С синхрон генераторнинг юксиз ишлаш ва юкланиш тавсифларини текшириш


Download 180.19 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi180.19 Kb.
#1549645
Bog'liq
2-лаборатория иши — для заочных


2-лаборатория иши
С-1. Синхрон генераторнинг юксиз ишлаш ва юкланиш тавсифларини текшириш.
1. ИШНИ БАЖАРИШДАН МАҚСАД
1.1. Уч фазали синхрон генераторнинг тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш.
1.2. Мухтор ҳолда ишлаётган синхрон генераторнинг юксиз ишлаш ва юкланиш тавсифларини текшириш.

2. ИШНИ БАЖАРИШ ЮЗАСИДАН ТОПШИРИҚЛАР


2.1. Синхрон генераторнинг тузилиши ҳамда тажриба қурилмасига кирадиган барча асбоб ва ускуналар билан танишинг. Стенд билан танишиб, генераторнинг схемасига кирадиган жихозлар ва ўлчов асбобларини аниқланг ҳамда генераторнинг паспортида кўрсатилган техник маълумотлар билан танишиб, уларни ҳисобот дафтарига ёзиб қўйинг.
2.2. Схемани 3- расмга биноан йиғинг
2.3.Юксиз ишлаш тавсифи –Eo =f (iq) ни олиш, бунда I1=0 n=nn= const ёки f=fn=const бўлиши лозим.
2.4. Индуктив юкланиш тавсифи U=f (iq) ни олиш. Бунда I1=const, cos=0, n=nn=const ёкi f=fn=const бўлиши лозим.
2.5. Уч фазали қисқа туташиш тавсифи Iqt.=f(iq) ни олиш. Бунда U=0, n=nn=const бўлиши лозим.
2.6. Юксиз ишлаш тавсифидан машина магнит занжирининг тўйиниш коеффисиентини топинг.
2.7. Юксиз ишлаш ва индуктив юкланиш тавсифлари асосида реактив учбурчакни қуринг ва Потье қаршилиги Xp ни топинг.
3. ИШНИ БАЖАРИШГА ОИД ҚИСҚАЧА НАЗАРИЙ ТУШИНЧАЛАР
ВА ҲИСОБОТ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ.
3.1. Лабаратория шароитида юксиз ишлаш тавсифини олиш учун синхрон генератор бирламчи мотор ёрдамида номинал тезлик билан айлантирилади. Бу синхрон тезлик ўзгармас ток моторининг қўзатиш чулғамидаги реостат орқали ростланиб, ўзгармас ҳолда ушлаб турилади ва генераторнинг статор чулғамига уланган частотамер ёрдамида назорат қилиб турилади. Синхрон генераторнинг қўзатиш чулғамига ўзгармас ток берилади ва статор кучланиши 1,3Un га етказилади, сўнгра қўзатиш токи нолгача камайтирилиб 5-7та нуқта олинади. Қўзатиш токи нол бўлганда қолдиқ ЭЮК нинг қиймати ёзиб олинади.

Сўнгра юксиз ишлаш тавсифи (1-расм) ҳақиқий бирликларда қурилади. Бу тавсиф ёрдамида генераторнинг тўйиниш коэффициенти аниқланади. Бунинг учун юксиз ишлаш тавсифининг бошланғич қисмига уринма ўтказилади.


3.2. Синхрон генераторнинг индуктив юкланиш тавсифи (2-расм) – якор (статор) токи I1=const, айланиш тезлиги n1=const ва қувват коэффициенти нолга тенг бўлганида генератор якори чулғамидаги кучланиш U1 нинг қўзатиш токи Iq ни роцлаб I1=In қўйилади. Секин аста қўзатиш токи Iq ни пасайтириб , шу билан биргаликда индуктив қаршилик шундай ўзгартириладики ,I1=In=const бўлсин . Шундай қилиб якор чулғами кучланиши ва қўзатиш токининг 5-6та нуқталаридаги қийматлари ёзиб олинади. Тажрибадан олинган маълумотлар 2-жадвалга киритилади.
3.3 Синхрон машинасининг тузилиши. Электр стантсияларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси асосан синхроон генераторлар ёрдамида ҳосил қилинади. Синхрон машина қўзғалмас қисми статор ва айланувчи қисми ротордан ташкил топган. Электротехник пўлатдан ишланган ўзак корпусга ўрнатилади. Бу ўзак уюрма токлардан ҳосил бўладиган исрофларни камайтириш мақсадида бир-биридан изолятсиаланган пўлат туникачалардан йиғилади. Пўлат ўзакнинг ички томонида бир текисда ариқчалар (пазлар) бўлади.Пазларда уч фазали ўзгарувчан ток чулғами жойлаштирилади. Синхрон генераторнинг ротори икки турда, яъни аён ва ноаён қутбли қилиб ишланади. Ротор ўзаги айрим тунукачалардан ёки қуйма пўлатдан ясалиб унга қўзғатувчи чулғам жойлаштирилади.


Реактив қаршилик Актив қаршилик







=220









YA

Sh

L





U1



Rв



Rя

U2







YA 2

YA1



YA




\


3-расм.
Синхрон генераторини
ишга тушириш схемаси


4. СИНОВ САВОЛЛАРИ
4.1. Уч фазали синхрон генераторнинг тузилиши ва ишлаш принтсипини гапириб беринг.
4.2. Генераторнинг юксиз ишлаш тавсифи қандай олинади?
4.3. Генераторнинг юкланиш тавсифи қандай олинади?
4.4. Юксиз ишлаш ва юкланиш тавсифларининг қандай амалий аҳамияти бор?
4.5. Нима сабабдан юксиз ишлаш тавсифи эгри чизиқ шаклида бўлади?
4.6. Синхрон генераторлар қаерларда ишлатилади?
Download 180.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling