Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet85/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1 Ўйин бошлашдан аввал яшириладиган буюм кўрсатилиши шарт. 2. Ўртадаги ўйинчи буюмни тополмаса, яшириладиган буюм кўрсатилиши шарт. 3. Ўртадаги ўйинчи буюмни топа олмаса, буюмни яширган бола олдинга чиқиб, уни кўрсатиши керак, сўнг у шеър, кўшиқ айтиб беради ва ўйин шу жойдан бошланади. 4. Агар у буюмни топса, ўйинчилар ўзаро ўрин алмашадилар.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат-эътибор, сезгирлик, топқирлик, шижоатлилик ва дадилликни тарбиялайди. Ўйин чаққонлик, чидамлилик, тезкорликни ривожлантиради.


КЎРПА ЁПИНДИ” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйин ёшларни жасурлик, чаққонлик ва қўрқмасликка ўргатади. Ўйинда ҳар бир командадан беш киши қатнашади. Ўйинчилар қуръа ташлаш билан ҳимояда ёки ҳужумда ўйнайдилар.
Ҳимоячилардан тўрт киши устига кўрпа ёпиниб ерда букланган ҳолда ётадилар, улардан ҳар бирининг икки метрли арқони бўлиб, арқоннинг иккинчи учи чаққон ва эпчил ҳимоячи қўлида бўлади. Ўртадаги ҳимоячининг иккинчи қўлида бир метрли арқон ёки дурра бўлади. Ҳужумчилар ҳужумга тайёр бўлиб турадилар.
Ўйин тавсифи. Ҳакамнинг кўрсатмаси билан ўйин бошланади. Ҳужумчилар кўрпа ёпинган ўйинчиларни уришга ҳаракат қиладилар. Ҳимоячи эса ўз шерикларини ҳужумчилардан сақлаш мақсадида қўлидаги арқон билан уларни уришга, ё оёғи билан тепишга интиладилар. Лекин бунда улар иккинчи қўлидаги арқонни қўймайдилар.
Ўйин қоидалари. 1.Ҳакам ўйинни кузатиб боради ва ўйинни тўхтатиб зарба теккан ўйинчини чиқариб юборади, кейин ўйинни давом эттиради. 2.Ҳимоячига ҳужумчининг дурраси, оёғи ёки қўли тегса, у ўйиндан чиққан ҳисобланади. 3.Ҳимоядагилар кўрпани устиларига ёпиб бошларини яхшироқ ҳимоя қилишлари керак. 4.Ҳужумчилар ҳам тепиш, уриш ҳуқуқига эга. 5.Қайси команда ҳимоячилари қаттиқ зарб беришга эришса, шу команда ғолиб деб эълон қилинади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда ботирлик, жасурлик, чаққон-лик, қўрқмасликни тарбиялашга ёрдам бериб, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – югуриш, аниқ тезлигидир.


ЛАНКА” ЎЙИНИ

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling