Ўрта махсус таълим вазирлиги
МАЪНАВИЙ-ИРОДА ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЧИНИҚТИРИШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
МАЪНАВИЙ-ИРОДА ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЧИНИҚТИРИШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Спортда ўйин методи ва ўйинни алоҳида машқ тури сифатида қараш мумкин, аммо ўйин муҳим ижтимоий-педагогик функция бажариб, айниқса болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантиришда, у аввало жамоа тузишга ёрдам беради. Жамоани тарбиялаш мусобақага тайёрланиш тизимси асосида режалаштирилади, ўйин эса шундай тайёргарликнинг фаол воситаларидан бири деб ҳисобланади. Фаол шуғулланувчи спортчиларда жамоат ҳиссини тарбиялаш жуда муҳим, чунки қаердадир яккама-якка ҳаракат орқали муваффақиятга эришилади, қаердадир “килограмм, метр, сониялар билан мусобақалашадилар ёки ўз танасини бошқара олишини намоён этади. Ҳаракатли ўйинни жамоа бўлиб ўтказиш ахлоқий сифатлар ва ижобий характер чизгиларини шакллантиришга ёрдам беради. Ўйинда ҳар бир ўйинчи ўзининг заиф жиҳатларини тушуниб етади ва уларни умумжамоа бўлиб бартараф этиш осонроқ кечади. Ўртоқларининг фикри ҳар бир ўйинчи ҳулқига катта таъсир кўрсатади. Ўйинда ўйин қоидаси роли ҳам катта бўлиб, унга қатъий риоя қилиш ҳақиқатгўйлик ва ҳалоллик, онгли интизомни тарбиялаб, бу ҳам спортнинг жуда муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Ўйин билан шуғулланиш исталган спорт турида одатдагидан ташқари муҳим, харакатлар бажарилишини максимал тушуниб етиш қобилиятини тарбиялайди. Шунингдек ўйин турини танлаш ва унга раҳбарлик қилишда ўйин фаолиятининг бу томонига ҳам эътиборни қаратиш муҳим. Спортда эришилган муваффақиятлар ўсиши билан маънавий тайёргарликнинг роли ҳам ошиб боради. Ўйин спортчини ўзининг ҳис-туйғуларини жиловлашга ва зудлик билан рақиб ҳаракатига жавоб беришга ўргатади. Спортчи шахси шаклланишида бу сифатнинг аҳамиятини тавсифлашга ҳожат йўқ. Ўйин ёрдамида спортчи иродасини тарбиялаш учун ўйин матери-алини яхши билиш талаб этилади. Ҳаракат сифатларини ривожлантиришда у шунчаки эмас, балки кўпинча йўналиш бўйича бўлинади. Бироқ, кўп-чилик ўйинлар шундай маънавий хусусиятлар, қатъиятлик, тиришқоқлик, ўзини тута билиш, бир-бирини қўллашни ўргатишга йўналтирилган. “Чақириш”, “Ҳужум” ўйинларида қўрқмас ва қатъиятли бўлиш талаб этилса, “Арқон тортиш” ва бошқа командали ўйинларда ўзаро ёрдамга келиш муҳим хусусият ҳисобланади. Мураббий алоҳида спортчиларни характери ва жамоасининг хусусиятларини ҳисобга олиб, шунга мос ўйинларни танлайди. Ўйин мураббий ўз ўқувчиларини яхши билиб олишига ёрдам беради. Шунинг учун ўйин жараёнида шуғулланувчилар хулқини кузатиб бориб, мураббий қуйидагиларни қайд этади: спортчида ташаббускорлик ва қатъиятлиликни, охиригача кураш; қўрқоқлик ва иккиланиш; ўйинда рақибига муносабати; ўз хатосига муносабати, уни такрорий ўйин вақтида тўғрилаши; командадаги шерикларига муносабати; ўзига бўлган талабчанлиги, итизомлилиги; ғалабага ёки мағлубиятга бўлган муносабати ва бошқалар. Ушбу кузатиш кейинчалик спортчилар билан ишлашда муайян аҳамият касб этади. Тарбия жараёнида раҳбарнинг ўзи ўрнак бўлиш билан бирга у яхши ташкилотчи, адолатли ҳакам ҳам бўлиши керак. Майдондаги ҳаракатни тўғри баҳолаш, шуғулланувчилар орасидан ёрдамчиларни жалб қилиш, ўйинни объектив таҳлил қилиш онгли интизомни ошириб, спортчиларни ўз ҳаракатларини тўғри баҳолашга ўргатади ва келажакда спорт тайёргарлигига бўлган қизиқишни оширади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling