Ўйин қоидалари. 1 Ўринсиз қолган ўйинчи онабоши бўлади. 2. Дурра тутган ўйинчи онабошини ушлаб олса уларнинг ўринлари алмашади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўйинчиларнинг эътибори, сезгилари, топқирлиги, ҳаракат малакаларини, шу билан бирга чаққонлик, тезлик, чидамлиликни ҳам ўстиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари–югуриш ҳисобланади.
“ЧИРГИЗАК” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйинда 2-4 команда иштирок этиши мумкин. Команданинг ҳар бир ўйинчисида ялпоқ тош бўлади. Тошнинг оғирлиги 300дан 1000 граммгача бўлиб, ундан ташқари ёнғоқдан каттароқ думалоқ тош олинади ва 5-6 м масофага тепилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан сўнг ҳар бир команданинг биринчи рақамли ўйинчилари қаршисида терилган тошни мўлжаллаб, ялпоқ тошларни отадилар. Тоши думалоқ тошга тегиб, уни юмалатиб юборган ўйинчи, қадамлаб 1-2-3-4 деб санайди. Ҳеч кимнинг тоши юмалоқ тошга тегмаса, ташланган япалоқ тошларнинг қайси бири яқин бўлса, шу ўйинчи тошни мўлжалга олиб уришни бошлайди. У ўйинда қатнашган бошқа ўйинчиларнинг ҳаммасининг тошини кетма-кет уриб тошни куч билан узоққа уради ва 1, 2, 3, 4, 5 деб узоқдаги тошни қадамлаб санаб, яна шерикларнинг тошини уриб, ўйинни давом эттиради. Агарда отилган япалоқ тош биронта тошга тегмай қолса, ўйин бошидан кимнинг тоши яқин бўлса, ўйинчилар бошлайдилар ва ҳ.к.
Ўйин қоидалари. 1.Ўйинда марра белгиланиши шарт. 2.Тош старт чизи-ғидан отилади. 3.Тош рухсат берилганидан сўнг отилиши керак. 4.Ўйинда болалар эҳтиёт бўлишлари шарт.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ҳаракат координация, нишонга олиш, аниқлик, тез ўйлаб ҳал этиш ва диққатни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари–югуриш ва аниқ нишонга олиш ҳисобланади.
“ДУЛКИ” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйин пишиқчилик ойларида ўйналган. Болалар бу ўйин орқали нишонни мўлжалга олишни ўрганадилар. Ўйинни бошлашдан олдини қияроқ жойда оғзи кичикроқ чуқур ўйилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан сўнг иккала гуруҳ ўйинчилари старт чизиғидан жой оладилар. Шу ўрни мўлжалга олти “Жуфтми-тоқ” деб сўрайди. “Жуфт”- деб жавоб берса сўраган ўйинчи чуқурчага ёнғоқларни ташлайди. Чуқурчага тоқ ёнғоқ тушса, “жуфт” деган ўйинчи чуқурчадаги ёнғоққа битта ёнғоқ қўшиб беради. Ўйин шу тарзда давом этади, бунда навбат билан алмашиб ўйнашади. Ўйинда кўп очко тўплаган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |