Сайхунобод туманидаги мактабини синф ўқувчиси хақида


Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг


Download 36.18 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi36.18 Kb.
#1513454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
175 оила махалла таълим муасасаси укувчи ота она маълумоти

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг
НИЗОМИ

  1. Умумий қоидалар

1.1 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” жамоат кенгаши (бундан кейин матнда - Жамоатчилик кенгаши деб юритилади), Қорқалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги жамоат кенгашлари Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори билан тасдиқланган таркиб асосида тузилади.
1.2 Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлимлари ҳузуридаги жамоат кенгашлари таркиби маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тузилади ва тасдиқланади.
1.3 Таълим муассасалари ҳузуридаги жамоат кенгашлари умумий ўрта таълим мактабларидаги “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлиги марказлари таркибида фаолият юритади.
1.4 Жамоатчилик кенгаши мустақил, демократик, тарбиявий, маънавий-маърифий жамоатчилик ташкилоти ҳисобланиб, ўз фаолиятини ўқувчи - ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида олиб боради ва шу асосда ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилади.
1.5 Жамоат кенгаши фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлар ва ҳуқуқий норматив ҳужжатлар, “Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлиги Концепцияси” ҳамда ушбу Низом асосида белгилаб, миллий анъаналар, қадриятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади.
1.6 Жамоат кенгаши ушбу Низомга мувофиқ ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

  1. Жамоат кенгашининг мақсад ва вазифалари:

2.1. Жамоат кенгашининг асосий мақсади:
Жисмонан соғлом ва маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйиш;
Фарзанд тарбиясида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик фаоллигини ошириш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
Ўқувчи ва ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган тартиббузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, дайдичилик ва тиламчилик, диний ақидапарастлик, миссионерлик ва “оммавий маданият” аталмиш маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларининг олдини олишда манфаатдор вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ташкилий-педагогик ишларни ташкил этиш;
Ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб бориш.
2.2. Жамоат кенгашининг вазифалари:
Оила, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-хунар таълим муассасалари (кейинги ўринда таълим муассасалари деб юритилади) ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш;
Оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга доир услубий асосларни яратишни ташкил этиш;
Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш, билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун ҳар томонлама кўмак бериш.ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;
Ўқувчи - ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, халқпарварлик, келажакка ишонч ва интилиш, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, маърифатпарварлик каби эзгу ғоялар ва фазилатларни сингдириш, уларда фаол гражданлик позицияси ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш орқали зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;
Ўқувчи - ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳалла ва жамиятдаги ўзаро муносабатларнинг илк ва асосий кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш;
Ўқувчи - ёшларга нисбатан “Ҳеч ким, ҳеч қачон эътибордан четда қолган эмас” тамойилини жорий этиш ва фаолият давомида бу масалага доимий аҳамият қаратиш;
Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш;
Ўқувчи – ёшлар ва уларнинг ота – оналари учун таълим – тарбия фаолиятини такомиллаштириш бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда турли социологик сўровномалар, амалий тренинглар, мастер-класслар ўтказиш, психологик маслаҳатлар ташкил этиш;
Таълим-тарбия жараёнини ҳамда ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда тегишли давлат органларига киритиш;
Ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.



Download 36.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling