Ўрта махсус таълим вазирлиги


КУРКАЗОР Ўйинга тайёрланиш


Download 1.45 Mb.
bet114/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

КУРКАЗОР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинда 10–12 киши қатнашади. Болалар иккига бўлиниб, капитан сайланади. Болалардан бири қўлида тўпни яшириб, капитанларига тутади. Капитанлар тўп унинг қайси қўлида эканлигини топадилар.
Ўйин тавсифи. Капитани тўпни топган команда қочади, иккинчи команда қувади. Агар қуваётган команда вакиллари рақибларидан бирини ушлаб олса, у жойида “қотиб” қолади. Қочган болаларнинг бирортаси унинг қўлига тегиб ўтса, у яна ўйинга қўшилади. Болаларнинг бари тутилса, иккинчи команда қочади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин диққат, қаътиятликни тарбиялашга, юриш техникасини эгаллашга, ҳаракат тезлигини такомиллаштиришга ёрдам беради. Ўйин чаққонлик, тезлик ва чидамиликни ривожлантиради. Ўйиннинг асосий ҳаракати – югуриш.


ЭЧКИЧАЛАР
Ўйин тавсифи. Ўйинда саккиз – ўнта ўйинчи қатнашади. Улардан бири “она эчки” бўлади. “Эчкичалар” қўл ушлаб айлана шаклида турадилар. “Она эчки” ўртада овқат пиширади. Бир “эчкича” келиб “овқат пишдими?” деб сўрайди. Онаси “Йўқ, бирпас ўйнаб тур!” деди. Бироздан сўнг иккинчи эчкича келади. Онаси унга “овқат пишди, бор, идишларни ювиб кел!” деди. Шунда эчкича идишларни синдириб қўяди. “Идишлар синди” деб болалар бақирадилар. Она эчкичаларни қувиб кетади. Қайси бирини ушлаб олса, ўша она эчки бўлади. Ўйин қайтадан бошланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат, сезгирлик малака-ларини тарбиялаб, уларда чаққонлик, тезлик, чидамлилик координация ҳаракатларини ривожлантиради. Ўйиннинг асосий ҳаракати – югуриш.


ЖАМБИЛ
Ўйин тавсифи. Бу ўйинда ўқувчилар 2 гуруҳга бўлинади. Ҳар гуруҳда 5– 6 тадан ўйинчи бўлади. Биринчи гуруҳ ўйинчилари белгиланган масофадан тўпни катакчалар ичига тахланган тошларни пойлаб, отадилар. Катакчалар ичида тўртта тош бўлади.
Тўп катак ичидаги тошларга тегиб, уларни йиқитса, иккинчи гуруҳ ўйинчиларидан бири “жамбил” атрофида югуриб, уни тўп билан қўриқлайди. Тошларни катакка қўйиш учун яқинлашган биринчи гуруҳ ўйинчиларини қўриқловчи тўп билан урса, шу ўйинчи ўйиндан чиқади. Агар ўйинчилар тошларни катакларга аниқ қўйса, бу гуруҳ ютади. Агар қўя олмасалар, гуруҳ ютқазади. Ўйиндан кейин иккинчи гуруҳ асосий ўйинда ўйнашади. Ўйин шу тарзда давом этади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling