СалмоқЛИ?


Қуёш энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги бир ОТМ мисолида


Download 183.83 Kb.
bet4/6
Sana20.06.2023
Hajmi183.83 Kb.
#1628844
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
a

Қуёш энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги бир ОТМ мисолида
Шу аснода Тошкент давлат техника университетида ҳам Қуёш ФЭСларидан самарали фойдаланиш тизимли йўлга қўйилган. 2019 йил 30 кВт қувватга эга, 2022 йилда эса яна 110 кВт қувватдаги қуёш ФЭС харид қилиниб, электр энергетикаси факультети биносининг том қисмига ўрнатилди.
Мавжуд қуёш фотоэлектрик станциялари монокристалл ва поликристалл кремнийли фотоэлектрик батареялар, асосий тармоқ инвертори, аккумуляторли инверторлар, аккумуляция тизими, яшил электр ҳисоблагичлар, улаш кабеллари, мониторинг тизимини ўзига бириктиради. Монокристалл ва поликристалл кремнийли фотоэлектрик батареяларнинг фойдали иш коэффициенти мос равишда 21% ва 16% ни ташкил этади. Уларнинг яроқлилик муддати ўртача 20 йил бўлиб, бу муддатдан ўтгандан кейин ҳам улардан фойдаланиш мумкин. 2023 йил 16 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида келтирилган 15 бандига мувофиқ ҳудудий электр тармоқлари кархоналари оширилган электр энергия тарифида харид амалга оширилса қуёш фотоэлектрик станцияларининг ўз-ўзини қоплаш муддати 5-6 йилни ташкил этади.
Экологик ҳисоб китобларга кўра 140 кВт қувватдаги қуёш ФЭС дан фойдаланиш натижасида 12 ой давомида атроф-муҳитга иссиқхона газининг СО2 чиқиш миқдори 119 тоннага камайиши олди олинади. Бундай миқдордаги иссиқхона газларини 1 йил давомида ютиш учун 11,0 га майдонда кўкаламзорлаштирилган майдон талаб этилар эди. Ушбу станция 1 ойда 23300 кВт·соат, йилига эса 280000 кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Университет 1 ойда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун 18,6 млн. сўм ёки 1 йилда 223,2 млн. сўм маблағ тежаб қолиши мумкин.
Бугунги кунда университетда қуёш фотоэлектрик станцияларини ўрнатиш мумкин бўлган умумий 14216 м2 майдон аниқланиб, 2023 йилда жами 1746 кВт қувватга эга бўлган фотоэлектр станцияларни ўрнатиш ва электр энергияга бўлган талабни муқобиллаштириш режасини ўз олдига қўйган.
Жисмоний, юридик шахслар, юридик ташкилотлар ҳар ой якуни билан қуёш фотоэлектрик станциясидаги икки ёклама электр ҳисоблагич (экспорт, импорт кўрсаткичлари) орқали ягона электр энергетика тизимига узатилган энергия ҳажми ва тизимдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми ўртасидаги ижобий тафовут миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблашади. Университетда ўрнатилиши режалаштирилган 1746 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станцияси йил давомида ўртача 2 619 000 кВт∙соатдан бошлаб 3 142 800 кВт∙соатгача электр энергияси ишлаб чиқиб локал электр тармоғига узатиш мумкин. Бу одатда йил давомида катта майдондаги қуёш фотоэлектрик батареяларининг юза бирлигига тушаётган қуёш нурланиши оқим зичлигининг ўзгаришига боғлиқ.
2023 йилда университетда Қуёш фотоэлектрик станцияларини кенг жорий этиш ҳисобига 3 142 800 кВт∙соатгача электр энергиясини тежашимиз мумкин.
Олий ўқув юрти негизида мавжуд бўлган қуёш фотоэлектрик станциясининг техник профилдаги талабалар ва тадқиқотчиларга станция фаолияти тўғрисида экспериментал маълумотларни олиш ва мумкин бўлган техник ечимларни синаб кўриш имкониятини яратиб берилди. 2022 йилда JURU Energy Consulting МЧЖ корхонасининг беғараз ёрдами билан PV SYST пакет дастури университетдаги 60711000 – Муқобил энергия манбалари (Қуёш ва шамол энергетикаси) бакалавр таълим йуналиши талабалари, магистрантлари ва таянч докторантларига ўқув ва илмий жараёнларда фойдаланиш учун топширилди.
Иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда Қуёш фотоэлектрик станцияларини синовдан ўтказишнинг турли усулларини қўллаш, шунингдек, дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда энергия параметрларини моделлаштириш, олдиндан башорат қилиш ва фотоэлектрик батареяларнинг технологик параметрларини кузатиш ва таҳлил қилиш мумкин бўлади.



Download 183.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling