Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet134/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Тўп ортидан югуриш
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар ва майдончанинг бир томонида саф тортадилар ва ҳар бир команда тартиб билан санайдилар. Командалар олдидан старт чизиғи чизилади. Раҳбар қўлида тўп билан раҳбар командалар ўртасида туради.
Ўйин таснифи. Раҳбар, истаган рақамини чақириб, тўпни иложи борича узоқка отади. Шу рақамдаги ўйинчилар, тўп ортидан югурадилар. Биринчи бўлиб қўлини тўпга теккизган ўйинчи командасига очко келтиради. Шундан сўнг тўп раҳбарга қайтарилиб, у янги рақамни чақириб, яна тўп отади. Ўйин белгиланган вақт давом этади. Кўп очко тўплаган команда ғолиб чиқади.
Ўйин қоидаси. 1. Югуришни (келишилган ҳолда) юқори ёки паст стартдан бошлаш мумкин. 2. Агар икки ўйинчи тўпга бир вақтда тегса, ҳар бир командага биттадан очко берилади.


ҲУЖУМ


Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар икки тенг командага бўлиниб, майдончанинг қарама-қарши томонидаги олд чизиқ ортида марказга қараб турадилар.
Ўйин таснифи. 1. Ўқитувчи кўрсатмаси бўйича бир команда ўйинчилари юқори ёки пастда, иккинчи команда ўйинчилари қўл ушлашиб, сафни тўғрилаб, олдинга юрадилар. Стартда турганларга икки-уч қадам қолганида ўқитувчи ҳуштак чалади. “Ҳужумчилар” қўлларини қўйиб юбориб, ўз “уй”лари ортидаги чизиқ томон югурадилар. Бошқа команда ўйинчилари уларни қувиб, етишга ҳаракат қиладилар. Ушланганлар ҳисоблаб чиқилгач, бошқа команда “ҳужум” бошлайди. Уриниш уч-тўрт маротаба бажарилгач, умумий тутилганлар сони ҳисоблаб чиқилади ва энг яхши югурувчилар эълон қилинади.
Ўйин қоидаси. 1. Сигнал берилмай туриб, ҳаракат бошлаш тақиқланади. 2. Ҳар бир ўйинчи қарама-қарши команданинг ҳоҳлаган ўйинчисини фақат “уй” чизиғига қадар “тутиб олиш” мумкин.


Ўйиндан чиқиб кетиш билан пойга
Ўйинга тайёрланиш. Ўқитувчи сигнали бўйича барча қатнашчилар бир вақтда доира ташқарисидан соат мили бўйлаб югурадилар. Ҳар бир (ёки икки) айланадан кейин ўйин қатнашчиси, назорат старт чизиғини сўнгги бўлиб кесиб ўтса, ўйиндан чиқади. Аста-секин чидамлилар ўйинни тарк этадилар. Энг чидамли ва тезкор ўйинчи ғолиб деб эълон қилинади. Ўқитувчи ихтиёрига кўра ўйин қатнашчилари тўлдирма тўп, оғирлаш-тириган белбоғ кийиб, юк солинган халта билан югуришлари ҳам мумкин.
Эслатма. Пойгани тўғри чизиқ бўйлаб олдинга ва орқага ўтказилади. Старт чизиғидан охирги бўлиб кесиб ўтган қатнашчи, ўйиндан чиқиб кетади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling