Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet86/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Қўй ёки эчки терисидан бир парча қирқиб, тагига оғирроқ нарса ёки қўрғошин ёпиштириб ланка ясаш мумкин.
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар жуфт-жуфт, ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўйнашлари мумкин. 5-10та оддий тепишдан сўнгра 5-10 сач, 5-10 лурдан бошлаш керак. Буларни ҳаммасини туширмасдан бажариб бўлгандан кейин кейинги ўйин бошланади. Агар қўйилган вазифа охиригача етказилмаса, ўйинни навбатдаги ўйинчи давом эттиради. Берилган вазифаларни тўлиқ ва аниқ бажарган ўйинчи ғолиб чиқади. Бу ўйин орқали ўқувчиларда эпчиллик, чаққонлик, чидамлилик сакровчанлик сифатлари тарбияланади.
Ўйин қоидалари. 1. Ҳар бир ҳаракат муайян кетма-кетликда бажари-лади. 2. Ўйинда дам олиб ёки илиб олиб бажариш ман этилади. 3. Ютқазган ўйинчилар шеър ёки ашула айтиб беришлари, рақсга назарда тутилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда жасурлик, ботирлик ҳаракат координациясини яхши тарбиялайди. Ўйин сакровчанлик, чаққонлик, чидамлилик каби жисмоний сифатларни ривожлантиришга ёрдам беради.


ЧОРИ – ЧАНБАР” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда зийраклик ва эпчилликни тарбиялайди. Бу ўйинни турли фаслларда ўйнаш ҳам мумкин. Ўйинчилар оёқларини чўзиб қўллари билан тиззаларини силаб турадилар. Қуръа ташлаш билан ўйинбоши аниқланади. Диаметри 6-8 м ли доира чизилади ва иштирокчилар доира бўйлаб жойлашадилар.
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар бараварига қуйидаги сўзларни ижро қилишади:
Чори чамбар,
Бари анбар,
Онақиз қайда,
Ола-була тоғда.
Тоғман, зувман,
Пилтакаш, тўти қиз,
Сан тур, сан чиқ.
Сўзлари айтилганидан сўнг, ўйинбошининг ишораси билан, ҳамма оёқларини тортиб олиши, яъни тиззадан букиши лозим.
Ўйин қоидалари. 1.Сўзлар тўғри ва чиройли талаффуз қилинишига эътибор қилинади. 2.Оёғини охирги бўлиб тортиб олган ўйинчига рақсга тушиш, қўшиқ айтиш, шеър айтиш вазифаси юкланади. 3. Ишорадан аввал оёғини йиғиб олган ўйинчилар ҳам жазоланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда зийраклик, эпчиллик, оғзаки нутқ, ҳаракатни аниқ бажаришни тарбиялайди. Ўйин чаққонлик, тезкорлик, чидамлилик, куч сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – оёқни тез тортиб олиш.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling