Сабзовотларни қайта ишлаш харажатларини ҳисобга
Маҳсулот таннархига киртиладиган билвосита харажатларни аниқлаш усуллари ва уни такомиллаштириш
Download 196 Kb.
|
Билвосита харажатлар намуна
3 Маҳсулот таннархига киртиладиган билвосита харажатларни аниқлаш усуллари ва уни такомиллаштириш
Корхоналарда харажатлар маҳсулот таннархига қўшилишига қараб бевосита харажатлар ва билвосита харажатларга бўлинади. Бевосита харажатлар тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш билан боғлиқ бўлган хом-ашё ва материал, иш хақи ва ажратмалари, асосий воситаларни амортизация харажатлари ва бошқа харажатлар киради. Билвосита харажатлар эса маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмайди ва унга маъмурий бошқарув харажатлари, бошқарув асбоб ускуналарини сақлаш ва фойдаланиш харажатлари киради. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, маҳсулот таннархини калькуляция қилишда харажатларнинг смета, режа, меъёрий ва хақиқий таннархларини аниқлаш зарур деб ҳисоблаймиз. Смета калькуляцияси маҳсулот ишлаб чиқариш билан ёки янги техника, технологияни қўллаш ҳамда келгусида қилинадиган харажатлар сметасини тузиш учун хизмат қилади. Бу усул янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш, маҳсулотлар баҳосини белгилаш ва ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун хизмат қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхоналар ўзларининг иқтисодий ва молиявий кўрсатгичларини яхшилаш учун барча қилинган харажатлар устидан ички ва ташқи назоратни функционал тартибда амалга ошириб бориши керак. Ишлаб чиқариш жараёнида тайёрланган ҳар бир маҳсулотнинг таннархи турлича бўлиб, улар корхонадаги таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда бошқа технология жараёнлари билан узвий боғланган бўлади. Корхоналарда ишлаб чиқарилган кийим-кечаклар кўп ассортиментли бўлиб, уларнинг таннархи ҳам ҳар хилдир. Шунинг учун бундай маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишида таннарх кўрсатгичларига алоҳида эътибор берилиши зарурдир. Иқтисодий адабиётларда бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва уни тезкор маълумотлар билан таъминлашда бухгалтерия ҳисобининг ва ички хўжалик ҳисобининг роли муҳим аҳамиятга эга. Бизнингча маҳсулот таннархини аниқлашда ҳар бир таннарх турлари бўйича индивидуал, технологик бўлим, цех ва ишлаб чиқариш таннархи бўйича аниқлаш керак. Маҳсулотларнинг таннархини турли босқичларда аниқланиши ва назорат қилиниши бажарилаётган иш ва хизматлар учун ишчи ва ходимлар фаолияти учун сарфланаётган харажатлар ва уларни баҳоланиши учун асосий мезон ҳисобланади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш ҳамда маржинал даромад олиш учун ҳаракат қилади. Ишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш мумкин, яъни ишлаб чиқариш харажатлари счетларини умумий тизимларидан ажратиб, истеъмолчиларнинг талабларини ўрганишга йўналтирилади, Бу эса ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантиришнинг асосий қуроли ҳисобланади. Бизнингча ишлаб чиқариш жараёнларини ва таннарх таркиби ҳамда таннарх ҳисоблашнинг босқичларини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин (10-жадвал). Download 196 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling