб», «Ким келди», «Ҳамма ўз байроқчасига»). Бу ўйинларни иложи борича, ўйин қоидаларини мураккаблаштириб ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Ўқитувчи дарснинг асосий қисмида ҳаракатли ўйинни қўллаш билан, дарснинг асосий вазифасини ҳал қилади. 3-4-синфларда ҳаракатли ўйинлар вазифаси тахминан қуйидагича: куч, чаққонлик, ҳаракат аниқлиги (улоқтириш, буюмларни узатиш ва бир-бирига ташлаш билан); ўйин шароитида тўғридан югуриб келиб баландликка сакраш малакасини мустаҳкамлаш ва ш.к.
3-4-синфларда ҳаракатли ўйинлар гимнастика саф тайёргарлиги, енгил атлетика ва кросс тайёргарлиги билан бирга қўшиб олиб борилади.
Бу синфларда фақат биргина, шунингдек мавзуга оид ўйиндан ташкил қилинган дарс ўтказиш тавсия қилинмайди. Чунки 3-4-синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия олдидаги вазифаси гимнастика, енгил атлетика ва кросс тайёргарлиги материалларини тўғридан-тўғри ўргатиш йўли билан ҳал этишни талаб қилмайди.
Айрим дарсларда ҳаракатли ўйинлар дарснинг асосий қисми, шунингдек тайёргарлик қисмининг тўлиқ мазмунини ташкил қилиш мумкин. Бундай ҳолда ўйин кўпинча таркибидаги ҳаракат турлари бўйича турли тусда характерда бўлиши мумкин ва дарс вазифасини ҳал этишга ёрдам беради.
Ўйинларни дарснинг тайёргарлик қисмига ҳам киритиш мумкин. Бу ҳолда улар ўқувчилар дарснинг асосий қисми вазифасини ҳал этишига кўмаклашади.
Шундай қилиб, масалан, 4-синфда ўқувчиларни дарснинг асосий қисмида спорт ўйинларидан бири–баскетболга тайёрлаш учун тўпни узатиш малакасини такомиллаштириш вазифасини ҳал этиш мақсадида ўқитувчи «Отишма» ўйинини киритади. Бундай ҳолда дарснинг тайёргарлик қисмида тўп узатишни турли-туман оддий элементлари билан қўшиб ўтказиш ўринли. Масалан, «Тўп пойгаси» ўйинини ҳар хил усулда ўтказиш мумкин. Фақат у услубий жиҳатдан тўғри бажарилиши шарт: бунда диққат-эътиборни чаққонликни ривожлантиришга эмас, балки вазифани сифатли бажаришга қаратиш лозим.
3-4-синфдаги жисмоний тарбия дарсларида ҳаммадан тезроқ бажариладиган ҳаракатли ўйинлар дарс асосий қисмининг иккинчи ярмидан ўрин эгаллайди, асосий қисми боши эса гимнастика, енгил атлетика каби спорт элементларини ўрганишга ажратилади, бу эса шу ёшдагилар жисмоний тарбияси вазифаларига мос келади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling