Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet78/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда чамалаш, мўлжалга олиш, топқирлик ва дадиллик каби фазилатларни тарбиялайди. Қуръа ташлаш билан ўйинчилар икки гуруҳга ажратилади, улар истаганча данак, ёнғоқ, писта тўплашлари мумкин.
Ўйин тавсифи. Ўйинга олинган гуруҳ ўйинчилари қўлларига данак яширадилар. “Жуфтми-тоқ”–деб савол берадилар. Иккинчи гуруҳ ўйин-чилари ўйлаб, “жуфт” ёки “тоқ” деб аташлари керак. Агар улар нарсанинг сони жуфт ёки тоқлигини топса, данак тўлиқ тўлайди ёки беради.
Ўйин қоидаси. 1. Гуруҳдаги ҳар бир ўйинчи рақибининг қаршисида 1 м масофада туради. 2. Гуруҳдагилар бир бошдан навбат билан “жуфт-тоқ” деб айтиб, якка ғолибларни аниқлайдилар. 3. Данакни ҳар бир ўйинчи алоҳида-алоҳида яшириши ҳам мумкин. 4. Қўлларни ушлаб кўриш мумкин эмас. Ўйин 2- синф ўқувчиларига мўлжалланган.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда чамалаш, аниқ мўлжалга олиш, топқирлик ва дид каби хислатларни тарбиялайди. Ўйин эпчиллик, тезкорлик, чидамлилик, кучни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – юришдир.


ЧИЛЛАК” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин ўтлоқ жойда ёки спорт майдончасида ўтказилади. Ўйин учун бир учи яссиланган узунлиги 80- 100 см, эни 2-2,5 см таёқ (даста) ва узунлиги 20 см таёқча – чиллак керак бўлади.
Ўйинда 2 тадан 10 тагача ўқувчи қатнашиши мумкин. Ўйинни яккама-якка, ёки гуруҳларга бўлиниб ўйнаса ҳам бўлади.
Ўйин тавсифи. Олдинги чизиқдан 2 м нарига даста қўйилади. Ўйинчилар чиллакни ерда ётган ана шу дастанинг устига ирғитадилар. Чиллакни биринчи бўлиб дастага теккизган ўйинчи ўйинни бошлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун ўйинчи чиллакни дастанинг учига қўйиб туриб, енгилгина кўтариб ташлаши ва чиллак қайта тушиб дастага тегиши ва яна сакраб кўтарилиб, қайта даста устига тушиши керак. Чиллак дастгоҳи бир теккани учун биттадан очко берилади.
Ўйинчи шу тартибда неча очко тўпласа, шунча марта даста билан чиллакни уриб, уни тўғрига отади. Ҳар отганда чиллак 20 – 30 метр нарига бориб тушса, 3–4 очко олиш учун 90–100 метр масофага етказилиши мумкин.
Ютқазган ўйинчи ёки рақиб гуруҳ ўйинчиси ана шу масофани тўлиқ югуриб ўтиши керак. Бунда у нафас олмай югуриши лозим. Чопиб кетаётганида нафас олса, ўша жойда яна даста билан чиллакни сакратиб уриб, қайтадан югуриб ўтадиган масофа белгиланади.
Ўйин қоидаси. 1.Даста билан чиллакни силкитиб ташланганда чиллак дастага камида уч марта тегиши керак. 2.Чиллакни ерда ётган дастага ташлаётганда иштирокчилар ўйинни бошлаш чизиғини босиб турмасликлари керак. 3.Ўйинчи белгиланган масофани ўтишдан бош тортса, у ашула айтиши ёки ўйнаб бериши, шеър ўқиши ҳам мумкин.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling