Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet63/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинниинг қоидалари. 1.Тўпни саватга ирғитишда чизиқдан нарига ўтиш мумкин эмас. Чизиқдан чиқиб саватга туширилган тўп ҳисобга олинмайди. 2.Ҳамма ўйинчилар навбат билан саватга тўп ирғитадилар.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда баскетбол элементларини, бу ўйиннинг айрим малакаларини мустаҳкамлайди ва такомиллаштиради. Бундан ташқари, ўйин болаларда ўз кучига ишонч, диққат ва тезлик реакциясини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тўпни саватга ташлаш.


ЁТИҚ ВА ТИК ТЎСИҚЛАРДАН ОША ЮГУРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар уч-бешта командага бўлинадилар. Командалар майдончанинг бир томонидаги чизиқ орқасидан бир қатордан уч-тўрт метр оралиқда сафланиб турадилар. Майдончанинг энига устунлар қўйилиб, уларга 60 см баландликда резина ёки арқонча тортилади. Арқончадан беш-саккиз метр нарида эни 100-150 см бўлган “чуқур” чизилади ёки ажратилади. Майдончанинг қарама-қарши томонидаги деворчадан икки метр беридан ҳар бир команданинг рўпарасига тўлдирма тўплар қўйилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан сўнг ҳар бир команданинг биринчи ўйинчилари эстафета таёқчаси билан югурадилар, улар аввал арқон ёки резина, сўнг “чуқурча” устидан сакраб ўтиб, тўлдирма тўп атрофидан ўнг томон билан айланиб, яна “чуқурча” ва арқон устидан ошиб, командалари ёнига қайтиб келадилар. Старт чизиғи орқасидаги навбатдаги ўйинчига таёқчани бериб, ўзлари охирига бориб турадилар. Қолган барча ўйинчилар ҳам шу ҳаракатни такрорлайдилар. Қайси команда вазифани хатосиз ёки кам хатога йўл қўйган ҳолда биринчи бўлиб бажарса, ўша команда ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин мураккаб тўсиқлар устидан, тез югуриб ўтишни тарбиялайди, шу билан бирга ўйинчилардан координация, эпчиллик талаб қилади. Тўсиқлар таркибига кўра у ёки бу малакаларни такомиллаштиради. Ўйинда жамоа ўйини учун масъулият ҳисси тарбияланади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати: тўсиқлардан ошиб югуриш.


ТЎП УЧУН КУРАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчилар кучлари тенг икки командага бўлинадилар. Командаларни бир-биридан ажратиш учун икки хил рангли кийим танланади. Ҳар бир команданинг онабошиси сайланиб, улар қуръа ёрдамида қайси команда ўйинни бошлашини аниқлайдилар.
Ўйинни бошлайдиган команда баскетбол тўпини олади. Ўйин қатнашчилари бутун майдон бўйлаб иккитадан жойлашадилар, яъни ҳар бир ўйинчининг ёнида рақиб команда ўйинчиси ҳам бўлади. Улар бутун ўйин давомида бир-бирини “ушлашлари” керак.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан кейин тўпни олган команда ўйинчилари олдиндан келишилган усулда тўпни бир-бирларига оширадилар.
Ҳар бир оширилган (5-10 марта) тўп учун командага бир очко бери-лади. Очко олинганидан кейин, мағлуб команда ўйинни қайтадан бошлаш ҳуқуқига эга бўлади. Кўп очко тўплаган команда ютган ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling