Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

1- савол баѐни* 
Африка қитъаси дунѐнинг 25% ини ташкил қилади. Африканинг 
шимолий қисмида Сахрои Кабирнинг жанубий чегараларигача бўлган 
ерларда Ўрта асрлардан бери оқ танли араблар ва барбар аҳолиси 
кўпчиликни ташкил қилади. Бу ерда шунингдек эфианлар ва бошқа 
халқлар яшайди. 
Араб ҳалифалиги тарқаб кетгандан кейин Африканинг шимолида 
қатор феодал давлатлари, шу жумладан Миср, Ливия, Тунис, Жазоир, 
Марокаш мамлакатлари сақланиб қолди. Бу давлатлар Марокашдан
ташқари ХVI асрда Усмон империясига буйсундирилди. Бу империянинг 
ҳокимияти ХУШ-асрдаѐқ заифлашиб, бу ерларда маҳаллий йирик 
феодаллар ҳоким бўлиб олишди. 
Эфиопия князлари мустақилликни сақлаб қолишди. Канго хавзасида 
Чад кўли районида, Ҳинд океани соҳилларида ва шимолий қисмида қатор 
илк феодал давлатлари вужудга келди. Уларда уруғчилик, қабилачилик 
муносабатлари анча сақланиб қолди. Материкнинг олис районлари ва 


жанубдаги қабилалар ҳамда халқ хамон ибтидоий жамоа тузуми
шароитида яшардилар. Африка қитъаси иқтисодий жиҳатдан анча қолоқ
ва қашшоқ давлат эди. 
 
2- савол баѐни* 
ХVII-ХVIII-асрларда инглизлар французлар ва голландлар олтин 
соҳилда мустахкамланиб олдилар. Французлар отряди Сенегал дарѐсининг 
қуйилишида қалъага асос солдилар. Голландлар яхши умид бурнини босиб 
олдилар. 
Африка 
жанубида 
европаликлардан 
асосан 
Голланд 
мустамлакачиларидан алоҳида халқ бурлар ѐки улар Ўзларини 
атаганларидек Африканерликлар вужудга келди. У туб ахоли ерларини 
босиб олиб, чорва молларини фермаларга хайдаб кетдилар, аҳолини 
кўлларга айлантирдилар. 
ХIХ-асрнинг охирги чорагида Африкада мустамлака босқини янада 
кўчайди. Жанубдаги қазилма бойликларга бой ерларда 70-йилларда олмос 
ва 80-йилларда олтин конларининг топилиши европаликларнинг «оқиб 
келишини» янада кўчайтирди. Жанубий Африкани мустамлака қилишда 
Англия асосий рол ўйнади. Кўп ўтмай бу ерга Германия кириб кела 
бошлади. Мозамбик ва Ангола каби ерларни бирлаштиришни Португаллар 
ўз режаларига киритдилар. Асосий мустамлака Ўчокларидан бири Бурлар 
республикаси 
бўлиб 
қолди. 
70-йиллардан 
бошлаб 
Англия 
ўз 
мустамлакачиларини бирлаштириб федерация тузмоқчи бўлди. Бурлар
бу фикрга кўшилмагач Англия 1877-йилда Трансваални босиб олди. 
Инглизлар у ерда метрополиядаги қонун-қоидаларни жорий қилишга 
ҳаракат қилдилар. Масалан, қул савдоси бекор қилинди. 
1877-йилда Англия Зулулендни Ўзига қарашли мустамлака деб эълон 
қилди. Ғарбий Судан, Сенегал ва Нил дарѐси хавзаси ХIХ-аср охири ХХ-
аср бошларида Франция, Голландия ва Англия ўртасида «талаш» бўлди. 
Ғарбий Суданнинг Дагания қисмида хорижий монополистларнинг ўзаро 


урушлари 1868-йилдан 1892-йилгача давом этди. Сўнгги урушни Франция 
бошлаб берди. Бу уруш Ғарбий Суданни мустамлака қилиш билан тугади. 
Халқ қаршилиги узоқ давом этди. 1904-йил гивения кўрфази бўйлари хам 
Францияга қарам бўлди. Унга француз гивенияси деб ном берилди. 1900-
йилда Чад кўли атрофидаги бир қатор қабилалар хам Французлар 
қўлига ўтди. Бу хақда 1913-йилда расмий хужжат тузилди. 
Ғарбий Африкада Англия хам босқинчилик уруши олиб борди. 
Германия 1904-йилгача Ғарбий Африканинг Того, Камерун ва бошқа 
ерларини босиб олди. Англия Франциядан кейин Белгия хам Африка
ерлари учун уруш бошлади. 1876-йилда қирол Леополд II сайоз Г. 
Стилленни канго хавзасини текширишга юборди. Бу катта худуд кўл 
савдосидан жабр кўрган эди. 1883-йилда Киншассада шартнома тузилиб, 
катта майдонни эгаллаган Канго хавзасидаги ерлар Белгия мустамлакаси 
деб эълон қилинди. 
Африканинг шарқий қисмида Бунаро, Того, Анколе, Кизиба каби 
давлатлар бўлган. Танганика қўлининг шимолида эса Руанда ва Урунди 
давлатлари бор эди. Шарқий Африканинг қирғок районларида эса бир 
қатор араб давлатлари бўлиб, у португаллар кўлида эди. Кўп ўтмай Шарқий 
африкага европаликлар кириб кела бошлади. Нил дарѐси бошланиш 
районларини илмий Ўрганиш бахонаси билан европаликлар Бугундо 
мамлакатни «очишди». 1894-йил Буганда Англия томонидан тузилган 
протекторати билан Немислар, Французлар ва Инглизлар томонидан бўлиб 
олинди. ХIХ-аср охирида Англия куч билан Бунаро давлатини босиб олди. 
Германия, Руанда ва Урунди ерларини босиб олди. 1884-йили Германия 
қурол ѐрдамида дўқ-пўписа қилиб Шарқий Африкадаги мустамлакаларни 
янада кенгайтирди. 
ХХ-аср бошларида Гамбия, Серра-Леоне, Олтин кирғоқ, Нигерия, 
Фил суяги кирғоқи, Того, Камеруннинг бир қисми Португалия 
мустамлакасида эди. Ғарбий Африкадаги мустамлака урушлари Конго 


дарѐси хавзасида Голландия, Белгия, Португалия, Англия, Германия ва 
нихоят АҚШни ўзаро тўқнаштирдилар. Белгия қироли Леополд II Конгони 
илмий ўрганиш асатсатсияси тузиб, унинг соясида усталик билан иш олиб 
борди. Бу мамлакатнинг катта бўлагини эгаллашга муваффак бўлди. Канго 
эркин давлати тузилиб унинг президенти деб Белгия қироли Леополд II тан 
олинди. Конгонинг бир қисми Францияга, яна бир қисми Португалияга 
тегди. 
Шундай қилиб ривожланишда Европа давлатларидан орқада бўлган 
Африка қитъаси аѐвсиз таланди ва бўлиб олинди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling