Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet74/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда топшириққа мос келадиган ҳаракатда чаққонлик ва тезкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйин қатнашчилари команда ғалаба қилиши учун ҳаракатларини келишган ҳолда бажаришлари талаб этилиб, бу ўйинчиларда ўртоқлик ҳиссини, жамоа олдидаги масъулиятини ҳис этишга ўргатади. Ўйининг ўзига хос ҳаракати – қўшимча ҳаракат билан тез югуриш.

ЧОРДОНА ҚУРИБ ЎТИРИБ ТЎПНИ БОШДАН ОШИРИБ УЗАТИШ”


Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг уч-тўртта командага бўлиниб, старт чизиғининг орқасида бир қатор колоннада чордона қуриб ўтирадилар, ўйинчиларнинг ўртасидаги оралиқ 70-90 см. Командалар орасидаги масофа 3-4 мга тенг. Ҳар бир команданинг биринчи ўйинчисининг қўлида тўп бўлади. Барча иштирокчилар қўлларини юқорига кўтариб турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнал берганидан сўнг ўйинчилар тўпни бошларидан ошириб кейинги ўйинчига узатадилар. Колонна охиридагилар тўпни олгач, ўринларидан туриб, командаларининг ўнг томонидан ўтиб, колонна олдида биринчи бўлиб ўтириб, тўпни яна бошларидан ошириб узатадилар. Ўйин давомида, ўйинчи колонна охирига етганидан сўнг, тўпни илиб олиб, ўрнидан туриб ўнг томондан югуради ва яна биринчи бўлиб, тўпни юқорига кўтаради.
Педагогик аҳамияти. Ўйин эстафета топшириғи бўйича ҳаракатланишда чаққонлик ва тезкорликни ўстиради. Ўйин қатнашчиларнинг сезгирлиги, ўртоқлик ва жамоа олдида жавобгарлигини ҳиссини ривожлантиради. Улар жамоа фикри билан ҳисоблашиб, ўртоқларига бўйсунадилар. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–тўпни бош устидан ошириш ва тез югуриш.


АКУЛА ҲУЖУМИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчиларни бир неча гуруҳларга бўлиб, уларга “балиқ” номлари берилади. Уларнинг ҳаммаси майдонча чеккасида чизилган доира ичида турадилар. Ўйинбоши–“Акула” эса майдонча ўртасидаги доирада жойлашади. Ўқитувчининг ўзи олдин «Акула» вазифасини бажаради. У овоз чиқариб, бир ёки бир неча “балиқ” атрофида югура бошлайди.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин “акула” “балиқ”ларга ҳужум қилади. “Акула”нинг қўли теккан ўйинчи “акула”га айланади ва ўйинчиларни тутишга ёрдамлашади. Ўйин шу пайтгача давом этиш мумкин, қачонки ўйинчилар “акула”га айланиб бўлмагунча давом этади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling