Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet115/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйинда нишонга улоқтириш, тўпни отиш ва мустақил ҳаракат қилиш малакасини ривожлантиради. Ўйиннинг асосий ҳаракати – катакчалар ичидаги тошларни аниқ нишонга олишдан иборат.

ТЎПТОШ” ЎЙИНИ


Ўйин тавсифи. Бу ўйинда учтадан ортиқ бола (7-10 тагача) қатнашади. Улар аввал турли ҳажмли тошларни устма-уст, устига эса кичкина тош қўядилар ва ўзлари ҳам битта япалоқ тош оладилар. Ерга айлана чизиб ўртасига ўша тошларни қўйиб, ўзлари 5-6 метр масофада жойлашадилар. Ерни тўғри чизиқ чизиб, навбат билан тош улоқтириб, ҳалиги тошларни тарқатишга ҳаракат қиладилар. Ўйин давомида болалар тош улоқтирганда, “тўптош” тарқалиб, энг устидаги кичик тош қанча узоққа кетса, оёқ билан ўлчаб, ўйинчи шунча кўп очко олади. Омади юришмаганлар эса ўйиндан чиқиб томошабин бўладилар. Ғолиб чиққан бола ўйинни қайтадан бошлайди.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда тошларни аниқ мўлжалга олиш, сезгирлик туйғуларини тарбиялайди. У ўйинчиларнинг шахсий қизиқиши ва ўртоқларининг кучини ижобий баҳолаш каби хусусиятларни тарбиялайди. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–япалоқ тош билан нишонни аниқ пойлаш ҳисобланади.
­­­­­
ОШИҚ” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйинни спорт зали ёки майдончада ўтказиш мумкин. Бошлашдан аввал дастрўмолга биронта – ошиқ, тош каби нарса тугиб, уни майдонга улоқтиришдан олдин ўйинчиларга аталадиган соврин эълон қилинади.
Ўйин тавсифи. Бошловчи майдон ёки залнинг бир чеккасида сафланиб турган ўйинчиларга тугунчани кўрсатиб, уни улоқтиради. Ўйин иштирокчилари бу буюмни бошловчининг қўлига ўз қўли билан олиб келиб беришлари шарт. Ўйин қатнашчилари ўйинчидан бу буюмни тортиб олишга ҳаракат қиладилар.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин болаларда диққат-эътибор, сезгирликни, улоқтириш малакасиини тарбиялайди. Ўйинда координация, ҳаракат тезлиги ва аниқ нишонга улоқтириш каби хусусиятлар ривожланади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тошни нишонга отиш.


ШТАНГАЧИЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг 3-4 командага бўлиниб, бир қаторда майдонча юзидаги чизиқда жойлашадилар. Ҳар бир команда ўзига ўйин бошида “штангачи” танлаб, улар ўз навбатида қўлларида кўкраги олдида гимнастика таёқчасини ушлаб, штангадан 15-20 м масофада ўз командалари қаршисида турадилар, қатордаги қолган ўйинчиларнинг ҳаммаси қўлида биттадан ҳалқача – штанга дискасини ушлаб турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан сўнг биринчи рақамли ўйинчи “штангачи” томон югуриб, штанга грифига ҳалқани кийдириб, орқага қайтиб, иккинчи рақамли ўйинчиларга эстафетани беради, сўнг учинчи ўйинчи ва ҳ.к. Ҳамма ўйинчилар штанга грифига ҳалқаларни илиб бўлганидан кейин, штангачи штангани кўтаради. Штангани биринчи бўлиб кўтарган штангачи командаси ютган ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling