СалмоқЛИ?


Қарорда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб


Download 183.83 Kb.
bet2/6
Sana20.06.2023
Hajmi183.83 Kb.
#1628844
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
a

Қарорда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги энергетик қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – ўн йил муддатга озод этилиши белгиланди.
2023 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури ) амалга оширилиши белгилаб берилди. Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш фотоэлектрик станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралда ПҚ-57 сонли Қарорлари олий таълим муассасалари, техникумларда муқобил ва қайта тикланувчи энергетика соҳасида сифатли, малакали энергетик-муҳандислар тайёрлаш, шунингдек 2023-2024 ўқув йилида квоталар сонини ошириш ва уларга зарурий замонавий ўқув, лаборатория базалари билан таъминлаш билан боғлиқ чора тадбирлар амалга оширилади. 2023 йилда Қарорда белгиланган 4300 МВт қувватдаги Қуёш ва шамол электр станцияларининг барпо этилиши натижасида битирувчи ёшларимизга қўшимча иш ўринлари яратилади, келгуси авлод учун ер ости углеводород хом-ашё ресурсларини тежаш, иссиқхона газларини атмосферага тарқалишини олди олиниб аҳоли саломатлиги, соғлом ҳаёт тарзини яратишда улкан хизмат қилади.
Бу ишларнинг замирида албатта давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг иқтисoдиёти ва ижтимоий соҳадa aмaлгa oширилaётгaн ислоҳотлар вa ўзгaришлaр саноат тармоқлари, шаҳарсозликда энергия самарадор, энергия тежовчи технология ва ускуналарни жорий қилиш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган одилона сиёсат ҳисобланади.



Download 183.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling