Руйхатга олинди
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon tarixi
4-саволнинг баѐни*
XIX- асрнинг охирида Хитой қолоқ, ярим феодал давлат бўлиб, уни манжур сулоласига мансуб императорлар бошқардилар. Ернинг асосий қисми заминдор бойлар қулида эди. Кўпчилик деҳқонлар заминдорлардан ерни ижарага олар, ер хақини пул билан ѐки ҳосил ҳисобидан тўлаб қутиларди. Пулга муҳтож бўлган Цин сулоласи чет эл давлатлар билан асоратли шартномалар тузар ва миллий манфаатларга хилоф равишда уларга «ѐн» берарди. 70 йиллардаѐқ ажнабийлар Хитойнинг 26 портига бемолол кирадиган, Хитой портларида ўзларини ҳеч ким назарот килмайдиган ҳўжайинлардек иш юритардилар . Хитойнинг Япония билан 1894-1895 йиллардаги урушда мағлубиятга учраши чет эллик манополистларнинг Хитойни янада кўпроқ талашлари асаротга солишларига сабаб бўлди. 1897 йилда немис босқинчилари Цзяочжоувань кўрфазини босиб олдилар ва Шандунь вилоятини ўз таъсир доираларига киритдилар .Франция Цуамчжувань кўрфазини эгаллади ва Юнань вилоятида ҳукмронлик таъсирини ўтказа бошлади.Россия Порт- Артурни ,Англия Вэйхай портини босиб олди. Энг бой худуд -Янцзи дарѐ ҳавзаси Англиянинг таъсир доирасига тушиб қолди. Боскинчилар томонидан Хитой миллий бойликларининг таланиши халқ оммасининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. 1897 йил кўплаб туманларда деҳқонларнинг хўжайинларга қарши ғалаѐнлари бошланди, бу ғалаѐнлар 1898-1899 йилларда мамлакатнинг турли вилоятларига тарқалди. XIX- асрнинг охирида Хитойда илк саноат мунособатлари пайдо була бошлади. Эски ер мулкчилиги тизимининғ емирилиши тезлашди. 1872 йилда Ли Хунчжан йирик пароход компаниясини ташкил килди. 1878 йилда кайлан кўмир бошқармаси тузилди. 1881 йилда шимолий Хитойда биринчи темир йўл ишга туширилди. 1895 йилда Шанхайда йирик тўқимачилик фабрикаси ишга туширилди. 1897 йилда Хитойда 600 га якин чет эл фирмалари мавжуд эди. Хитойнинг Франция билан урушда енгилганидан фойдаланган англия 1886 йил 1 январда бирмага қарши уруш эълон килди. Тез орада Бирма Англия мустамлакасига айланди. Япония Хитойга нисбатан босқинчилик режаларини амалга ошришга киришди. 1872 йилда Рюкю оролини 1874 йилда Тайванни босиб олишга ҳаракат қилди. Тайвандаги урушда АҚШ ҳарбий кучлари иштирок этгани учун бу орол Америкалик савдо- саноатчилар учун «очиқ» деб эълон килинди. 1898 йил 21 сентябрда ислоҳотчилар душмани Циси бошлиқ тўда давлат тўнтариши қилиб барча ислоҳотларни бекор қилди. Император Туан Сюй қамаб қуйилиб, иродасиз «қўғирчоқ» подшога айлантирилди. Хитойда бу даврдаги ижтимоий ҳаракатда «Ихэтуан» яширин ташкилотининг ўрни катта бўлди. Бу ташкилот тарихи XVIII-асрга, Хитойни манжурлар босиб олган даврга бориб тақалади. «Ихэтуан»лар «Манжур Цинларини ҳайдаб чиқарамиз, чет элликларни йўқотамиз» шиори остида иш курдилар. А Қ Ш манополистлари 90 йилларда Хитойга бостириб киришни ўзларига асосий мақсад қилиб олдилар. АҚШ давлат котиби Хейнинг Англия, Гсрмания, Россия, Япония, Франция ва Италияга юборилган бир мазмундаги ноталарида тарғиб килинган «очиқ эшиклар ва тенг имкониятлар» сиѐсатига ана шу ғоя асос қилиб олинди ҳамда «Хей доктринаси» номини олди. ХХ-аср бошларида Хитойда ижтимоий зиддиятлар кўчайиб кетди. Манжурларнинг Цин сулоласи ҳукмронлиги инқирозга юз тутди.1904-1905 йиллардаги рус-япон уруши ҳамда дунѐдаги инқилобчилик ҳаракат Хитойга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling