Русс нашриётига сўз боши
Компаниянинг бажара олмайдиган вазифаси
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Компаниянинг бажара олмайдиган вазифаси
Белгиланган позицияда қатъий туриш ва бу позицияни давом эттириш ҳақидаги компаниянинг ўз вазифасига эгалиги ўртасида катта фарқ борлигини унутманг. Бу ерда гап худди “энг яхши хизмат кўрсатамиз” каби шунчаки ёзиб деворга осиб қўйилган шиорлар ҳақида кетмоқда. Ҳа, айнан шундай, ҳаттоки сохта жаранглайдиган, ҳақиқатдан анча йироқ бўлган шиорилар. Улар ҳудди пресс-релиздаги каби бошқаларни жалб этиш учун ёзиб қўйилганга ўхшайди, ҳаракатга ундайдиган вазифага эмас. Тасаввур қилинг, сиз автомобилларни ижарага берувчи компания офисига тушиб қолдингиз. Хона совуқ. Поли ифлос, пештахталар бўш. Кейин эса, эълонлар доскасида қадалган қоғозни кўриб қолдингиз. Матнда ёзилган: “Бизнинг мақсадимиз шундан иборатки, биз енгил автомобиллар, юк машиналари, лизинглар, автомобиллар сотуви ва турли шунга ўхшаш хизматлар соҳасида мижозларимизнинг талабларини тўлиқ қондириш, шунингдек, уларни хизматлар, сифат ва нарх борасидаги талабларини кутганларидан ҳам аъло даражада бажаришимиз керак. Биз, адолатли ва ҳаққоний иш тутиш учун; мижозларимизнинг узоқ йиллар давомида содиқлигига муносиб равишда уларга ваъда қилинганиданда кўпроқ хизмат кўрсатиш учун; бизнес тажрибанинг кафолати бўладиган, хизмат кўрсатишнинг ниҳоятда ўзига хос даражасига етишиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Биз, ходимларимизнинг савиясини ошириш, уларнинг шахсий ўсиши учун имконият яратиш ва уларнинг муваффаққиятлари ва ғалабаларини адолатли тақдирлаш орқали уларни мижозларимизга жуда яхши хизмат кўрсатишига туртки беришимиз, йўналтиришимиз керак...” Сиз у ерда ўтириб, мана шу беъманиликни ўқиб, ўйлайсиз: “улар мени аҳмоқ деб ўйлашган шекилли?”. Кўриниб турибдики, осиб қўйилган қоғоздаги сўзлар сиз тўқнаш келган ҳақиқатдан бутунлай йироқ. Бу эса мана бундай ҳолатни эслатади: сиз компанияга телефон қилганингизда сизга автожавоб берувчида ёзиб қўйилган овоз гапираяпти: “Сизнинг қўнғироғингиз биз учун катта аҳамиятга эга. Наҳотки? Эҳтимол, унда улар қўллаб-қувватлаш марказига яна бир қанча одамни ёллашса, ёки 30 дақиқа ёрдамни кутишга тўғри келмаслиги учун электрон почта орқали хизмат кўрсатишни таклиф қилишса арзийди.” Сохта сўзларнинг кераги йўқ. Менга автожавоб берувчини жавоби билан, қанчалик мен ҳақимда қайғуришаётганига ишонтиришга уринишларининг кераги йўқ. Бу робот. Мен чинакам ғамхўрлик ва яхши гаплар гапириш дастурлаштирилган робот ўртасидаги фарқни яхши биламан. Ўз ишончида қатъий туриш –бу уларни ёзиб олиш керак дегани эмас. Бу дегани, уларга ишониш ва улар билан яшаш керак. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling