Салат барг етиштириш. Аҳамияти


Download 0.61 Mb.
bet1/4
Sana23.03.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1288080
  1   2   3   4
Bog'liq
САЛАТ БАРГ ЕТИШТИРИШ


САЛАТ БАРГ ЕТИШТИРИШ.

Аҳамияти. Салат кўп миқдорда органик кислоталарни айниқса олма, лимон ҳамда ароматик моддаларни мавжудлиги иштаҳани яхшилашга ва овқатни сингдирилишига имкон беради. Унинг таркибида фитонсидлар, антибактериал хусусиятига эга бўлган моддалар бўлиб, улар ошқозон ичак йўлларини зарарсизлантиришда, организмни юқумли (инфексион) касалликларга чидамлилигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Экиш учун тавсия этиладиган навлар. Салат баргни Крупнок-ачанний, Кўк-шох ва Айзберг каби навлари экилади.
Уруғ танлаш. Экиладиган салат уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади. Уруғлик экиш олди­ дан илиқ сувда 3–4 соат ивитиб қўйилади.
Ерни тайёрлаш. Уруғ сепиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан яхшилаб тозаланади. 1 со-тих ерга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 тонна) чириган гўнг солинади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда юмшатилади. Йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.
Экиш муддати ва схемаси. Баргли ва бош ўрайдиган салатлар уруғи очиқ далага эрта баҳорда – феврал охири–март ойининг бошида ва кузда – сентабрнинг иккинчи ярми–октабр ойида полларга ёки қаторлаб лентасимон усулида 2–3 қатор қилиб экилади. Айрим ҳолларда бу ўсимликлар кўчатидан ҳам экилади. Ленталар ораси 45–60 см, лентадаги қаторлар ораси 15 см бўлади. Бир сотихга баргли салат уруғи 40–50 г, бошли салатники 30–40 г миқдорда экилади. Сепилган уруғлар хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.
Парваришлаш. Ниҳоллар униб чиққандан 10–12 кун ўтгач биринчи марта, 2–3 ҳафта ўтгач иккинчи марта ягана қилинади. Бунда барг салат тупларининг орасида 8–10 см, бошли салатда эса 12–15 см масофа қолдирилади.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Салат барги-ни кузги тунлам зарарлайди. Бунга қарши биологик усулда энто-мофаглар яъни фойдали ҳашоратларни қўллаш самарали. Салат касалликларига нисбатан чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling