Ўрта осиё халқларининг эрон аҳамонийларига қарши озодлик курашлари


Download 68.1 Kb.
bet1/2
Sana09.04.2023
Hajmi68.1 Kb.
#1346986
  1   2
Bog'liq
Ўрта осиё халқларининг эрон аҳамонийларига қарши озодлик курашлари


Ўрта осиё халқларининг эрон аҳамонийларига қарши озодлик курашлари.
Милодимиздан аввалги ВИ асрда эронда Аҳамонийлар давлати вужудга келган. Бу давлат қарийиб икки юз йил мобайнида яшаган. Унинг ҳудудлари Мисрдан то Шимоли-Гарбий Хиндистонга қадар чўзилган эди. Аҳамонийлар давлатининг пойтахти Персопол кеинроқ эса Суза шаҳрлари бўлган. Форсларга қадар бу ўлкада эламитлар яшаганлар. Форслар дастлаб фақат Жанубий эрон ҳудудларида яшаганлар. Сўнгра улар бутун эрон ҳудудини эгаллаганлар. Форсийлар «Авесто»да «Азадлар» номи билан тилга олинадилар. Азадлар арийларни ташкил этганлар. Арийлар жойлашган юрт кейинчалик эрон деб аталган. Академик А.Ашаровнинг таъкидлашича, жуда қадим замонларда эроннинг форслар эгаллаган жанубий ҳудуди шумерлар томонидан Ним (баланд) деб юритилган, аккадлар эса уни «Еламту» деб атаганлар. Эламту халқ орасида «Тоғли мамлакат» номини англатган. Эламитлар эса ўз юртларини «Ҳотамту» деб атаганлар. Ривоятларга кўра шу юртга қачонлардир кўчиб келиб, ҳукмронликни қўлга киритган форсларнинг нуфўзли оилаларидан бири Аҳамон милоддан аввалги ВИИИ асрнинг охири ва ВИИ асрнинг бошларида ўз сулоласига асос солган. Аҳамоннинг ўғли Чишпиш милоддан аввалги ВИИ асрда форс қабилалари иттифоқини тузади ва шу тариқа эронда, Аҳамонийлар сулоласи (милоддан аввалги 558 — йиллар) ташкил топади. Хусусан Аҳамонийлар давлатинииг шуҳрати Кир ИИ (Куруш) даврида кучаяди. У Мидия, элам, Вавилония, Лидия подшоликларини буйсундириб дунёда биринчи салтанатга асос солди. Аҳамонийлар давлатининг пойтахти аввал Персепол, сўнгра Бобил, Суз ва экботана шаҳарлари бўлган. Аҳолининг этник таркиби ва ижтимоий тузилиши турлича бўлган. Улар босиб олинган вилоятларда маҳаллий халқнинг урф-одатлари, дини, қонун-қоидалари, оғирлиқ узунлик ўлчовлари, ёзуви ва тилини саклаб қолганлар. Мамлакатда қадимги форс тили билан бир қаторда Оромий тили кенг тарқалиб, давлатнинг идора тили ҳисобланган. Бундан ташҳари, девон ишларида элам тилидан фойдаланилган. Эроннинг Аҳамонийлар даври маданияти ва санъатида Юнонистон, Оссурия, Миср ва бошқа чет эл халқлари маданий анъаналарининг таъсири кучли бўлган. Бу даврга келиб Кир ўзининг босқинчилик нигоҳини Маркарий Осиё ҳудудларига ҳаратади. Бақтриянинг Аҳамонийлар томони­дан қачон эгалланганлиги ҳозирча маълум эмас. Муаррихлар Ксенафонт, Ктесий Бақтриянинг Кир томонидан босиб олинганлигини айтган бўлсаларда; лекин аниқ санаси ва тафсилоти тўқрисида етарли маълумотлар бермайдилар.
Кир ИИ скиф қабилаларидан бўлган массагетлар устига милоддан аввалги 530 йилда икки юз минг кишилик қўшин билан бостириб келади. Бу пайтда умр ё`лдоши вафот этган малика Тумарис мамлакатда подшо эди. Кирга қарши Тумариснинг жасоратини Геродот ўзининг «Тарих» китобида ёрқин тасвирлайди. Ўз кучи ва омадига ишонган, Бобил, Оссурия, Миср, Кичик Осиё мамлакатларини забт этиб муваффақиятлардан эсанкираб қолган Кир Аракс дарёсига кўприк қуришни буюради. У Тумарисга ўз элчилари орқали совга-саломлар ва нома юбориб унга турмушга чиқишини сўрайди. Элчиларини совчи деб атайди. Кирнинг асл мақсади эса Тўмарисга аён эди. Шу сабабдан у Кирга рад жавоби беради. Кирга нома ёзиб уни уруш бошламасликка, тинч яшашга ундайди: «Ей Мидия шоҳи! (У вақтда юнонлар эронни шундай деб аташган). Бу ниятингдан қайт. Мазкур кўприклар сенга бахт келтирадими, фалокатми? Билмайсанку? яхшиси, худо берган каттакон давлатингга подшоҳлик қил. Биз ўз юртимизга подшоҳлик қилайлик лекин сен бу маслаҳатга кирмай, ўз айтганингдан қолмасанг, биз дарё буйидан уч кунлик ё`л юриб олисроққа бориб турайлик Хоҳласанг, биз сенинг ерларингга кўчиб ўтайлик. Сен уч кунлик олисга бориб тур». Бу мактубни олган эрон шоҳи ўз аъёнлари билан маслаҳатлашди. Вазирлар Биз орқага қайтиб, Тумарисни ўз еримизда кутиб олайлик», деган маслаҳатни берадилар. Шоҳнинг Крёз (ёки Корун) деган вазири (собиқ, подшоҳ эди) ўзгача масладат беради. У эрон қўшинлари массагетлар юртига кирсин, саҳройилар базм-зиёфатларга ўрганмаганлар. Улар ерида базм дастурхонларини ёйиб қўяйлик. Улар лаззатли таомларни ва лаззатли шаробларни еб-ичиб, маст бўлиб ухлаб қолишганда, улар устига бостириб борамиз» дейди. Шоҳга шу маслаҳат манзур кўринади ва шундай ё`л тутишга қарор қилади. Ўз омадига ишонган Кир Массагетлар юртида бир кунлик ё`л масофасини босиб тўхтайди, чодирлар қурдириб турли таомлар, май, шарбату шароблар, зиёфатларни тайёрлатиб, жангчиларини оз қисмини қолдириб, ўзи чекинади. Тўмариснинг ёлгиз ўғли Спарангес ўз лашкарлари билан оз миқдордаги Кир аскарларини енгадилар.
Ғалабага эрисган Спаргапис бу душманларни ҳийласи эканлигини билмай қўшинига тўкин дастурҳон устига маишатга руҳсат беради ва ўзи маст ҳолда уҳлаб қолади. Ҳуфиядаги Кир лашкарлари билан қайтиб келиб, уйқудаги навкарларни ва Спаргаписни асир олади. Воеадан ҳабар топган Тўмарис ҳабарчи орқали Кирга “Қонҳўр Кир! Бу жфсоратинг билан мағрурланма! Маккорлик билан ўғлимни эндинг. Ҳалол жангда энгилардинг. Менинг маслаҳатимга кўн, ўглимни омон қайтар. Яҳшиликча эрларимдан кет … Ё`қса тангримиз Қуёш ҳаққи ҳурмати қасамиёд қиламан, ўз қонинга ўзингни тўйдираман” деган мазмунда нома юборади. Кир Тўмариснинг сўзларига заррача аҳамият бермайди. Кайфи тарқагач, ўзини душман исканжасида асир кўрган Спаргапис жонига касд қилади ва ўзини ўзи ўлдиради. Воқеадан хабар топган Тўмарис Кирга қарши жанга отланади. Миркарим Осим ўзининг «Тў­марис» қиссасида Тўмарисни улуғлаб бундай ҳикоя қилади: «...Қуёш тангрисига илтижо қилиш учун бир тепалик устига чиқди «Тумарис — Р.Ш. Ш.К.), белидаги олтин камарига осилган қиличи ва қалқонини эрга қўйиб, массагетлар наздида худоларнинг худоси бўлган Миҳрага сигина бошлади: — эй, бутун мавжудотни — еру кўкни, сув ва ўтни яратган Қуёш тангриси! Сен кўзингни очсанг — олам нурга тўлади. Кўзингни юмсанг — ер ё`зини қоронғулик лашкари босади. Одамларга ўт берган ҳам сен, дарёларни тоширган, экинзор ва ўтлоқларга сув берган ҳам сен! қўй ва кийикларни кўпайтирган, дон-дунга барака берган ҳам сен! Эй, улуғ қуёш тангриси, бизни эронийларга хор қилма, дилимизга ғайрат, билагимизга қувват ато қил, юрагимизга ўч оловини сол! қиличимизни ўткир қил, токи, юртимизни оёқ ости қилган маккор душманни тор-мор айлаб, қуллик балосидан халос бўлайлик1» Геродот икки ўртадаги жангни энг даҳшатли жанг деб бахолайди. Аввал рақиблар узоқдан туриб, бир-бирларига камонда ўқ узадилар, ўқ-найзалар тамом бўлгач, ханжар ва найзабозликка ўтадилар. Жанг майдонида жуда кўп эронийлар ҳалок бўладилар,- Мас­сагетлар ғалаба қозонадилар. Жангда Кирнинг ўзи ҳам ҳалок бўлади. Тумарис майдан бўшаган мешларни қонга тўлдиришга ва Кирнинг бошини узиб олиб келишга фармон беради. Тезда Тўмариснинг келини Зарина Кирнинг жасадини топади ва унинг бошини кесиб олиб Тўмарисга келтириб беради. Тўмарис соч ва соқолига қонлар ёпишиб қотиб қолган, кўзлари юмуқ, даҳшатли бошни қўлига олиб, унга қараб деди:
— Мен сени мағлуб этиб, тирик қолган бўлсам ҳам, сен ҳийла билан ўғлимни нобуд қилиб, барибир мени ҳам ўлдирдинг. Эй Кир! Умр бўйи жанг қилиб одам қонига тўймадинг, мана энди тўйгунингча ич!» дея шивирладида, унинг бошини қон билан тўлдирилган мешга солди. Геродотнинг ёзишича, қадимда туронликлар, хусусан массагетлар қуёшга, Ерга сажда қилганлар. Улар ўз ватанларини қуёш каби муқаддас деб билганлар, Тумарис барча туронликларнинг онаси тимсолидир. Ватанга садоқат рамзидир. Аммо Кир ўлими Ўрта Осиёни эрон Аҳамонийларига тобеликдан асраб қола олмади. Кирнинг ўгли Камбис мамлакатда кўтарилган эрк ва озодлик қўзғолонини бостирди ва ҳатто у ўз отасининг жасадини топтириб махсус дахмага солиб дафн ҳам этди.
Камбиснинг Бардия исмли иниси бўлиб уюштирилган фитна туфайли ўз укасини ўлдиради. Бу воқеа халқдан сир тутилади. Милоддан аввалги 520 йилда Камбис Мисрни истило этишга отланади. Худди шу даврда халқ Бардия ўлимидан хабар топади ва бу тўғрида ҳар хил ривоятлар тўқилади. Милодимиздан аввалги 522 йилда Гаумата исмли зардуштийлар коҳини «мен Кирнинг ўғли Бардия бўламан»,— деб халққа мурожаат қилади ва Камбисга қарши бош кўтаради. Оддий халқ Камбисдан айниб Гауматага эргашади. Гаумата Персидада ҳокимиятни қўлга олади. Бу воқеадан хабар топган Камбис зудлик билан Мисрдан эронга қайтади. Аммо ё`лда номаълум сабабларга кўра ҳалок бўлади. Гаумата Бардия номи билан шоҳ бўлади. У ҳокимиятни қўлга киритиш жараёнида кенг халқ оммасига таянади ва зодагонларга қарши чоралар кўради, аҳолини уч йилгача давлат солиқларидан ва ҳарбий хизматдан озод этади. Бу сарой зодагонлари норозилигига сабаб бўлади. Сарой оқсуяклари 522 йил 29 сентябрда Гауматани ўлдириб, Аҳамоний Доро И ни подшо қилиб кўтарадилар. Бундан норози бўлган кенг халқ оммасининг бутун мамлакат бўйлаб қўзғолонлари бошланади. Жумладан 30 сентябрда Марғиёнада Фрада бошчилигида қўзқолон бўлади. Бу қўзқолон 10 декабр куни Доро И томонидан шафқатсизлик билан бостирилади. Бихустун қояларига биттирган китобасида Марғиёна қўзголони ҳақида шундай дейилади: «Шоҳ Доро айтди: Маргуш (Мапғиёна) номли мамлакат мендан ажралиб кетди. Қўзғолончилар Фрада исмли марғиёналик кишини ўзларига бош қилиб олдилар. Кейин мен Бақтрия сатрапи хизматкорим Дадаршишга одам юбордим. Унга шундай дедим: Бор, мени тан олмаётган унинг лашкарларини янчиб ташла. Кейин Дадаршиш қўшин бииан унинг устига юриш қилиб, марғиёналиклар билан жанг қилди. Ахурамазда менга ёрдам қилди. Аҳурамазданинг иродаси билан менинг қўшинларим душман кучларини янчиб ташлади. Кейин мамлакат яна меники бўлди».
Доро И га қарши кўтарилган Марғиёнадаги қўзқолон Ўрта Осиё вилоятларида ягона қўзғолон эмасди. Бундай қўзғолон Парфияда ҳам кўтарилган. Бу қўзғолон милоддан аввалги 521 йилнинг ёзигача давом этган эди. Доро И даврида Аҳамонийларга қарши эрк ва озодлик учун саклар ҳам бош кўтарганлар. Буни биз Бихустун ёзувларида очиқ кўрамиз. Доро И сакларни қувиб Орол соҳилларигача борган. У саклар ҳукмдорини асир олганлиги, бошқа бир Скунха исмли лашкарбошини сакларнинг ўзлари Доро И га топширганликлари қайд этилади. Бу воқеалар милоддан аввалги 520—518 йилларда ё`з берган. Аҳамонийлар ҳукмронлигига қарши озодлик ва эрк деб бош кўтарган халқ қаҳрамонлари тимсолига Широқ ҳаракати ҳам ёрқин мисол бўла олади.
Жангнома тилидаги машҳур афсона ҳисобланган «Широқ» тарихий воқеалар асосида вужудга келган ва барчанинг эътиборини ўзига тортган. Бу қадимги афсонани биринчи марта юнон тарихчиси Полиен ўзининг «ҳарбий ҳийлалар» деган асарида келтирган. Асарда Широқ — Сийрак деб номланган. Афсонада сак қабиласидан чиққан отбоҳар Широқнинг буюк жасорати, тадбиркорлиги, ватанпарварлиги ва эркпарварлик фазилатлари ҳикоя қилинади. Широқ ўз қабиласи манфаатларини ҳимоя қилиб, эрон шоҳи Доро лашкарларига қарши чиқади ва ҳарбий ҳийла билан унинг қўшинларини чалгитиб, сувсиз, Қизилқумнинг дашт-саҳросига бошлаб боради. Сувсизлик очликдан, дармонсиз қолган ғаним лашкарлар ҳалокатга учрайди. Эл-юрт вайронгарчиликдан сақланиб қолинади.
Асарнинг энг эътиборли, таъсирчан жойи шундаки, Широқнинг ўзи ҳам душман қўлида халок бўлади, лекин Широқ учун бу ўлим, мағлубсиз эмас эди, унинг орқасида она ватан ҳимояси, катта бир халқнинг тақдири ётарди. Широқ ўзи ҳалок бўлсада юртдошларини, ватанини катта бир офатдан сақлаб қолди. Она Ватаннинг тақдири, Ватан мудофаси асарнинг бош мавзуи бўлиб, ажнабий босқинчиларга қақшатқич зарба бериш ва уларни ўз юртидан суриб чиҳариш, мардлик ва жасорат кўрсатиш эса унинг ғоявий мазмунини ташкил этади.
«Широқ» асарида босқинчиликнинг барча кирдикорлари қораланади ва унга минглаб лаънатлар ўқилади, тинчлик ва озодлик ё`лидаги барча уринишлар халқнинг Доро И га қарши курашидаги қахрамонликлари янада улуғланади. Широқнинг буюк қаҳрамонлиги бугунги кунда ҳам оғиздан-оғизга ўтиб Ватан туйқуси билан яшаётган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мухим тарбия мактабини ўташига ҳеч бир шубха ё`қ.
Бу кўтарилган қўзғолонлар Доро И ни бир қатор ислохотлар ўтказишга мажбур қилган. У хатто сарой зодагонлари хуқуқларини ҳам чеклаб қўяди ва қаттиққўллик билан сиёсат олиб боради, мамлакатда ўзининг мутлоқ ҳокимиятини жорий қилади. Доро И Геродот маълумотларига қараганда мамлакатни сатрапликларга бўлиб идора қилган. Сатраплик тепасида ҳоким-сатрап турган. У чекланмаган ҳокимиятга эга бўлган. Унинг ихтиёрида ҳарбий ва фуҳаролик ҳокимияти марказлашган эди. Одатда, сатраплар фақат Аҳамонийлар оиласига мансуб форслардан тайинланган. Уларнинг фаолиятини доимо назорат этиб туриш мақсадида махсус амалдор-айғоқчилар қўйилган. Улар одатда шаҳаншоҳнинг энг ишончли «кўз-қулоқлари» эдилар.
Ўрта Осиё ҳудуди Аҳамонийлар томонидан Бақтрия ва Марғиёна билан бирга ҳисоблаганда 12 сатрапликка бўлиниб идора қилинган. Бу сатрапликлар подшо хазинасига ҳар йили 360 талант2 жарима тўлаган. Парфия, Хо­разм, Сўғд ва Арея биргаликда 16 сатрапликдан иборат бўлиб 300 талант, саклар ва каспийлар эса 15 сатраплик бўлиб, улар ҳар йили Доро И хазинасига 250 талант жарима солиқ тўлаганлар.



Download 68.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling