Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогик аҳамияти.
- ЧЕРТКИ” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари.
- МУЗЛАТАМИЗ” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш.
Ўйин қоидалари. 1. Чуқурчага ёнғоқни старт чизиғида турган ҳолда ташлаш шарт. 2. Ёнғоқ ташлаш вақтида оёқни ердан узиш мумкин эмас. 3. Гавда билан олдинга чўзилиш ман этилади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда ҳамма ўйинчилар фаол қатнашишлари керак. Ўйин топқирлик, кўрқмаслик, аниқ нишонга олиш, тезликн тарбиялайди. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – аниқ отиш ва ҳ.к. “ЧЕРТКИ” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда сезгирлик, диққат каби қобилиятларни ривожлантиради. Ўйинчилар чек ташлаб икки командага бўлинади. Командалар бир-бирига қарама-қарши 8-10 м масофада жойлашадилар. Ҳар команданинг ўйинбошиси ўз ўйинчиларини қуш, ҳайвон, ўсимлик ва мевалар номи билан атайди. Қора рангли рўмолча тайёрлаб қўйилади. Ўйин тавсифи. Ўйин бошлаш ҳуқуқини олган ўйинбоши рақиб ўйинчиларидан бирининг боши ёки қўлини рўмол билан боғлайди ва ўз ўйинчиларидан бирини янги ном билан чақиради. У билдирмай келиб, рўмолни бир неча марта чертади, ўзи жойга бориб туради. Ўйинбоши боғланган рўмолни ечиб олади ва чертган ўйинчини қидира бошлайди. Агар уни топса, ўз командасига олиб қайтади, тополмаса, ўзи шу командада қолади. Ўйин командада бир-иккита ўйинчи қолгунча давом этади. Сўнгра ўйинбошилар ўрин алмашадилар. Ўйин қоидалари. 1. Рўмол бошни сиқмайдиган қилиб боғланиши лозим. 2. Агар рўмол бўлмаса, кўп қатламлилик бўлиши шарт. 3. Ҳар иккала команда ўйинчиларининг янги номлари сир сақланади. 4. Чертаётган ўйинчи секин чертиши дозим. Педагогик аҳамияти. Ўйин ёшларда диққат-эътибор, сезгирлик қобилиятларини тарбиялайди. Ўйин чидамлилик, эпчиллик, тезкорлик, аниқ мўлжал олиш имкониятларини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати секин, билдирмай юришдир. “МУЗЛАТАМИЗ” ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш. Ўйин очиқ, текис жойда, қиш фаслида ўйналади. У болаларни совуқдан қўрқмасликка, дадилликка ва жасоратга ўргатади. Умумий йўналиши, ҳаракатлари ва оғзаки нутқи белгилайди. Чек 10 метр эни 5-6 м бўлган йўлакча музларнинг ҳисобланади. Ўйин тавсифи. Ўйинбоши музларнинг бири “мен бурун яхлатаман”, иккинчиси “мен қулок яхлатаман” деб болаларни совуқдан қаради, бундан чўчиган болалар “панада қалтирашади” ўйнагани чиқмайдилар. Шунда ака-ука ўйинбошилар ўз пўписасидан мамнун бўлиб: Ботир бола бўлса-чи? Йўл сафарга чиқса-чи? деб керила бошлайдилар. Бу болаларнинг иззат-нафсига тегади. Улар ғурури қўзғаб: “Биз дўқингдан қўрқмаймиз, музни писанд қилмаймиз” деб ёппасига “музлатадиган” жойдан ўтишга ҳаракат қиладилар. Иккала “муз”–ўйинбоши болаларни тутиб “музлатади”. Энг кўп ўйинчини “музлатган” ўйинбоши ғолиб ҳисобланади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling