Ўрта махсус таълим вазирлиги


ГИМНАСТИКА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШДА БАЖАРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР


Download 1.45 Mb.
bet131/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ГИМНАСТИКА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШДА БАЖАРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
Гимнастикачи учун зарур малакаларни мустаҳкамлаш учун ўйин услубидан фойдаланиш мураббийда эмоционал ранг, мусобақалашиш тусини бериб, бу эса ўргатиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Ўйин мураббий томонидан алоҳида элементларни эслашда, айримларидан қувноқ мусобақалар ўтказишда диққатни ривожлантириш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Шунинг учун акробатика элементлари билан ўйналадиган ўйинлар катта аҳамиятга эга. Уларга тез суръатда бажариладиган сакрашлар, умбалоқ ошишлар, тўп кўтаришлар, думалашлар, шпагат каби сакровчанликни ривожлантирадиган машқлар киритилади.
Ёш гимнастикачи ёки етарли тайёргарликка эга бўлмаган разрядли спортчида айрим машқларни бажаришда ўзини кучига ишонмаслик ва қўрқиш туйғу пайдо бўлади. Шуғулланувчининг ички кечинмаларига таъсир этувчи ҳаракатли ўйинлар, спортчига уларни енгиб ўтишга кўмаклашади.

Ўйин бадиий гимнастика машғулотларида мусиқа садолари остида буюмлар (тўп, шарф, лента, булава ва ш.к), рақс ҳаракатлари нафислиги, ритм сезгисини англашга кўмаклашади, мушакларнинг кучланишини бошқаришни, ҳаракат давомийлиги ва тезликни ҳис қилишни тарбиялайди, машғулотга эмоционал ранг беради. Мусиқий-ритмик ўйин катта зўриқиш билан боғлиқ бўлган, машқларни бажаришдан кейин ўзига хос малака даражасини оширишга хизмат қилади. Гимнастика асбоб-анжомлари ёрдамида ўйналадиган ўйинларни, залда жисмоний тайёргарлигини ошириш устида ишлайдиганлар, турли спорт вакиллари қўллайдилар. Асбоб-анжомлар тузилишига қараб, осилиб ва таяниб туриб силжишни бажаришга имконият беради. Бундай ўйинларда нафақат спорт, балки амалий малакаларни ҳам эгаллаш мумкин.


Гимнастика элементлари мавжуд ўйинларга қуйидагиларни киритиш мумкин: “Гуруҳ, тик тур!”, “Тақиқланган ҳаракат”, ошиб ўтиш ва тирмашиб чиқиш билан боғлиқ эстафеталар. Қуйида гимнастлар учун мўлжалланган ўйинлар келтирилади.


ЎЗИНГ ЎЙЛАБ ТОП
Ўйинга тайёрланиш. Икки команда ўйинчилари залнинг чеккасидан марказга юзини ўгириб турадилар ва тартиб билан санайдилар.
Ўйин таснифи. Ўйинбоши бирон-бир рақамни айтади. Рақами айтилган ўйинчи тезда зал ўртасига чиқади ва учта турли ҳаракат кўрсатади. Кейин бошқа команда ўйинчиси чақирилади. У ҳам, олдингисига ўхшамаган уч хил янги ҳаракат кўрсатади. Агар машқдан биронтаси аввал кўрсатилган бўлса, бу командага жарима очкоси берилади.
Ўйин 5-6 дақиқа давом этади. Энг кам жарима очкоси тўплаган команда ўйинда ғолиб ҳисобланади. Ўйинда хатога йўл қўйган ўйинчиларни чиқариш ҳам мумкин.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling