Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet133/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ГИМНАСТИКА МАРАФОНИ
Ўйинга тайёрланиш. Гимнастика асбоб-анжомлари маълум тартибда керакли жойига қўйиб чиқилади, тўшак ва акробатик йўлакчалар тўшалади. Ўйинда икки команда ўйинчилари қатнашадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи сигнали бўйича биринчи команда, олдиндан бир-бирига боғлиқ топшириқларни бажариб, барча тўсиқлардан ошиб ўтиши шарт.
Шундай ва топшириқларни тахминий рўйхати:

  1. Брусларга сакраб чиқиш ва қўлларда таяниб юриб (ёки осилиб турган ҳолда) брусларнинг қарама-қарши томонига ўтиш;

  2. Йўлакчада ён томонга айланиш;

  3. Конь остидан эмаклаб ўтиш;

  4. Якка чўп бўйлаб югуриш;

  5. Турникда тортилиб айланиб таяниб туриш;

  6. Козёл устидан оёқни ёнга кериб сакраш;

  7. Гимнастик деворга чиқиш ва тўшак устига сакраб тушиш;

  8. Тўшак устида икки марта олдинга ўмбалоқ ошиб финишга етиб бориш.

Ҳар бир кейинги ўйинчи, улардан олдинги ўйинчи иккинчи жиҳоз-дан ўтганидан кейин, биринчи жиҳозга югуриб борадилар. Командалар навбат билан мусобақалашадилар. Биринчи ўйинчи стартдан чиқиб, то охирги ўйинчи финишга етиб келгангача ўтган вақт ҳисобга олинади.
Ўйин қоидаси. 1. Машқни бажаришда қўйилган ҳар бир хато учун икки сония жарима вақт қўшиб берилади. 2. Мағлуб команда жиҳозларни йиғиштиради.


ЕНГИЛ АТЛЕТИКА МАШҒУЛОТЛАРИДА БАЖАРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР


Енгил атлетикачиларга зарур, малака ва сифатларни ривожлан-тиришга хизмат қиладиган кўплаб ҳаракатли ўйинлар мавжуд. Умумий қоида бўйича, югурувчилар машғулотида, ушбу тур учун хос вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган ўйинлар қўлланади. Бир хил ўйинлар тезлик реакциясини тарбиялашга хизмат қилса, яна бошқаси финишда зўр бериш ёки стартда жойлашиш техникасини такомиллаштиришга ёрдам беради (“Тез югурувчи команда”, “Рақамни чақириш”, “Кун ва тун”, “Қувлашмачоқ”) учинчилари асосан бурилиш бўйлаб эстафета узатишни эгаллашга йўналтирилган (“Бўш ўрин”, “Айланма эстафета”, “Ғилдирак”, “Қарама-қарши эстафета”). Муҳими ўйинни спорт турига мослаштира олиш. Чунки “Кун ва тун” ёки “Ҳужумни бошлаш мумкин” ўйинида югуришни старт ҳолатидан бошлаш мумкин, “Қарама-қарши эстафета” ўйинида эстафетани қабул қилиб олувчи ўйинчилар эстафета таёқчасини олиб келувчиларга орқа ўгириб турадилар. “Айланма эстафета” ўйинида эстафета таёқчасини узатиш учун йўлакча ҳосил қилиш мумкин. Паст-баланд жойларда ўтказиладиган ўйинлар шуғулланувчиларга тўсиқлардан ошиб ўтиш билан югуриш техникасини яхши эгаллашга, югуриш йўлакчаларидан ўтиш вақтини тўғри ҳисоблашга ўргатади.

ЮГУРУВЧИЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling