СалмоқЛИ?


Соҳани ривожлантирадиган кадрлар салоҳияти мавжудми?


Download 183.83 Kb.
bet3/6
Sana20.06.2023
Hajmi183.83 Kb.
#1628844
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
a

Соҳани ривожлантирадиган кадрлар салоҳияти мавжудми?
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўлган энергетика тизимини модернизация қилиш, соҳага замонавий энергия тежамкор технологияларни татбиқ этиш, энергия ҳосил қилишнинг муқобил манбаларидан кенгроқ фойдаланиш борасида изчил олиб борилаётган ислоҳотларда давр билан ҳамнафас ҳолда энергетика тизимида “Энергия тежамкорлик”, “Муқобил ва қайта тикланувчи энергетика” соҳаларида сифатли, билимли, мутахассис кадрларни тайёрлаш долзарб ва зарур вазифалардан саналади. Ушбу соҳани ривожлантириш ва амалда тадбиқ этиш учун юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Таълим соҳаси кўп тармоқли жараён бўлиб, албатта унинг ривожи профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти ва юқори малакали билимга эга бўлишни ҳамда ўз устида тинмай изланиши керак эканлигини талаб қилади. Ривожланаётган Ўзбекистонда ташкил этилаётган замонавий корхоналарда мавжуд технологияларни, бошқариш усуллари таълим тизимидаги ўқув жараёнида параллел равишда ошириб боришни талаб этади. Шунинг учун олий таълим тизимидаги ислоҳотларда интеграцияни ривожлантириш муҳим мезон сифатида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Тошкент давлат техника университетида ҳам 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб “Альтернатив энергия манбалари” кафедраси ташкил этилган бўлиб “Муқобил энергия манбалари” таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ҳозирда 300 дан ортиқ талабалари таҳсил олмоқда. Шунингдек қайта тикланувчи энергетика соҳасида 20 дан ортиқ таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ва ёш олимлар мавжуд муаммолар устида илмий изланишлар олиб бориб олинган илмий натижалар асосида дунёнинг нуфузли журналларида мақолалар чоп этиб келинмоқда. Ёш изланувчилар томонидан яратилган техник ишланмалардан бири “Қишлоқ ахолиси маиший эҳтиёжларини электр энергияси ва иссиқ сув билан таьминлаш учун когенерацион фотоэлектрик-иссиқлик қурилмаси” деб номланади.
Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиб фотоэлектрик қурилмалар ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг асосий истеъмолчилари нафақат шаҳар электр энергия таъмионти, балки қишлоқ ҳудудлари аҳолиси бўлиши керак. Бу ҳудудлар республиканинг 70% ва аҳолининг ярмига тенг қисмини ташкил этади. Қишлоқ хўжалик худудларида аҳоли зичлиги кам бўлиб, энергия истеъмоли учун ишлаб чиқариш кучлари ривожланмаган. Шунинг учун, қишлоқ худудларига марказлашган энергия тармоқлари орқали энергия узатишни кўпайтириш иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Бу асосан локал электр тармоқларидаги йуқтишлар ҳисобига кузатилади. Қишлоқ худудларида фотоэлектрик қурилмаларни иш самарадорлигини ошириш учун бошқа давлатлар шароитидан фарқли бўлган ва қурилмалар самарадорлигига салбий таъсир қилувчи факторларга қарши, энергия йўқотишлари камайтирувчи омилларни ишлаб чиқиш лозим. Электр энергиясининг йўқотишлар сабаблари жумласига, яъни ёз ойларида ҳароратнинг сертификациядаги кўрсаткичларидан жуда юқорилиги (25оС дан юқорилиги) ва атмосферада юқори даражадаги чангланиш таъсири қурилмалар самарадорлигини кескин камайишига олиб келади. Энергия йўқотишларинг яна бири “тармоқ” фотоэлектрик станциялари қўлланилганда Қуёшни кузатувчи қурилмаларнинг тайёрлаш имконияти ҳисобланади. Фотоэлектрик қурилмаларни улар ишлаб чиқарган энергиясини истемолчиларга иложи борича қисқа йўл билан етказиш лозим.
Бугунги кунда университетда мавжуд Қуёш фотоэлектрик станциялари ва замонавий кўринишда жиҳозланган “Электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш” лаборатория хонаси “Муқобил энергия манбалари” (Қуёш ва шамол энергетикаси) ва “Муқобил энергия манбалари” (Водород энергетикаси) таълим йўналишлари талабалари учун дастурамал бўлиб хизмат қилади, талабаларимиз учун назарий олган билимларини амалиёт билан узвийлигини таъминлашда муҳим йирик лаборатория комплекси, ёш ассистент, тадқиқотчилар учун тадқиқот объекти бўлиб илм-фан соҳасининг ривожида ижобий ҳисса қўшади. Хорижий олий таълим муассасалари, илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини жадал ривожлантириш мақсадида Делавэр университети (AҚШ) билан ҳамкорликда “Яшил” водородни қўллаш ва илм-фан технологияси курси 70711002 – Водород энергетикаси ва технологиялари магистратура мутахассислигига татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш мақсадида 2 нафар Муқобил энергия манбалари мутахассислигида таҳсил олувчи талабалар талабалар Халифа университети (БАА) ва Казан давлат энергетика университетига юборилди. Шунингдек муқобил ва қайта тикланувчи энергетика соҳасида “МЭИ” миллий тадқиқотлар университети, Томск политехника университети, Қозоғистон-Германия университети, Ал Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети, Анҳалт татбиқий фанлар университети профессор ўқитувчилари, олимлари билан ўқув ва илмий соҳада дунё тажрибаси, илғор технологияларни кенг қўллаш борасида ҳамкорлик йулга қуйилди.



Download 183.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling