Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet75/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйинда балалар биргаликда келишган ҳолда, ҳаракат қилишни ўрганадилар. Ўйин қатъийлик, чаққонлик, чидамлилик, тезлик билан ҳаракатланишни тарбиялайди.
Ўйин болаларни майдончада жойини топа билишга ўргатади ва чидамлиликни тарбиялайди. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – йўналишни ўзгартириб югуриш.


КИМ КЎП ОТАДИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Ҳар бир командада ўйинчилар капитан сайлаб ўртага чиқадилар. Майдон ўртасидаги тўпчи биринчи бўлиб етиб келган тўпни олган капитаннинг командаси тўп отишни бошлайди. Тўпни олган команда доира ҳосил қилиб туради, иккинчиси эса ўртада жойлашади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан кейин ўйинчилар тўпни бир-бирларига ошириб, ўртадаги ўйинчилар бир-бирига ошириб, ўртада юрган ўйинчиларни тўп билан уришга ҳаракат қиладилар. Тўппа тўғри бориб ўйинчига тегса, отувчи командага очко берилади. Беш-олти дақиқалик ўйиндан сўнг, командалар ўрин алмаштирадилар. Белгиланган вақт ичида кўпроқ очко тўплаган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидаси. 1. Аввал ерга, сўнг ўйинчига теккан тўп ҳисобга олинмайди. 2. Доиранинг ичига кириб уриш ман этилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйинда ҳаракатдаги нишонга тўп улоқтириш малакаси, уни отиш ва илиб олиш ташаббускорлик ва мустақил ҳаракат қилишни ривожлантиради. Ўйиннинг асосий ҳаракати–ҳаракатдаги нишонни мўлжалга олиш ҳисобланади.


ЖУФТ БЎЛИБ ЮГУРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар гуруҳларда жуфт-жуфт бўлиб чизиқ орқасида турадилар. Майдончанинг иккинчи томонида гуруҳлар сонига мос равишда тўплар қўйилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича гуруҳда турган биринчи жуфт қўл ушлашиб тўп олдига югуриб бориб уни айланиб ўтади, сўнг ўз гуруҳининг охиридан жой эгаллайди. Кейинги сигнал бўйича иккинчи жуфт, сўнгра учинчи югуриб чиқади ва ҳ.к. Кўпроқ биринчи бўлиб етиб келган ва қўлларини ёнга тушириб турган жуфтлар гуруҳи ғолиб деб топилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда тез югуриш, координация ва чаққонликни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин куч, чидамлилик, сезгирлик, ҳаракатни енгил бажариш сифатлари ривожланади. Ўйиннинг ўзига ҳаракати – тез югуриш ва айланиб ўтишдан иборат.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling