Кичик қарорлар қабул қилинг
Катта қарорларни қабул қилиш ва ўзгартириш қийин. Бир марта бундай
қарорни қабул қилиб сиз, унинг тўғрилигига ишонишда давом этасиз,
ҳаттоки тўғри бўлмаса ҳам. Сиз унга холисона қарай олмай қоласиз.
Сиз ўз ғурурингиздан воз кечиб, фикрингиздан қайта олмайсиз.
Шахсиятни сақлаб қолиш хозирги тўғри танлов қилиш хоҳишидан кўра
усутунлик қилади. Кейин эса ишга инерция қўшилади: бир йўналишга қанча
кўп куч сарфласангиз, кейин курсни ўзгартириш янада қийинроқ бўлади.
Кичкина қарорларни қабул қилсангиз, катта хатоларни содир этишнинг
иложи бўлмайди. Кичик қарорларда ўзгартиришлар киритиш осон.
Ҳаттоки сиз адашаётган бўлсангиз ҳам катта зарар кўрмайсиз. Шунчаки
ҳаммасини тўғирлайсиз. Кичик қарорлар дегани, катта ғояларни ўйлашнинг,
катта режалар тузишнинг имкони йўқ дегани эмас. Бу катта масадларга
эришишнинг энг яхши йўли битта-битта, кетма-кет кичик қарорларни қабул
қилиш эканлигига ишониш керак дегани. Оламшумул мақсадлар ва буюк
ишларнинг энг асосий муаммоси, улар мотивацияни йўқотади. Улар сизга
муваффаққиятсизлик йўриқномасини ўрнатиб қўяди.
Қутб тадқиқотчиси, Бен Сондерснинг айтишича, унинг Шимолий қутбга
(31 марафон масофасида, 72 кун ёлғизликда) ёлғиз экспедицияси вақтида
унга “катта вазифа” азоб берган, бу вазифа шу қадар қийин бўлганки, ҳар
кунлик мақсади зўрға “бир неча ярд олдиндаги муз бўлагигача етиб олиш”
доирасидан чиқа олган.
Мана шундай еришиш мумкин бўлган мақсадларга эга бўлган яхшироқ.
Яъни, у шундай мақсад бўлсинки, унга ета оладиган ҳолатда бўлинг ва унинг
натижасига таяниб иш кўра олинг. Сиз: “биз буни якунладик. Тайёр!” дея
олишингиз керак, кейин эса кейинги мақсадга ҳаракат қилинг. Бундай
тактика, сиз эриша олмайдиган, амалга ошиши қийин бўлган, ҳаёлий
мақсаддан кўра, кўпроқ мамнуният ҳиссини беради.
Рақобатчилар
Do'stlaringiz bilan baham: |