Самарқанд Давлат Университети Физика факультети Астрофизика кафедраси доценти
Download 30 Kb.
|
Алимов хисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳ И С О Б О Т Ўқув ишлари.
- Ўқув – услубий ишлари.
- Илмий тадқиқот ишлари
- Ташкилий – услубий ишлари
- Маънавий – маърифий ишлари
- Алимов Т.А.
Самарқанд Давлат Университети Физика факультети Астрофизика кафедраси доценти Алимов Тоирхоннинг 2007-2011 йиллардаги иш фаолияти тўғрисида Ҳ И С О Б О Т Ўқув ишлари. 2007-2011 йиллар мобайнида физика факультетининг 4 курс талабалари учун «Космик нурлар физикаси» ва «Умумий астрономия» фанидан, университет табиий факультетлари талабалари учун (биология, математика факультетлари) умумий физиканинг барча бўлимларидан, ҳамда кафедранинг астроном йўналишлари талабалари учун умумий астрономия фанидан дарс бериб келмоқдаман. Мени раҳбарлигимда ҳар йили 2 ёки 3 та 4 курс талабаси малакавий битирув ишини бажариб муваффақиятли ҳимоя қилмоқдалар. Бундан ташқари ҳозирги пайтда кафедранинг иккита магистри илмий ишларига илмий раҳбарман. Ҳар йили 850 соат атрофида юкламани бажариб келмоқдаман. Кафедра томонидан менга ажратилган дарс соатларини ва кафедра томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб келмоқдаман. Ўқув – услубий ишлари. Ўқув-услубий ишлар бўйича кейинги 5 йил мобайнида 3 та маърузалар матни (умумий астрономиядан, космик нурлар физикасидан ўзбек ва тожик тилларида) 6 та ўқув-услубий қўлланма (космик нурлар фзикаси ва умумий астрономия фанларидан) ва 2011 йилда умумий астрономия фанидан ўқув мажмуа ёзиб чоп этиб кафедрага тақдим этдим. Умумий астрономия лабораторияси учун 6-та янги лаборатория ишларини ишлаб чиқиб, ҳар бир лаборатория иши қўлланмасини ёзиб тайёрладим. Илмий тадқиқот ишлари 2007-2011 йилларда кафедранинг илмий ишларини бажариш бўйича масъул шахс сифатида иш олиб бордим. Кафедранинг илмий йўналиши «Космик нурлар интенсивлигини вақтли вариацияларини тадқиқоти» бўйича 9 та илмий мақола ёзиб чоп эттирдим. Бу илмий мақолалардан биттаси Қазон университетида чиқувчи илмий журналда, қолганлари Республикада ўтказиладиган илмий анжуманлар тўпламларида чоп этилган. Мени раҳбарлигим остида кафедранинг магистрлари астрофизиканинг актуал масалалари, моддаларнинг бешинчи агрегат ҳолатининг астрофизикада тутган ўрни ва коинот тузилишининг космологик моделлари тадқиқоти борасида 2 та илмий мақола чоп эттирдилар. Ташкилий – услубий ишлари Физика факультети ва астрофизика кафедрасида ўтказиладиган барча ташкилий услубий ишларда актив қатнашиб келаяпман. Кафедра ўқитувчилари билан узлуксиз равишда Самарқанддаги коллеж ва лицейлар талабалари учун ҳамда анъанага айланган ва 12 апрел космонавтика кунига бағишлаб ўтказиладиган анжуманларда фан ва техниканинг янги ютуқлари борасида маърузалар билан қатнашиб келаяпман. Маънавий – маърифий ишлари Факультет ва кафедрада ўтказиладиган маънавий-маърифий ишларда актив қатнашиб келаяпман. Мен астрономия йўналиши 2-босқич талабалари гуруҳ раҳбариман. Ҳар сешанба кунида ўтказиладиган маънавий соат дарсини ўтиб келаяпман ҳамда бошқа дарслар давомида ҳам маънавий-маърифий тарбиявий ишларга эътибор бериб келаяпман. Республикамизда амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида мамлакатимизда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини ҳаётга оғишмай тадбиқ қилиш, илм-фанни ривожлантириш, ёш авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида амал қилиб келаяпман. Алимов Т.А. Download 30 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling