Салжуқийлар салтанати


Download 29.33 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi29.33 Kb.
#1346863
Bog'liq
САЛЖУҚИЙЛАР САЛТАНАТИ


САЛЖУҚИЙЛАР САЛТАНАТИ

Х асрнинг иккинчи ярми ва ХИ асрнинг биринчи ярми оралиғида буюк салжуқийлар давлати номи билан тарихга кирган яна бир Турк давлати тарих харитасида намоён бўлди. Таниқли тилшунос олим Қозоқбой Маҳмудовнинг фикрича, салжуқийлар ҳам Алптакин сингари Ўғуз қабиласининг Қиниқ, уруғига мансуб бўлганлар1. Х асрда яшаган араб географи ибн Ҳайкалнинг берган маълумотларига қараганда, ислом динини қабул қилган мингга яқин турк оиласи Шарқдан Фороб, Кенжит ва Шош ўртасидаги туманга, яъни ҳозирги Чимкентнинг жануби-ғарбига кўчиб келган.


Бу турклар Сирдарёнинг ўнг қирғоғида яшаган сўғдлиларнинг бир қисми бўлиши мумкин. Шошда Ўғуз элементлари шу қадар кўп бўлганки, жумладан Ўғузлар ўзбек оғзаки ижодида ҳам ўз аксини топган. Ўғузлар аслида қадимий турк қабиласи бўлганлар. Улар Мўғулистоннинг шимоли-шарқида шаклланган. Ўғуз мазкур қабиланинг афсонавий асосчиси ҳамда раҳбари бўлган. Унинг авлодларини Ўғузлар деб аташган.
Ўғузхонни афсонавий қаҳрамон сифатида тасвирлаб ёзилган ривоятлар ва ҳикматлар «Ўғузнома» номи билан чоп этилган. ХИИ асрда номаълум бир шахсда «Ўғузнома» нинг қадимий кўринишларидан бир нусхаси сақланиб қолган. ХИИИ—ХИВ асрларда яшаган Рашид-ид-Дин уйғур алифбосида ёзган «Ўғузнома» да Ўғуз хони ҳақида кўпроқ маълумотлар берган.
Ўғуз — ўғ — қабила, уруғ маъносини берган, «уз» эса аффикс қўшимчадир. Ўғуз якка худоликни — исломни ёшлик чоғидан қабул қилади. Бу ҳолат ўгузнинг отаси Қорахонга ёқмайди. Икки ўртада каттиқ жанг бўлиб, Ўғузнинг отаси енгилади. Туркларга мансуб уйғурлар Ўғузхон томонига ўтадилар. Ўғузхоннинг лашкарлари кўпайиб, катта куч тўплаган Ўғуз Талас ва Сайрам вилоятларини ҳам босиб олади. Волга дарёсигача боради.
ИХ асрнинг охири ва Х асрнинг ўрталарида Орол бўйи ва Каспий бўйида Ўғузлар иттифоқи шаклланади. Х асрда Сирдирдарё этакларида Ўғузлар давлати ташкил топади. Таскил топган давлатнинг пойтахти Янгикент деб аталади.
ХИ асрнинг ўрталарида бу давлат шарқдан келган қипчоқлар томонидан тор-мор қилинади. Ўғуз қабилаларининг бир қисми ғарбга, рус даштларига жойлашган. Бошқа қисми эса салжуқийлар бошчилигида олд Осиё мамлак ларини истило қиладилар ва ҳозирги Туркманистон йерларига ўтадилар. Ёзма маълумотларга қараганда, Ўғузларнинг ислом динини қабул қилиб, йерли халқ билан аралашиб кетган қисми туркманлар деб аталган. Маҳмуд Қошғарий (ХИ аср), Рашид-ид-Дин (ХИИИ—ХИВ аср), Абулғози (ХВИИ аср) ларнинг хабар беришича Ўғузлар 22 ёки 24 қабиладан иборат бўлган. Булар: Човдир, чандир, Емрели игдир, язир, салир, қорадошли, байет, койи, тутурга ва бошқалардир.
Сирдарёнинг қуйи оқимида барпо бўлган Ўғуз давлатининг ёбғуси Салжуқбек (Маҳмуд Қошғарийнинг асарида Селжуқбек) салжуқийлар хонадонининг асосчиси эди. Салжуқбекнинг набираларидан Тўғрулбеқ Чағирбек ва Шакарбеклар салжуқийлар давлатини салтанат даражасига кўтаришда катта хизматлар қилдилар. Ўғузлар нафақат ўзбеклар ва туркманларнинг, балки ҳозирги Туркия турклари, Ироқ туркманлари, эрон туркманлари, Гагаўзлар, Озарбайжон халқининг ҳам ташкил топишига йетакчи этник гуруҳ бўлганлар.
Салжуқийлар дастлаб қуйи Сирдарё ҳудудидаги Жанд туманлари атрофида чорвачилик қилиб кўчиб юрганлар. Аммо бу йернинг ҳокими Шоҳмалик билан урушиб қолиб Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғига — Нур (Нурота) туманига кўчиб кетишга мажбур бўладилар. Бу туман ҳудудларида кўчиб юришга сомонийлар рухсат берган эдилар. Сомонийлар салжуқийлар билан яхши, тинч-тотув яшашдан манфаатдор эдилар. Чунки Салжуқий турклар корахонийларга қарши курашда сомонийларга ёрдам берардилар. Бироқ бу ёрдамга жуда ишониб ҳам бўлмасди.
Аммо ХИ асрнинг биринчи ярмида туркман — салжуқийларнинг аҳволи жуда оғирлашиб қолди. Чунки қорахонийлар билан бирга Мовароуннаҳр, шу жумладан Зарафшон водийси ҳудудларига ҳам чиғиллар, қарлуқлар, яғмолар ва бошқа турк қабилалари кўчиб келдилар. Уларнинг кўчиб юришлари ва чорва моллари учун жой, яйловлар керак эди. Мовароуннаҳрда илоқхон Алитакин ҳокимлик қилиб юрган (1034 йилда у вафот этган) даврда салжуқий туркларга унчалик тегинмас эдилар. Алита­кин вафотидан сўнг унинг ўғиллари ёш бўлганлигидан бутун ишни вазир Тунуш олиб борарди. Тунуш даврида салжуқийлар Зарафшон воҳасини ташлаб кетишга мажбур бўладилар. Ана шундай оғир бир шароитда Хоразмшоҳ Хорун 1034 йилда салжуқийларга работи Машон, Шўрахона ва Говихар туманларидан йер ажратиб берди. Бироқ, атЖанд ҳокими уларга ҳужум қилиб 8 минг кишини ўлдирди. Тўғрулбек бошлиқ салжуқийлар бу йерларни ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Улар Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Масъудбекка (1030—1041 йилларда подшолик қилган) мурожаат қилиб ўзларига Сарахс, Марв, Абиверд, Нисо ва Фарова ҳудудларида кўчиб юришга розилик сўрадилар. Чунки бу туманлар чорва моллари учун жуда қулай жойлар эди.
Ғазнавийлар илгарилари ҳам бу ҳудудларни салжуқий туркманларга бериб оқибатда аччиқ азоблар чеккан эдилар. Жумладан, 1025 йилда Маҳмуд Ғазнавийнинг рухсати билан Абиверд, Нисо ва Фарова туманларига 4 минг ўтовдан иборат туркман хонадонлари кўчиб келгандилар. Улар маҳлий амалдорларнинг шахсий манфаатлари учун пора тариқасида мол топширишни талаб қилганликларига жавобан оддий халқни талай бошлайдилар. Бу ҳол туркманлар билан маҳаллий қўшни қишлоқлар халқлари ўртасида ғоятда кучли душманликни келиб чиқишига сабаб бўлди. Натижада ўз қилган хатосидан афсусланган Маҳмуд Ғазнавий туркманларни тартибга чақириш учун Ҳарбий кучни ишга солишга мажбур бўлди. Шундан сўэнг туркманлар бу ерларни ташлаб кетдилар. Уларнинг бир қисми Балхан тоғ туманларига, иккинчи қисми Деҳистон туманларига, катта бир гуруҳ эса Ғарбга — Форс Ироқи, у йердан Кавказ орти, Арман ва Озор юртларига кўчиб кетди.
Шунга қарамасдан, ғазнавилар ҳукумати Тўғрулбек бошчилигидаги туркманларнинг илтимосларини қондириб 1035 йилда Нишопурда имзоланган шартномага кўра Нисо, Фарова ва Дехистон туманларини ажратиб бердилар. Аммо бу сафар ҳам салжуқий туркманлар деҳқончилик билан шуғулланадиган маҳаллий ўтроқ халқ билан умумий тил топа олмадилар. Улар оғизда ўтроқ ахоли билан тинч яшаш тарафдори бўлсалар-да, амалда Ғазналилар ҳукуматидан янги-янги йерларни талаб қилишда давом этдилар. Хусусан улар Марв ва Сарахс йерларини қатъийлик билан талаб қилдилар. Отаси сингари Масъуд ҳам туркман­ларга қарши Ҳарбий куч ишлатишга мажбур бўлди. Лекин вазият ғазналилар зарарига ишлаётган эди. Хуросонда уларнинг обрў-еътибори қолмаган, шу боис улар ҳеч кимга таяна олмас эдилар. Жумладан, ғазнавийларнинг сўнги ноиби Абулфозил Сурийни Хуросон халқи ҳаддан ташқари ёмон кўрар эди. У ўзининг порахўрлиги, қўполги, дўқ-пўписа қилиб ҳар доим мансабини суиистеъмол қилганлиги туфайли отни қашқасидай элга танилиб қолганди. ХИ асрда яшаган форс тарихчиси Байҳақий Хуросон ахолиси ғазналилар қушинининг ахоли ҳисобига яшаётганидан ва уларнинг халқда қилаётган зўравонлигидан шу даражада қийналиб азоб чеккан эдики, Хуросонга салжуқий турклар келганда бу ўлка ўз бошидан тўлиқ бебошликни кечираётган эди, деб ёзган эди.
Ана шундай шароитда ғазналилар салжуқийларга қарши курашда муваффақиятга кўз тика олмас эдилар. Масъуд армиясининг Сарахс ёнидаги мағлубиятининг бош сабаби ҳам худди ана шу эди. Энди туркманлар учун Хуросоннинг бош шаҳри Нишопурга тўғридан-тўғри йўл очилган эди. Салжуқийларнинг бошлиғи Тўғрулбек 1038 йилда 3 минг кишилик қўшин билан деярли ҳеч қандай қаршиликсиз Нишопурни эгаллади. Нишопурлик рухонийлар ва савдогарлар шаҳарни мутлақо жангсиз топшириш тарафдори бўлганликларини алоҳида таъкидламоқ ўринлидир.
Аммо бу билан Хуросоннинг тақдири ўзил-кесил салжуқийлар фойдасига ҳал бўлди, деб хулоса чиқаришга ҳали вақт эртга эди. Бунинг устига худди шу 1038 йилда Масъуд Сарахс ёнидаги навбатдаги жангда салжуқийларга катта зарба ҳам берди. Аммо у ушбу ғалабага ортиқча баҳо бериб урушни давом эттирмади. Бу билан Масъуд салжуқийларга ўз кучларини янгидан, қайта тўплаб олишга имконият яратиб берди. 1040 йилда Тўғрулбек Сарахс ва Марв оралиғидаги Данданакан ёнида Масъуд қўшинига қақшатғич зарба берди. Масъуднинг ўзи эса кичик бир қўшин билан зўрға қочиб қутулди. Бу жанг оқибатида ғазналилар давлати маҳаллий аҳамиятга эга бўлган бир вилоятга айланиб қолди, ҳарбий ва сиёсий устунлик энди батамом салжуқийларга ўтиб кетди Ғазналилардан тортиб олинган ерларни Тўғрулбек салжуқийлар хонадонининг аъзоларига удел сифатида тақсимлаб берди. Чагрибек Давудга Марв ва Хуросонинг катта қисми, Мусо Ёбғуга (Тўғрулбекнинг амакиси) Тус, Ҳирот ва Сейстон вилоятлари берилди. Тўғрулбек ўзига эроннинг шимолий ва шимоли-ғарбий вилоятларининг катта қисмини олди. Тўғрулбек айни замонда Салжуқийлар давлатининг бошлиғи (1038—1063) ҳам бўлиб қолди. Уни хусусий мулк унча қизиқтирмасди. Тўғрулбекнинг нигоҳи батамом ғарбга қаратилган эди. У ҳужумни давом эттириб Ироқ Ажами (Форс Ироқи), Озарбайжон, Курдистон, Кўҳистонни забт этди, Тўғрулбек 1055 йилда Боғдодга кириб борди ва ўз номини хутбага қўшиб ўқитишга Боғдод халифасини мажбур қилди. Салжуқийлар давлатининг пойтахти қилиб Рай шаҳри белгиланди. Тўғрулбек иложи борича Қорахонийлар билан ҳамкорликда ва тинч яшашга ҳаракат қилди. Аммо бу мустаҳкам бўлмаган тинчлик ва узоққа чўзилмайдиган ҳамкорлик эди. Ҳар иккала турк сулоласини тўқнашувга олиб жанжалли муаммолар келиб чиқди.
1063 йилда салжуқийлар давлатининг асосчиси Тўғрулбек вафот этгач, тахтга унинг жияни, Чағрибек Довуднинг ўгли Алп Арслон (1063—1072) ўтирди. У давлат пойтахтини Марв (ҳозирги Мари) га кўчирди. Алп Арслон подшолиги даврида қорахонийлар ҳукмдори Наср билан ўзаро қарама-қаршилик ва зиддият кучайди. Алп Арслон Хутталён, Чағониён, Жанд ва Савранга Хоразм томонидан лашкар тортиб борди. У 1072 йилда қорахонийларга қарши юриш бошлаб қарийб 200 минг кишилик қўшинни Амударёдан ўтказиш учун кемалардан махсус кўприк қурдирди. Аммо юриш бошланиши олдидан Алп Арслон ўз чодирида маҳаллий қалъаларнинг бошлиқларидан бири Юсуф ал-Хоразмий томонидан ўлдирилди. Қорахонийларга қарши юришни кечиктиришга тўғри келди.
Алп Арслоннинг ўлдирилиши қорахонийлархоний Шамс ул-мулк Насрнинг рухини кўтариб юборди ва тез орада Термизни, сўнгра Балхни эгаллаб олди. Аммо бу хурсандчилик кўп узоққа чўзилмади. Алп Арслон ўрнига тахтга ворислик қилган Маликшоҳ (1072—1092) кўп вақт ўтказмай Термиз ва Балхни қорахонийлардан қайтариб олди. Ана шу даврдан бошлаб ички ва ташқи сиёсатда устунлик батамом салжуқийлар қўлига ўтди. Энди ҳар дақиқада Шамс ул-мулк Наср Маликшоҳ ҳужумидан ҳавотирда қўрқиб яшайдиган бўлиб қолди. 1080 йилда Шамс ул-мулк вафот этгач вазият янада оғирлашди. Шамс ул-мулк вафотидан сўнг подшолик қилган унинг ўғли Аҳмад даврида мусулмон руҳонийлари ва турк лашкарбошилари ўртасида муносабат оғирлашди, мамлакатнинг ички аҳволига бу ҳол ўз таъсирини кўрсатди. Вазиятдан ха­бар топган Маликшоҳ 1089 йилда катта лашкар билан Амударёдан ўтди ва Бухоро ҳамда Самарқанд шаҳарларини эгаллади. Қорахонийлар хони Аҳмад асир олинди. Аҳмад билан Маликҳоҳ ўртасида бўлиб ўтган мўзокаралардан сўнг Аҳмад Самарқандга қайтди ва тахтга ўтирди. Аммо бу ҳол Самарқандда руҳонийлар ва лашкарбошиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Туркий саркардалар 1095 йилда Косон йўлида Аҳмадни қўлга олиб ёй ип билан бўғиб ўлдирдилар. Унинг ўрнига тахтга Масъудхон чиқди.
Маликшоҳ ҳукмронлиги даврида вазирлик лавозимида ишлаган Низом ул-мулк (1017—1092) давлат ишларини бошқаришда катта таъсир кучига эга бўлган. У давлат арбоби сифатида мамлакатда йирик феодаллар ва қабила бошликларининг сепаратли (Марказий давлатни ажратишга интилиш) ҳаракатларига қарши кўрашган. Марказлашган давлат учун астойдил жон куйдирган. Низом ул-мулк ўзининг «Сиёсатнома» асари билан машҳур. Бу асарда Ўрта Осиёда араблар истилосидан сўнг юритилган иқтў танқид қилинади. Марказлашган давлатни барпо қилиш ҳар томонлама асосланади.
1092 йилда салжуқийлар хони Маликшоҳ ҳам ўлдирилди. Салжуқийлар давлатида исён ва ғалаёнлар бошланиб кетди. Бу исён ва ғалаёнлар ҳокимият тепасига 1118 йил­да — «улуғ салжуқийлар»нинг энг сўнгги вакили Султон Санжар (1118—1157) келгач тинчиди. Унинг даврида салжуқийлар Мовароуннаҳрда энг юксак мавқега эришдилар. Бу даврда салжуқийлар қорахонийлар давлатининг ички ишларига жуда кўп аралашадиган бўлиб қолдилар. Қорахонийлар хони Арслонхон (1102—1130) ўзи мустакқил дав­лат сиёсати юргизишга ҳаракат қилган бўлса-да, ана шу даврда инқироз сари йўл тутди. Оғир аҳволга тушиб қолган Арслонхон дўст билиб ёрдамга туркман султони Султон Санжарни чақирган эди. Султон Санжар катта қўшин билан келиб Мовароуннаҳр ва Самарқандни талон-тарож қилган эди, Самарқандни Султон Санжар 1130 йилда эгаллаган ва қорахонийлар ўзларининг амалдаги мустақилликларини ё`қотиб Султон Санжарга қарам бўлиб қолгандилар. Султон Санжарнинг ўзи ҳам 1141 йилда қорахитойлар билан Катван чўлида (Самарқанд яқинида) бўлган жангда қақшатгич зарбага учради ва ўзини ўнглаб олалмайди. У 1157 йилда вафот этди. Ана шу тариқа дунёни ларзага солган салжуқийлар давлати ҳам барҳам топди.



11 Маҳмудов Қ. Туркий қавмлар тақдири. “Фан ва турмуш”, 1990, 12 cон, 20 бет.

Download 29.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling