Ўрта тиббиёт ходимларига аттестация саволлари оив/оитс муаммоси бўйича саволлар
Download 424 Kb.
|
Аттестация саволлари янги
Тиш техниклари учун саволнома
Сунъий коплама тайёрлаш учун кўрсатма. Олинадиган протезлар тайёрлашнинг клиник босқичлари. Қисман олинадиган протезларни тайёрлашда лаборатория босқичлари. Тиш экваторининг жойлашиши. Эрувчи металлдан тайёрланадиган штамповкалар . Олинмайдиган протезларни кавшарлаш учун ишлатиладиган флюслар. Кавшарланиш температураси. Гильза ўтказувчи аппарат Молдин тушунчаси Кавшарланиш аппаратининг кўлланиши Пластмасса - нима. Қаттиқ эритма ҳосил қилувчи қотишма. 750 пробали олтин қотишмасига 5-10% ли кадмий қўшилса қандай жараён кузатилади. Хозирги кунда олтин қотишмасини пробасини аниқлаш усули. Металлокерамика протезлари учун қўлланиладиган қотишмалар. Гипсли ўлчов бўлакларининг қўлланилиши Тиш техниги столининг ўлчами. Модел тушунчаси. Юқори жағда қисман олинадиган протезларниинг чегараси вестибуляр томондан аниқланиши Окклюзиянинг турлари Марказий окклюзиянинг аниқланиши Киритмадан хом-ашё тайёрланиши. Окклюзион болишни ўрнатилиши. Кўприксимон протезларни қўллашга бўлган кўрсатма. Бир елкали кламмер қисмлари. Кўприксимон протез қисмлари. Чайнов тишлар сохасида кўприксимон протез оралиқ қисман жойлашуви. Кўприксимон протезларни қўллашга бўлган кўрсатма. Чинни қоплама тайёрлаш учун модел тайёрлаш. Чинни қоплама учун тиш чархланиши. Чинни қоплама тайёрлашда масса қаватларини кетма-кетлиги. Металл-керамик қоплама учун модел. Металл-керамик қоплама тайёрлаш учун тишни чархлаш. Металл-керамик қопламалар чинни билан боғланиши. Металл- керамик қопламасида керамика массасининг қаватлари. Аралаш кўприксимон протезни улашда гипсовка қилиш Илина-Маркосян ўзакли тишнинг қисмлари. Металл керамика қопламаси учун модел нимадан ясалади. Металл керамика протезларни афзаллиги. Тиш териш учун мумли болишни қўллаш. Кламмер танасининг жойлашиши. Кламмер танаси экваторга нисбатан юкори жағда жойлашиши. Кўприксимон протезларни таянч қисмлари. Суяк бўртмаларини изоляциялаш учун қўлланиладиган қўрғошин фольга қалинлиги Олинадиган кўприксимон протезлар милкка нисбатан жойлашиши. Пластмассани полимерлашдан сўнг кюветани совитилиш шартлари. Асос учун пластмасса турлари. Қуйма киритмали ўзакли тиш. Протезни ялтиратиш учун қўлланиладиган воситалар Штампланган қопламани ялтиратиш учун кўлланиладиган воситалар . Нейтрал зонада шиллиқ қават ҳолати. Нейтрал зонани аниқлаш. Стабилизация таъснифи. Функционал ўлчовни хошияланиши (оконтовка). Ишчи моделдан ташқари протез чегарасининг аниқланиши Тишсиз юқори жағ окклюзион болишни аниқланиши. Металлакрил протез ўлчовларини олиш. Тишсиз юқори жағ окклюзион болиш баландлик тенглиги. Енгил эрувчи металл таркиби. Кўприксимон протез турлари. Физиологик тинч ҳолат Кўприксимон протезларнинг бирикиши. Окклюзион болишнинг вестибуляр юзасига белгиловчи чизиқлар Парадонтограмма тушунчаси Кулги чизиғини аниқлаш Марказий ва қозик чизиғи оралиғини белгилаш Гипсли ўлчов бўлакларини сувга тўйинтирилиш муддати. Зангламайдиган пўлатдан тайёрланган кўприксимон протезлар кавшар билан уланиши Қисман олинадиган протез қисмлари. Эгма кламмер танасини жойлашиши. Битта пластмассали қоплама ясаш учун кукуни ўлчови. Аралаш кўприксимон протезлар учун қўлланиладиган пластмассалар. Кўприксимон протезлар чайнов босимини тарқалиши Кўприксимон протезларнинг чайнов эффективлиги. Мум моделга ёпишмаслик изохи Қисман олинадиган протезлар тайёрлашда окклюзион болиш эни ва баландлик тенглиги. Полимеризациядан сўнг сунъий тишлар рангининг ўзгариши. Тайёрланишига қараб қоплама турлари. Пластмассали қоплама камчилиги. Зангламас пўлат таркибидаги коррозияга чидамли металл. Пластмасса қориладиган идиш. “Наклёп” тушунчаси. Изокол нима учун суртилади. Ёйли протезлар чайнов босими қандай тарқалади. Ёйли протез неча қисмлардан иборат. Ёйли протез каркаси қандай материаллардан тайёрланади. Ёйли протез каркасини замонавий тайёрлаш усули. Параллелометрия нима учун керак. Табиий тиш экватори деганда нимани тушунасиз. Оралиқ чизиқ ёки клиник экватор деганда нимани тушунасиз. Клиник экватор ёки оралиқ чизиқни қандай топилади. Прогения тишловида сунъий тишларни теришнинг ўзига хослиги. Сунъий тишлар қайси тишловда аралаш усулда терилади. Эластик ўлчов ашёлари . Пастки жағни юкори жағга нисбатан турли жойланиши. Полимеризация тартибига риоя қилмаслик кандай натижаларга олиб келади. Тишсиз жағларни ўзаро муносабати турлари Аккер кламмернинг таянувчи қисми қаерда жойлашган. Кламмернинг таянч қисми қандай вазифаларни бажаради. Юқори жағда чайнов тишлар сохасида ёйнинг хажми . Пастки ёйнинг хажми. Юқори ёй шиллик қаватга нисбатан қандай жойлашади. Ёйнинг шакли қандай . Паднутрения тушунчаси. Роуч кламмери қачон қўлланилади . Аралаш кламмери қачон қўлланилади . Тескари тасир этувчи кламмер қачон қўлланилади . Айланма кламмер қачон тайёрланади . Роуч кламмери тишлар қай томонга нишабланганда қўлланилади. Тишсиз жағдан ўлчов олинганда қандай хошияланади (окантовка). Болишнинг горизонтал текислигини олд томонда нимага нисбатан аниқланади. Кламмернинг дум кисми қаерда жойлашади Аниқланган протетик юза тиш технигига нимада ёрдам беради. Юқориги ёйнинг жойлашиши нимага боғлиқ. Ўтга чидамли моделнинг афзалликлари. Ўтга чидамли модел қуйишда қўлланиладиган массалар . КХК дан қуйилган каркасга қандай ишлов берилади . Ишчи моделни ўтга чидамли модел қуйишга тайёрлаш “Қозиқ” чизиғида нима жойлашади. Алвеъоляр чизиқ тушунчаси. Васьлев мосламаси нима учун ишлатилади. Пастки жағ чакка бўғимлари орасидаги ва пастки марказий кесув тишлар медиал бурчак орасидаги масофа 10 см тенглиги ким томонидан аниқлаган. Нима учун айланма кламмерда иккита окклюзион накладка бор. Нима учун алвеола қирра кисмида изолясия 1 –1.5 мм қалинликда қилинади. Каркаснинг эгар қисмининг шакли ва хажми нимага боғлиқ. Роуч кламмери елкасининг “Т” симон ўсиғи клиник экваторга нисбатан қандай жойлашади. Роуч кламмерининг елкаси қаердан бошланади. Аралаш кламмернинг “Роуч” елкаси нишабга нисбатан қандай жойлашади. Нима учун ўтга чидамли моделни қайнаб турган парафинга ботириб олинади. Кўп звеноли кламмер қандай касаллик бўлганда кўлланилади. Пластмасса хамири қорилган идиш нимага зич беркитилади. Агар кювета қайнок сувга солинса асос майда ёриқлар пайдо бўлади. Алюминий сим асоси нимага ўрнатилади. Оралиқ чизиқ ёки клиник экватор тишини қандай қисмларга бўлади Қайси таяниб ушлаб турувчи кламмер иккита окклюзион накладкага эга . Ёйли протез каркасини шакллантиришнинг неча хили мавжуд. Ёйли протез каркаси қандай усуллар ёрдамида шакллантирилади. Ёйли протез учун ишчи модел қайси хом ашёлардан қўйилади. Ишчи моделни қандай изоляция қилинади. Каркас қисмлари бирбирига қандай бирикиш керак. Эритилган гидроколоид массаси неча градусгача совутилади. Ўтга чидамли масса ҳосил қилиш учун неча грамм “силамин” олинади. Қуйилган ўтга чидамли модел неча минут давомида қотади. Гидроколоид массадан ажратилган ўтга чидамли моделга қандай ишлов берилади. Ўтга чидамли моделга қайси хом ашё ва хароратда ишлов берилади. Ёйли протез каркасини қуйишда нечтагача литник ўрнатилади. Литниклар мумли каркаснинг қаерига ўрнатилиши керак. Ёйли протезни кюветага кўмишнинг неча хил усули бор. Мумли ёйли протез кюветага қайси усул ёрдамида кўмилади. Пастки жағда ёй каерда жойлашади. Ёйли протезларни таяниб ушлаб турувчи кламмерлардан ташқари яна қандай бириктириш мумкин. Оклюзион накладка тушунчаси. Оклюзион қоплагич қандай вазифани бажаради. Оклюзион накладка қаерда жойлашади. Паралелометрлашнинг “Новак” усули нимага асосланган. Ишчи моделни дубляжга таёрлаш жараёнида нима учун поднутрияни мум билан беркитилади. Поднутрия қандай аниқланади. Икки қаватли асос таркиби. Асос учун мум таркиби . Оклюзион юза билан клиник экватор оралиғи. Юқори жағда фронтал тишлар сохасида ёйнинг ўлчамлари. Литниклар шакли Аттанчменларнинг жойлашиши Таяниб ушлаб турадиган кламер қўйиладиган таянч тишлар қандай талабларга жавоб бериши керак. Ёйли протезлар учун кламерлар қандай таёрланади. Кламернинг елкаси қандай қалинликка эга. Ўтга чидамли массанинг хоссалари . Каркасни бемор оғзида текшириш . Қандай майдон окклюзион накладкага тушаётган вертикал босимни камайтиради. Металл асос қандай усулда тайёрланади. Юкори жағда тиш ёйининг шакли . Чайнов тишлар алвеоляр қиррасига нисбатан қандай терилади. Ёйли протезнинг афзаллиги. Инсон хаёти давомида неча хил прикус учрайди. Қайси механик аппарат универсал хисобланади. Ортодонтик аппаратлар ишлаталиши ва қўлланилиши бўйича қайси гурухларга бўлинади. Нападов ва Сапожников буйича тиш қаторларини конструкциялаш нимага асосланади. Патологик прикусни аниқлаш техникаси Нормал прикусини аниқлаш техникаси. Сут прикусида ён курак тиш неча ёшда чиқади Download 424 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling