Рўзиева Мекка Шухрат қизи 1997-йил Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган ва 2016-йилда Қарши шаҳар саноат касб-ҳунар коллежининг Ахборот тизимлари ва технологиялари йўналишини тамомлаган


Download 21.41 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi21.41 Kb.
#1775563
Bog'liq
Тавсифнома rektor nomiga


Қарши давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети 5110800- Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши III босқич 021-82-гуруҳ талабаси Рўзиева Мекка Шухрат қизига
ТАВСИФНОМА
Рўзиева Мекка Шухрат қизи 1997-йил Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган ва 2016-йилда Қарши шаҳар саноат касб-ҳунар коллежининг Ахборот тизимлари ва технологиялари йўналишини тамомлаган. 2021-йилда Қарши давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультетига тўлов кантракти асосида ўқишга қабул қилинган.
Рўзиева Мекка фанларга бўлган қизиқиши, илм олишга бўлган иштиёқи ва интилиши, ўз устида тинимсиз ишлаши натижасида тез орада олий таълим муассасасининг ўқитувчилари назарига тушди. У камтарин ва тўғрисўзлиги, меҳрибонлиги туфайли курсдошлари ҳурматига сазовор бўлди. Бундан ташқари Рўзиева Мекка ўқишнинг дастлабки кунлариданоқ гуруҳда етакчилик қила олиш қобилиятини намоён қилганлиги сабабли гуруҳ сардорлигига номзоди қўйилган. Унинг номзоди гуруҳ талабалари, гуруҳ мураббийси ҳамда деканат томонидан бир овоздан маъқулланган. Ўзининг намунали хулқи ва билимга чанқоқлиги, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига наъмуна бўлиб, профессор-ўқитувчилар, талабалар орасида ҳурмат-эътибор қозонган. Университет, факультет миқёсида ўказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этади. Ўз устида тинимсиз изланади. Хусусан, “Йил талабаси-2022” республика кўрик танловининг “Йилнинг энг иқтидорли талабаси” номинацияси бўйича университет босқичида 3-ўрин соҳибаси, Қашқадарё вилояти “Қизлар овози клуби” шу билан бир қаторда МТДПартиясининг фаол аъзоларидан биридир.
Рўзиева Мекка университетда олган билими ва амалий кўникмаларини маҳсули сифатида 2023-йилда ўзининг “Нурли ижод” номли илк шахсий кўргазмасини ўтказган.
Рўзиева Мекка университетда олган билими ва амалий кўникмаларини маҳсули сифатида 2021-йилдан бошлаб ўзининг илмий ишлари ва ижодий ишланмалари билан халқаро ва республика миқиёсида турли анжуманларда, шунингдек кўплаб халқаро ва республика кўрик танловларда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Рўзиева Мекка ҳозирда илмий раҳбари билан бошланғич синф тасвирий санъат дарсларида инклюзив таълим методикасини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Ҳозиргача илмий ишлари билан халқаро ва республика журналлари ва илмий-амалий конференцияларида иштирок этган.
Рўзиева Мекка юқоридаги фазилатлари унинг келажакда етук мутахассис бўлишига ишонч билдиришга асос бўлади.
Рўзиева Мекка доимий равишда янгиликка интилади, келажакда бошланғич синф тасвирий санъат дарсларида инклюзив таълим методикасини такомиллаштириш бўйича илмий изланишлари билан ўз ҳиссасини қўшмоқчи. Юқоридаги фазилатлари ва жамоат ишларига масъулият билан ёндашишини ҳисобга олган ҳолда Рўзиева Мекка Ўзбекистон Республикасининг равнақи учун сидқидилдан хизмат қилишга ишонч билдираман.
Масофавий таълим кафедраси мудири: доц. Г.П.Эркаева
Download 21.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling