Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet89/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1.Ўйинбоши дарра билан қаттиқ уриб боғламаслиги керак. 2.Ўйинбошининг катта доирага кириши ман қилинади. 3. Боғланганлар қимирламай, тинч ўтиришлари шарт.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда ҳушёрлик, сезгирлик, тезкорлик малакаларини тарбиялайди. Ўйин куч, чаққонлик, чидамлилик сифатларини тарбиялашга ёрдам беради. Унинг ўзига хос ҳаракати–тез югуришдир.


УРАЗАН- БУРАЗАН
Ўйин тавсифи. Ўйинда иштирок этувчи болалар залда ёки майдончада айлана ҳосил қилган ҳолда, зич жойлашиб ўтирадилар. Ўйинчилардан бири онабоши қилиб сайланади ва у айлана ўртасига тушиб туради. Ўйин раҳбари онабошига бирор буюмни (теннис коптоги, қалам, галстук ва ҳ.к.) беради. Онабоши эса уни ўтирган болалардан бирига топширади. Бола буюмни тиззалари тагидан ўтказиб онабошига чап ёки ўнг томонидаги қўшнисига узатади. Буюни олган ўйинчи ҳам ўз навбатида ён қўшнисига узатади. Ҳар гал буюм ўйинчидан иккинчисига ўтаётганда ўйинчилар биргаликда «Уразан-Буразан, ўтиб кетди!» дейдилар. Онабоши шунда буюм кимда эканлигини билиб олиши керак. Бу вазифа осон эмас, чунки ўйинчиларнинг қўллари тўхтовсиз ўнг ва чап томонга бориб келиб туради. Агар онабоши буюм кимда эканини топса, у қўлга тушган ўйинчини давра ўртасига чақириб, уни онабоши қилиб қолдиради ва ўзи унинг бўшаган жойига бориб ўтиради. Шундан кейин ўйин яна давом этади.
Ўйин қоидалари. 1.Болалар буюмни бир-бирларига узатишда, қайси томонга узатаётганларини онабошига сездирмасликлари керак. 2.Буюм билан қўлга тушган ўйинчи ўйинбоши бўлади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин тегишли топшириқ бўйича тезлик ва чаққонликни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ўйинчиларда ўртоқлари олдидаги жавобгарлик ҳиссини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–буюмни билдирмай шеригига ошириш.

ЧАВАНДОЗ” ёки “КИЧИК УЛОҚ”


Ўйинга тайёрланиш. Ўйиннинг бу тури кўкаламзор майдонда ёки спорт залида ўтказилади. Ўйинда фақат ўғил болалар иштирок этадилар. Улар миқдори, жисмоний ривожига боғлиқ равишда камида тўрт кишидан иборат икки командага бўлинадилар. Майдоннинг чеккасига 1,5 мли доира чизилади. Бу доира марра деб аталиб, «улоқни» ташлаш учун мўлжалланган. Ўйин учун қўй ёки эчки терисидан бўйи 40 см, эни 15-20 см бўлган болишча – “улоқ” тиқилади. Тери топилмаган ҳолда “улоқ”ни матодан ёки эски кўрпачадан ясаса ҳам бўлади.
Ўйин тавсифи. Ўйин бошлашдан аввал жамоалар майдон чеккасида сафланиб турадилар, ҳакам ёки ўқитувчининг хуштаги чалиниши билан «улоқ» майдон ўртасига ташланади. Ўйинчилар келишиб, бир-бирининг орқасига “опичлаб” оладилар ва “улоқ”ни олиш учун майдонга чиқадилар. Ҳақиқий кураш–тортишув майдонда бўлиб, қайси бир “чавандоз” биринчи бўлиб “улоқ”ни маррага, яъни доирага олиб келиб ташласа, унинг жамоаси ғолиб деб топилади. Ўйин давом этади. Бу гал ҳам ўйин ҳакамнинг кўрсатмаси билан белгиланган тартибда ўтади. Ўйин тугалланганидан сўнг ўйинчилар ичида илдам, чаққон ва кучли «чавандоз»лар аниқланиб, ғолиблар рағбатлантириладилар.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling