Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭГИЛУВЧАНЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ
ЧИДАМЛИЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ
Чидамлилик ўйинда статик ҳолатда эмас, балки динамик шароитда, зўриқиш ва бўшашиш алмашинишида намоён бўлади. Бундай мақсад учун қўлланиладиган бир хил ўйинларда маълум циклик ҳаракатлар (масалан, “Чиқиб кетиш билан пойга”, “Қувиб ет”) кабиларда акс этувчи зўриқиш маълум ритм билан боғлиқ бўлмайди (тўп билан ўйнаш). Бир қанча ўйинлар мавжуд бўлиб, уларда юқори тезликда мушак ишлаши тезлик ва чидамлиликни ривожлантириш билан муштарак ҳолда боради. Бундай “Тўп ўртадагига”, “Тўпни тутувчи”, “Жуфт-жуфт бўлиб илиб олиш”, “Тўп учун кураш” сингари ўйинлар одатда умумий жисмоний тайёргарлик машғулотлари режасига киритилади ва баскетбол, футбол ва қўл тўпи билан бир қаторда қўлланилади. Шу билан бирга, улар ёрдамида ўйинда юкламани бошқариб бориш мумкин бўлган усуллар мавжуд: 1) Майдонни ўлчамини сақлаган ҳолда ўйинчилар сонини камайтириш; 2) Майдончани катталаштириб, ўйинчилар сонини оширмаган ҳолда ўйин усуллари ва қоидаларини мураккаблаштириш. Чидамлиликни ривожлантириш учун бериладиган машқлар, айниқса циклик характерга эга бўлгани сабабли иш қобилиятини пасайтириб, чарчаш келтириб чиқариши мумкин. Бундай машқларни ҳаракатли ўйинлар билан бирга қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқ. Методикага мос келадиган кўпчилик ўйинлар чидамлиликни тарбиялаш воситаси бўлиши мумкин. ЭГИЛУВЧАНЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ Эгилувчанликни ривожлантириш ва сақлаш учун бериладиган машқлар одатда пойга ўйинлари ҳисобланади. Айрим ҳолатларда, айниқса техник жиҳатдан мураккаб спорт турларида, мураббий муайян мақсадга йўналтирилган, айрим мушак гуруҳлари, бўғин ва боғламаларига таъсир этиш учун мос ўйинларни танлайди. Бундай ўйинлар асбоб-анжомлар, тортиш усули ёрдамида командадош ўртоқлари билан бажарилиб, мушак ва боғламаларни қўшимча чузишда ҳаракат амплитудасини ошириш учун шароит яратади. Фаол эгилувчанлик мушак кучига боғлиқ. Бироқ, кучланиш машқларини кўпайтириш бўғинлар ҳаракатчанлигини чегаралашга олиб келиши мумкин бўлиб, уларда статик кучланиш бўлмаган, тана оғирлигини енгиб ўтиш билан силжиш, оғир юкни олиб ўтиш, куч билан курашиш каби элементларни машғулотларга киритиш мақсадга мувафиқ. Мушакнинг эластиклик хусусияти марказий асаб тизими таъсирида ўзгариши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Шундай қилиб, эмоционал кўтарилиш ёки ўсишда эгилувчанлик ошиб боради. Эгилувчанликни ривожлантиришга йўналтирилган ўйинларда мушак тўқималарининг узилиши ва бўғинлар чўзилиши олдини олиш мақсадида олдиндан муайян чигилёзди машқлари бажарилади. Эгилувчанликни ривожлантириш учун қуйидаги ўйинлар қўлланади: “Тўпни бошдан ошириш”, “Тўп қўшнига”, “Таёқчалар орқада”, “Кўприк ҳосил қилиш” ва бошқалар. Малакаларнинг таркиб топишини ҳисобга олиш билан ўйин материалини ҳам режалаштириш зарур. Масалан, баскетболда тўпни узатиш техникасини эгаллаш нишонга тўп улоқтиришни ўзлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади. Акробатика, кураш, енгил атлетика каби спорт турлари элементларини ўргатишда ўйинлар маълум кетма-кетликда ўтказилади. Шу билан бирга ўйинни пала-партиш танлаш малака ҳосил қилишга салбий таъсир кўрсатади. Масалан, қўлда тўп билан югуриш эстфетаси ёки аралаш пойга ўйини бунда фойда бермайди (бу кўпроқ “Отишма” ўйини вариантларида учрайди). Енгил атлетикачи–тўсиқлар оша югурувчилар машғулотида оёқ мушакларини мустаҳкамлаш учун сакраш билан ўйналадиган ўйин таклиф қилинса, бу малакага салбий таъсир кўрсатади. Спорт техникаси элементи сифатида у ёки бу ўйин киритишда, ўйин давомида ҳаракатнинг асосий тузилиши бузилмаслигига эътибор бериш лозим. Масалан, агар бу малака машғулот давомида шакллантирилмаса, ўйинда бу харакат максимал зўриқиш билан мустаҳкамланади. Ҳаракатни катта тезликда техник жиҳатдан тўғри бажариш - жуда мураккаб вазифа. Бу спорт тайёргарлигида фақат махсус ишлаб чиқилган тизим ёрдамида шулар қаторида ва ўйинларни қўллаш орқали ҳал этилади. Ўйин давомида малака мусобақага яқинлаштирилган шароитда такомиллаш-тирилиб, бунда ўйин топшириғини тезлик билан тугатиш эмас, балки асосий техник усулнинг кўп маротаба бажарилиши муҳим аҳамият касб этади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling