Рўзматов Мухаммадзиё Шовкатжон ўғли


Download 23.49 Kb.
Sana26.03.2023
Hajmi23.49 Kb.
#1297090
Bog'liq
фабула


ФарПИ академик лицейининг навбатдаги йигилиш
БАЁНИ

2023-yil Farg’ona shahar
Qatnashdilar:
KUN TARTIBI

Тўпланган хужжатларига кўра, вояга етмаган Рўзматов Мухаммадзиё Шовкатжон ўғли, 16.01.2005 йил куни Марғилон шаҳрида туғилиб, Марғилон шаҳар, Ипак йўли МФЙ, Ипак йўли кўчаси 102 уйда яшаб келиб, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги харакатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйишда ифодаланган тавломачилик жиноятини қуйидаги вақт, ҳолат ва усулда содир этган:-


Яъни, у 10.10.2022 йил куни соат 16:00лар чамасида ўзига тегишли Айфон 12 мини русумли уяли қўл телефонини телеграм интернет тармоқда мавжуд телефон олди сотти бот орқали танишиб қолган фуқаро Абдужабборов Дилмурод Абдусаттор ўғлига 1 млн 300 минг сўмга сотиб фойдаланиш учун берган, шундай кейин телеграм интернет тармоқ орқали фуқаро Абдулахатов Аслиддин Шокиржон ўғли харидор бўлиб ўзига тегишли 1млн 700 минг сўмлик Редми Нот-10 5Жи русумли уяли қўл телефонга ўзаро келишиб алмаштирган.
Шундан сўнг фуқаро Д.А.Абдужабборов вояга етмаган М.Ш.Рўзматовдан олган ва фуқаро А.Ш.Абдулахатовни телефонига алмаштирган сўнг уни телефонни сотиб фойдаланиб 1 млн 300 минг сўм пулларни вояга етмаган М.Ш.Рўзматов беришга келишилган бўлсада вояга етмаган М.Ш.Рўзматов фуқаро А.Ш.Абдулахатовга тегишли бўлган Редми Нот-10 5жи русумли уяли қўл телефонни Айфон 12 мини телефон эвазига олиб фуқаро Д.А.Абдужабборовга фойда учун 180 минг сўм пулларни берган.
Вояга етмаган М.Ш.Рўзматов Редми Нот-10 5ЖИ русумли уяли қўл телефонни кўздан кечириб А.Ш.Абдулахатовга тегишли бўлган “Аслиддин” номли телеграмм аккаунтининг хотирасида яхши кўрган қиўи билан бехаё ёзишма ва расмларни А.Ш.Абдулахатовни телефонига телеграмм интернет тармоқ орқали юбориб, тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан 1 млн сўм миқдорида пул ва Айфон 12 мини телефонни қайтариб беришини пул ва телефонни Фарғона шаҳар марказида жойлашган “Сотка уз” номли дўконда сотувчи таниши фуқаро Боходиров Давронжон Қудратжон ўғлига бериб кетишини товламачилик йўли талаб қилиб келган ва гўёки бир шахс унга тегишли пул ва телефон ташлаб кетишини айтиб ва уларни олиб қолишини огоҳлантириб асл ўзининг ноқонуний ҳаракатларини Д.Қ.Боходировдан яширган.
Фуқаро А.Ш.Абдулахатов вояга етмаган М.Ш.Рўзматовни ноқонуний ҳаракатларидан норози бўлиб унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Аризага асосан 14.10.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказдирилиб, Фарғона шаҳар марказида жойлашган “Сотка уз” номли савдо дўкон ёнида вояга етмаган М.Ш.Рўзматов Айфон 12 мини русумли хамда 1 млн сўм миқдоридаги пулларни фуқаро Боходиров Давронжон Қудратжон ўғли орқали олган вақтда тадбир иштирокчилар томонидан ушланган хамда ашёвий далил тариқасида Айфон 12 мин ва 1 млн сўм миқдордаги пуллар текшириб кўришлик учун холислар иштирокида баённома тузиб олинган.
Суд-кимёвий экспертизасининг 18.10.2022 йилдаги №1166-сонли хулосасига кўра тақдим этилган 1 млн сўм миқдоридаги пулларни махсус кукун ва махсус қалам излари бор, Д.Боходиров ва М.Рўзматовнинг ўнг ва чап қўлларидан олинган суртмаларда ва 1 млн сўм миқдордаги пулларни олди ва орқа томонларида аниқланган кўп кукун моддалари махсус кимёвий модда хисобланиб оч-сариқ-яшил рангда тавланиб кўриниб ва таққослаш учун тақдим этилган намуна кукунига кимёвий таркиби ва оч-сариқ-яшил ранг нурланиши билан турдошлиги, умумий қиймати 1 млн сўм миқдордаги нурларни жами икки донасида “РЕКЕТ” 2022Е ёзуви махсус қалам билан ёзилган бўлиб, улар оч-хаво-кўк рангда овланиб ва таққослаш учун келтирилган оқ-қоғоз бўлагига махсус қалам билан ёзилган бўлиб, улар хам оч-хаво-кўк рангда товлангани аниқланган.
Шундай қилиб вояга етмаган ўзининг юқоридан қайд этилган ҳаракатлари билан фуқаро А.Ш.Абдулахатовга унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги харакатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисмида назарда тутилган товламачилик жиноятини қасддан содир этган.
Download 23.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling