Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

2-савол баѐни* 
Ғарбий Судандаги йирик давлатлардан бирининг ҳукмдори 
Самори Туре хам 1870-йилда Французларга қарши кураш бошлади. У 


атоқли лашкарбоши, сиѐсатчи эди. Самори Французларга қарши «зимдан» 
тайѐргарлик кўра бошлади. У Сенегалдаги Француз армиясига ўз 
қўшинини харбий тайѐргарлигини ошириш мақсадида яқин кишиларини
юборди. Улар бу ерда Сенегал ўқчи солдатлари ичида харбий 
тайѐргарлик олдилар. Қайтиб келган Саморининг жангчиларига ҳарбий 
жангнинг замонавий усулларини ўргандилар. Самори Француз армиясига 
қарши 18-йил партизанлик урушини олиб борди. 
Француз отрядлари ҳар томонлама қарам қилинган Самори қўшини 
1898-йилдагина таслим бўлди. Хоинлар Саморини Французлар қўлига 
тутиб бердилар, улардан катта миқдорда эхсонлар олдилар. Асир 
олинганларни темир йўл қурилиши учун Шимолга олиб кетишди Англия 
шундан кейингина бутунлай Ғарбий Суданни мустамлакага айлантирли. 
3-савол баѐни* 
Инглизлар Мисрни босиб олганларидан кейин ўз қўшинларини 
Шарқий Суданни истило қилиш учун юбордилар, лекин аҳоли 
истилочиларга қарши муқаддас урушга отландилар. Қўзғолончиларга 
Мадҳий номи билан машҳур бўлган Муҳаммад Аҳмад бошчилик қилди. 
Муҳаммад Аҳмад мустакил давлатни барпо этди. Мадҳийчилар 
инглизларнинг асосий кучларини янчиб ташладилар. Босқинчилар эса 
мамлакатдан чиқиб кетдилар, лекин бир неча йилдан кейин янгидан қўтпин 
тортиб келишга журъат этдилар. Улар қатъий ғалабага эришдилар. 
Суданликларнинг эски милтиқлар, қилич, найза ва ханжарлар билан 
қуролланган қўшинлари пулемѐт ва замбараклардан ўққа тутилиб қириб 
ташланди. Шарқий судан расман Англия билан Миср томонидан идора 
қилинадиган бўлди. Аслида эса у ерда фақат инглизларнинг ўзлари 
хўжайин бўлиб қолган эди 
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Шарқий Судан ҳамон Миср қаромоғида


эди
1881 йилда Суданликларнинг етакчиси Муҳаммад Аҳмад халқни Миср-
Турк зулмига ҳамда Европаликларга қарши муқаддас урушга чақирди. 
Муҳаммад Аҳмад ўзини Маҳдий деб эълон қилди. Губернатор Маҳдийни 
қамаш учун юборган 200 кишилик ҳарбий гуруҳ йўқ қилиб ташланди. 
1882 йилда Хартумга мисрлик Абдулқодир генерал-губернатор этиб 
тайинланди. У Маҳдийлар ҳаракатини бостиришга уринди.1883 йил 
Генерал Хикс бошлиқ инглиз қўшини қириб ташланди. 1884 йил инглизлар 
Суданга Генерал Гордон бошчилигида ҳарбий қисм юборишди бироқ бу 
қўшин ҳам тор-мор этилди ва Судан озод этилди. 
1885 йилда Суданда мустақил Маҳдийлар давлати тузилди Муҳаммад 
Аҳмад вафот этгач Абдуллоҳ ҳокимиятни ўз қўлига олди. Омдурман 
шаҳри пойтахт этиб белгиланди. 200 минг қўшин давлатнинг таянчи 
эди.1889 йилда Буюк Британия – Миср бирлашган қўшинлари Судан 
маҳдийлари қўшини устидан ғалаба қозонди.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling