Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда топқирлик, равон сўзлаш қобилияти, диққат-эътиборни тарбиялай. Ўйин чаққонлик, тезкорлик, чидамлилик, кучни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–тез югуриш, чап беришдан иборат.
ТАПУР- ТУПИР ҚАЛДИРҒОЧ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда сезгирлик, идрок қилиш, эшитиш қобилиятларини ривожлантиради. Бўйи 8, эни 6 метрли тўртбурчак чизилади. Қора рангдаги рўмол тайёрланади. Ўйинбоши ва ўйинни биринчи бўлиб бошловчи қуръа ташлаш йўли билан белгиланади. Ўйинчилар шу тўртбурчак ичида жойлашадилар.
Ўйин тавсифи. Ўйинбоши боланинг кўзини боғлар экан, шундай дейди:
Оёғинг тагида тахта, қарасанг кўзингга қум пахта. Ўйинчининг пешонасига чертилаётганида ўйинбоши шундай сўзларни айтади:
Оқ экан, шўр экан, оппоғи шу экан, черт пешонасига, сўнгра бориб жойингга тур!
Кўзи боғланган ўйинчи чертиб кетганни қидираётганда, болалар баравар қўлларини (ерга, тахтага, тиззасига) урган ҳолда биргаликда куйлайдилар:
Тапур- тупир қалдирғоч, танлаганингни олиб қоч!
Бу ёққа кел, келақол, ангушланг менда.
Довдирайсан ҳар қачон.
Чертган кимдир билмайсан,
Ажаб бўпти, хўп бўпти
Кўзингни оч ким чертди?
Тополмадинг, сен шу ерда қолгин
Тапир- тупир қалдирғоч,
Эшигингни тезроқ оч.
Меҳмонингни кутиб ол! деб турадилар. У кўзи боғланган ҳолда атрофдагиларни тутишга ҳаракат қилади. Болалар эса “Мен бундаман” сўзларини айтиб, қўллари билан туртиб кетадилар, ёки у болаларнинг олдига келиб, ўтдими? Дук-дук! деб ўйинчиларни тутишга ҳаракат қилади. Ушланган болаларнинг кўзи боғланади, энди улар жой алмашадилар.
Ўйин қоидалари. 1. Чертилганидан сўнг, юқоридаги сўзлар айтилиши шарт. 2. Сўзлар айтилиб бўлиши билан ўйинчилар қўллари билан тутишга ҳақли. 3. Кўзи боғланганнинг қўли тегиши билан ўйинчи тутилган ҳисобланиб, улар жой алмашадилар. 4. Тўртбурчак ичидаги ўйинчилар доимо ҳаракатда бўлиб, ундан чиқиб кетиш ман этилади. Ўйин 2- 4-синф ўқувчиларига мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |