Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet87/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ДАНАК ЯШИРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин айни ўрик пишиғида авайлаб-асраш, ташлаб юбормасдан, уни йиғиб-териб олиш каби одатларни шакллантиради. Бу ўйинни жуфт-жуфт ёки гуруҳларга бўлиниб ўйнаса ҳам бўлади. Ўйинни ким биринчи бўлиб бошлашини аниқлаш учун ўйинчилардан бири қўлига данак яширади. Уни топган ўйинчи ўйинни бошлайди.
Ўйин тавсифи. Ўйин навбатини олган ўйинчи қўлига сиққанича данак олади ва дейди:
-Чанта–чанта, данакларим нечта? Ўйинчилардан ҳар ким чамасини айтади. Кейин данак яширган бола қўлини очади ва ҳамма данакни олади. Кам айтган ҳам, ортиқ айтган ҳам фарқини данак билан тўлайди.
Ўйин қоидалари. 1.Данак сонини тўғри топган бола, ўйин галини ҳам олади. 2.Данак яширилган кафт намоёиш этилиб, уни ушлаб кўришга ҳам рухсат этилади. 3.Данаклар миқдорига қараб иккала кафт алоҳида ёки бирлаштирган ҳолда ҳам фойдаланиш мумкин. 4.Энг кўп данак ютган ўйинчи ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат-эътибор, топқирликни тарбиялайди. Ўйин чаққонлик, тезкорлик, чидамлиликни ривожлантиради.


КАПТАР
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйин болаларнинг тезкорлик билан ҳаракатланишлари ижобай таъсир кўрсатади. Болалар икки гуруҳга ажралади ва ҳар бир гуруҳга ўйинбоши белгиланади. Қуръага биноан қайси гуруҳ ўйинбоши “каптар” бўлиши аниқланади.
Ўйин тавсифи. Чек тушган ўйинбоши бармоқларини мушт қилиб каптарни яширгандай бўлади. Унинг гуруҳидаги ўйинчилар “каптар”га яқин жойлашиб, шай бўлиб турадилар. Бошқа гуруҳ ўйинчилари эса “каптар”ли ўйинчини ушлашлари керак. Каптарли ўйинчи рақиб яқинлашганини билса, йўлдошларидан бирига “каптар” деб кўрсатиб ва овоз чиқариб “каптар”ни узатади. Навбатдаги ўйинчи “каптар” бўлиб қочади. Қувлаётганлар энди бу “каптар”ни қувиб кетадилар. Ўйин каптар қўлга тушгунича давом этади.
Ўйин қоидалари. 1. Бир гуруҳ “каптар”ни боғласа, гуруҳлар жой алмашадилар, яъни “каптар” бошқа гуруҳ ўйинчиларига берилади. 2. Ўйинчи “каптар”ни фақат яқин масофадан ушлаши ёки боғлаши мумкин. 3. Ўйинда чаққон ҳаракат қилган гуруҳ ғолиб бўлади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling