Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet116/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидаси. 1. Иккала командадаги ҳалқалар сони тенг бўлиши ке-рак. 2. Эстафетани қабул қилиш пайтида чизиқни босиб туриш мумкин эмас.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўйин қатнашчилари диққат, реакция тезлиги ва чаққонликни талаб қилади. У ҳаракат тезлиги (югуриш ва ҳалқалар илиш) тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин болаларда тезлик билан ҳалқаларни илиш малакасини мустаҳкамлайди.


V БЎЛИМ
БОЛАЛАР БИЛАН МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ИШЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
Ҳаракатли ўйинлардан мактабдан ташқари ишларда кенг фойдаланиш мумкин, чунончи болалар дам олиш оромгоҳлари, етакчилар уйлари, БЎСМлар, клуб, маданият саройлари, истироҳат боғлари, стадионлар, турар жойлар, маҳаллалар, мактабдан ташқари ишларда ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш услубиёти ўз хусусиятига эга. Мактабдан ташқари ишлар учун жой ва вақт талаб қиладиган ўйинлардан кенг фойдаланиш мумкин (“Лапта”, “Чўнқашувоқ”, “Оқ теракми, кўк терак”). Шунингдек, рақс элементлари билан бажариладиган, суньий тўсиқлардан ошиб ўтиш билан ўтказиладиган, миллий ўйинлардан, мусиқа жўрлигида ўтказиладиган ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, болалар ўз севимли ўйинларини ўйнашни яхши кўрадилар (бироқ улар ўқитувчи ёки тарбиячи раҳбарлигида ўтказилиши шарт).
Мактабдан ташқари ишларда ҳар кунги амалий фаолиятда, турмушда болалар жисмоний тарбия воситаларидан мустақил равишда фойдаланишга бирмунча енгил ўрганадилар.


ДАМ ОЛИШ ОРОМГОҲЛАРИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР
Болалар дам олиш оромгоҳларида улар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда дўстлик хис-туйғуларини, бир-бирини қўллаб-қувватлашни тарбиялашга ёрдам берадиган ҳаракатли ўйинлар ўтказилади.
Оромгоҳ шароитида болаларнинг севимли ҳаракатли ўйинларини такомиллаштириш, шунингдек, етакчилар, жисмоний тарбия ўқитувчилари, педагоглар ва фаол ўқитувчилар раҳбарлигида ўтказиш айниқса яхши натижа беради.
Дам олиш оромгоҳларида ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш шакли турлича бўлади. Ўйин оромгоҳ кун тартибини ҳисобга олган, жисмоний тарбия бўйича ўтказиладиган бошқа машғулотлар билан бирга режалаштирилади. Улар эрталабки бадантарбия вақтида (жисмоний тарбия инструкторлари раҳбарлиги, отряд, звенолар йиғинларида етакчилар раҳбарлигида), оромгоҳда бир неча отряд ўртасида алоҳида тадбир сифатида (етакчилар, педагоглар, жисмоний тарбия инструкторлари раҳбарлиги остида), болалар ташаббуси бўйича мустақил равишда ўтказилади. Оромгоҳларга, болалар турли, шаҳар ва туманлардан келган бўлиб, бир-бирларини ўзлари билган халқ ўйинлари билан таништирадилар. Ҳаракатли ва спорт ўйинлари “Қувноқ стартлар”, “Нептун байрами” ва бошқа спорт мусобақалари дастурига киритилган бўлиб, байрамларда мустақил равишда командалар, отряд ёки гуруҳлар ўртасида, сайр, оммавий чиқишлар пайти ўтказилади.
Оромгоҳ шароитида шаҳарда ўтказиш қийин ёки мумкин бўлмаган ўйинларни ташкиллаштириш лозим (“Оқ суяк”, “Лапта”, “Шаҳарми шаҳар”, “Соқчилар”, “Шам чироқ”, “Городки”). Айниқса ўйинларни жойларда ўтказиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар катта тарбиявий ва таълимий натижа беради. Бундай ўйинлар ўтказиш учун узоқ вақт талаб қилиниб; айрим ҳолларда ўйин қарийб бир кун давом этиши мумкин.
Байрам пайтлари оромгоҳлар, олов атрофида мусиқа садолари остида ўйинлар ашула ва рақслар (баян, аккардион, чилдирма жўрлигида) билан бирга ўтказилади. Улар оромгоҳда ўтказиладиган байрамнинг очилиши ва ёпилиши дастурига киритилиши шарт.
Болалар ўртасида турли-туман яккама-якка ва гуруҳ бўлиб, узун ва қисқа арғамчи, кичик тўплар, ҳалқа, чамбарак ва бошқа буюмлар билан ўтказиладиган ўйинлар жуда оммавийлашган. Шунингдек ўйин-аттракционларни ташкил этиш мумкин (“Ҳалқачани устунча тушириш ёки ташлаш”, “Чамбаракни айлантириш”, “Таёқни нишонга отиш”, “Аниқ нишонга отиш”).
Оромгоҳда имкон борича волейбол, баскетбол, футбол, қўл тўпи, шунингдек алоҳида ҳаракатли ўйинлар (“Отишма”, “Лапта”) бўйича алоҳида командалар ташкил қилиниб, улар ўртасида учрашувлар ўтказилади. Ҳаракатли ва спорт ўйинлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ушбу оромгоҳ отрядлари, қўшни оромгоҳлар ўртасида, шунингдек маҳалла болалари билан ташкил этилиши мумкин.
Оромгоҳнинг ҳар сменасида имкон борича спорт ўйинлари – “Шунқорлар”, шунингдек ҳаракатли ўйинлар бўйича “Қувноқ стартлар”, “Спортландия”, “Нептун байрами” типидаги комплекс мусобақалар ўтказилиши керак. Сменанинг биринчи ярмида отрядлар ўртасида, иккинчи қисмида эса (ғолиб команда аниқланганидан кейин) оромгоҳлар ўртасида мусобақалар ўтказилади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling